Лугз ва чистон
Лугз - муаммога ўхшаш шеърий санъатлардан биридир. Фарқи
шундаки, луғз савол гарзида тузилади ва шу томони билан у чистонга ҳам
ўхшаб кетади. Лекин луғз чистонга нисбатан ҳажман каттароқ бўлади.
Луғзнинг
хусусиятларидан бири шундаки, унда бирор нарса санъаткорона
нозиклик билан шеърий тасвир килинади. Тасвирдан ўша нарса ёки
предметнинг хусусиятларини фаҳмлаб олиш талаб қилинади. Луғзнинг
дастлабки намуналари форс-гожик адабиёти намояндалари Рудакий,
Мушфиқий, XI аср шоири Манучеҳрий ижодларида учрайди.
Уларнинг
луғзлари «камон», «тийг» каби предметлар тавсифига бағипшанган.
Узбек адабиётида луғз жанр сифатида кенг тарқалган эмас. Унинг
айрим намуналари Алишер Навоий ижодида учрайди. Шоирнинг ўзбек
тилидаги ўнта луғзи унинг иккинчи девони «Наводирун-нихоя» таркибида
мавжуд.
Бирор нарса ёхуд ҳодисанинг характер ва
белгиларини санъаткорона
шеърий таъриф - тавсиф этиш орқали китобхонни уни топишга далолат
қиладиган шеър -
чистондир. Чистон форсий сўз бўлиб,
чист -
нима, он -
у, у нима? деган сўз бирикмасидан ташкил таптан. Чистон халқ оғзаки ижоди
замирида вужудга келган бўлиб топишмоқларга яқин туради. Қадимда уни
луғз деб ҳам атаганлар. Чистон жанрида битилган шеър кўпинча тўрт, олти,
баъзан ўн мисрадан иборат бўлади. Узбек адабиётида числ оннинг дастлабки
намуналари Алишер Навоий томонидан яратилган. Унинг «Миқроз» -
«қайчи» номига айтилган чистони бу жанрнинг
яхши намунаяаридан бири
бўлиб ҳисобланади. Унда қайчининг хусусиятлари тавсифланади:
На куш.тр эркин аларким, бирордурур қаноти,
Канотининг учида ҳар бирисига минқор.
Бирор аёглари ҳ а ч бору турфароқ буким,
Аёгучида бирор кўз ҳ а ч эттилар изҳор.
Қачон аёкдарин алмаштирурларул соат,
Канот урарга бўлурлар тоюрдек тайёр.
Канот кўн урмоқ ила бир кари учарлари йўқ,
.
Учарда гарчи қаридур аларға истизҳор.
Навоий чистонлари «қалам», «танга», «ўқ», «анор» ва бошқа
предметлар тасвир-гавсифига багишлаб айтилган бўлиб, улардан шоирнинг
кузатувчанлик ҳофизасининг нақадар теран экани англашилади. Чистон
жанри
ижтимоий-сиёсий
ва
фалсафий
масалаларни
образли
қилиб
ифодалашда ҳам қулай лирик тур бўлиб ҳисобланади. Навоийнинг «анор»га
бағишлаб айтган чистони ижтимоий мазмунинин) чуқурлиги билан алоҳида
ажралиб туради.
На мижмардур, тўла ахгар, валеул мижмар андоми,
Эрур сунъ илгидин гоҳе мусаддас. гоҳ мусачман ҳан.
Чикар равзандин ахгар дудию бу турфаким, онинг
Утига дуд йўқтур, мижмарига балки равзан ҳам.
I 12
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўту мижмар дема, бор ул садафким, дурларин онинг
Эвурди қонга даврони мушаъбид, чархи пурфан ҳа.и.
Агар бу навъ эмас, бас неучун бармоқ кучи бирла
Бўшар жисми, оқар қони, анга мажруҳ бўлуб тан ҳам.
Нечаким табъи норидур ва лекин мел,да норига,
Берур таскин, мунунг нафъин топибмен воқеан мен ха.ч.
Чистонлар Навоийдан кейин ҳам яратилган. Увайсий, Огаҳий, Узлат,
Абдуғафур ва бошқа шоирларнинг маҳорат билан битган чистонлари қўлёзма
баёзлар таркибидан кенг ўрин олган. Қуйидаги чистонда (муаллифи
номаълум) лабга қўйиб чалинадиган «чанг» асбоби тасвирланган:
Ул на луъбатдур дегил эй зуфунун,
Боши эгри, ҳолати бўлчиш забун.
Моҳвашлар лаълин ўпмак чогида,
Нола айлар хоҳ куну хоҳ тун.
Кўринадики, чистонда тавсиф-тасвир асосий ўринни тутади, муаммода
эса маъно биринчи ўринда туради. Ҳар икки жанр ўртасидаги
якинлик
чистоннинг ҳам (айримларининг), муаммонинг ҳам ечими бевосита абжад
ҳисоби билан боғлиқлигида к^финади. Қуйидаги чистон фикримизнинг
далилидир:
Э Л £
^
>. |->г.
Чистонда тасвирланаётган нарса номини
топиш учун келтнрилган
рақамларнинг ҳарфий ифодасини топиб ўрннга қўйиш ва уларни улаб ўкиш
керак.
Чунончи,
^ -3* абжад ҳисобида <_£ ҳарфини,
^ҳарфини,
_)_й эса д ҳарфини ифодалайди. Ҳосил бўлган ҳарфларни уласак
сўзи
ҳосил бўлади. Демак, чистон шеър сўзига айтилган экан.
Мана бу чистон Огаҳий томонидан айтилган бўлиб, унда исми бору ўзи
унутилаёзган «вафо» сўзи яширинган.
^ .^ 0 *_Қ_и^1
у а
АД <_]^1
1>о1
^Ь1 -А
сг51
Ь 1 с г ^ 1 о Ч З -**
1^1
__д
р
с_5ЬЛ
Чистонда тасвирланишича, қушнинг боши
олти - бу абжад хисобида
«д» ҳарфини ифодалайди, каноти саксон - бу «*-«» ҳарфини беради, аёк бир -
«'» ҳарфини ифодалайди. Ҳарфларни бирлаштирсак > з сўзи келиб чиқади.
Куринадики, вафо сўзи шеърда айтилганидек 6, 8, I рақамлари ичига
яширмнган.
Чистонлар насрда ҳам ёзилишн мумкин:
Э
о ^ ЬоаЬ
(*_ҚДЗ чҚа! (''' „-ч.
Таржимаси: Бу
нимаки, осмон фалакнинг юришидан (айланишидан) у
ўйинда. У доимо йўл юради-ю, лекин қадам босмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мазкур чистондаги тасвир ва тавсиф осмонда сузиб юрувчи булутларга
каратилган.
Хуллас, чистонлар яширин ҳолатда берилган нарса ёки предметнинг
характерли белгиларини тасвирлаш орқали ўқувчини ўйлашга, тафаккур
қилишга ундаб, улар хотирасининг ўсишига, зехдининг ўткирлашувига омил
бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: