М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА ФЕЪЛЛАРНИНГ МУНОСАБАТ ШАКЛЛАРИ



Download 1,58 Mb.
bet63/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

17–МАЪРУЗА
ФЕЪЛЛАРНИНГ МУНОСАБАТ ШАКЛЛАРИ
Режа:
1. Феълларнинг муносабат шакллари ҳақида умумий маълумот.
2. Феълларнинг шахс-сон шакллари (тусланиши)
3. Феълларнинг замон шакллари
4. Феъл майллари


1-§. Феълларнинг муносабат шакллари ҳақида умумий маълумот

Феълларнинг гап таркибида бажарадиган асосий вазифаси кесим бўлиб келиш эканлиги бизга маълум. Шу вазифани бажариш учун феъл маълум бир шаклларда келиши лозим. Бундай шаклларга феълларнинг муносабат шакллари дейилади.


Муносабат шаклларига фелларнинг шахс-сон, замон, майл шакллари киради (24; 74).


2-§. Феълларнинг шахс-сон шакллари (тусланиши)

Феъллар бирлик ва кўпликда бўлади. Бирлик шакли ҳаракатнинг бир киши томонидан, кўплик шакли эса бирдан ортиқ киши томонидан бажарилганини билдиради. Ҳаракат уч шахс томонидан бажарилади. 1-шахс ҳаракатнинг сўзловчи томонидан, 2-шахс ҳаракатнинг тингловчи томонидан, 3-шахс ҳаракатнинг ўзга (бошқалар) томонидан бажарилганини билдиради. Демак, феъл ифодалаган иш-ҳаракатни амалга оширувчи шахсни кўрсатиб, феълни кесим кўринишида шакллантирувчи, уни эга билан боғлайдиган шакллар шахс-сон шакллари деб аталади:





Шахс

Бирлик

Кўплик

I

бордим, борай, ўқий

бордик, борайлик, ўқийлик

II

бординг, бор(гин), ўқи

бординг(из), борингиз, ўқинг(из)

III

борди, борсин, ўқисин

борди(лар),борсин(лар), ўқисин(лар)

Феъллардаги бирлик-кўпликни ва шахсни кўрсатувчи қўшимчалар шахс-сон қўшимчалари деб аталади. Феълнинг шахс-сон қўшимчаларини олиб ўзгариши тусланиш дейилади. Феъллардаги шахс-сон қўшимчалари тусловчи қўшимчалар ҳам дейилади. Шахс-сон қўшимчалари феълнинг қандай шаклларига қўшилишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1) –ди, -са қўшимчаларидан кейин қўшилади: бордим, борсам, келдик, бордингиз; 2) –ган, -моқчи, -моқда, -яп, -б(-иб), -а(-й), -р(-ар) қўшимчаларидан кейин қўшилади: борганман, келяпсан, ёзмоқчимиз, келибсиз, кўрасиз; 3) феълнинг ўзак-негизига тўғридан-тўғри, бевосита қўшилади: борай, ёзинг, келсин, топайлик, ёзингиз.


Феълнинг шахс-сон шакллари бир-бирининг ўрнида алмашиб қўлланиши мумкин: - Ука, шунақа нарса билан ҳазил қиладими!? (3-шахс, бирлик шаклидаги ҳазил қиладими 2-шахс, бирлик шакли ҳазил қиласанми ўрнида қўлланган).



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish