М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


–МАЪРУЗА СЎЗЛАРНИНГ ШАКЛ ВА МАЪНО МУНОСАБАТЛАРИГА КЎРА ТУРЛАРИ



Download 1,58 Mb.
bet14/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

3–МАЪРУЗА
СЎЗЛАРНИНГ ШАКЛ ВА МАЪНО МУНОСАБАТЛАРИГА КЎРА ТУРЛАРИ
Режа:
1. Омонимлар (шаклдош сўзлар) ва уларнинг турлари
2. Синонимлар (маънодош сўзлар) ва уларнинг турлари
3. Антонимлар (зид маъноли сўзлар) ва уларнинг турлари
4. Паронимлар (талаффуздош сўзлар) ва уларнинг турлари
5. Уядош сўзлар ва уларнинг хусусиятлари

Тилдаги айрим сўзлар шаклий жиҳатдан, айримлари маъно жиҳатидан, бир хиллари эса талаффузи жиҳатидан ўхшаш бўлади. Айрим сўзларнинг маънолари эса бир-бирига қарама-қарши бўлади. Ана шу хусусиятларга кўра сўзлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади.


1-§. Омонимлар (шаклдош сўзлар) ва уларнинг турлари


Омонимлар (шаклдош сўзлар) - грекча homos – “бир хил”, onoma ёки onyma – “ном” деган маъноларни ифодалаб, талаффузи ва ёзилиши бир хил, аммо маъноси ҳар хил бўлган сўзлардир: юз (от) – юз (сон), тут (дарахт)–тут (ҳаракат).
Омонимлар бир сўз туркумига (ёш – кўз ёши, ёш – умр ўлчови), икки хил сўз туркумига (оч – қорни оч: сифат, оч – эшикни оч: феъл), уч хил сўз туркумига (ошиқошиқ ўйини: от, ошиқшошил: феъл, ошиқортиқ: сифат; ҳуржаннат ҳурлари: от, ҳурозод: сифат, ҳурит ҳурди: феъл) ҳам оид бўлиши мумкин. Бир туркум доирасидаги омонимлик асосан от ва феълларда мавжуд. Бундай омоним сўзлар қўшимчалар қабул қилганда ҳам омонимлигини сақлаб қолаверади.
Диққат! Кўп маъноли сўзлар қанча маънога эга бўлмасин, бу маънолар ўзаро боғланган бўлади. Омонимлар бошқа-бошқа сўзлар бўлгани учун уларнинг маънолари ўртасида боғланиш бўлмайди. “Кўп маъноли сўзлар бир сўзнинг ўз ва кўчма маъноларда қўлланишидан ҳосил бўлади. Шаклдош сўзлар эса шакли ўхшаш икки ва ундан ортиқ сўзлардир” (23; 173).
Кўп маъноли сўзлар маънолари ўртасида алоқа узилса, омоним вужудга келади: кунқуёш (бош маъно); кун – сутканинг қуёш билан ёритиладиган ёруғ қисми (кўчма маъно); дамнафас (ўз маъ.), дамбосқон (кўчма маъ.), дам - ҳордиқ (кўч. маъ.); кўкранг (ўз маъ.), кўкосмон (кўч. маъ.), гап – нутқ ва тил бирлиги (ўз маъ.), гап – зиёфат (кўчма маъ.). Ҳозир бу сўзлар ўзаро омонимдир.
Омонимларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1) лексик (луғавий) омонимлар сўзлар ўртасидаги омонимликдир. Соч – аъзо, соч – ҳаракат, оқ – ранг, оқ – ҳаракат.
2) фразеологик омонимлар иборалар, яъни кўчма маъноли, таъсирчанликка эга бўлган бирикмалар ўртасидаги омонимликдир: бошга кўтармоқ – эъзозламоқ, бошга кўтармоқ – тўполон қилмоқ.
3) грамматик омонимлар икки хил бўлади: а) морфологик омонимлар қўшимчалар ўртасидаги омонимлик: тўкин дастурхон (сифат ясовчи) –экин (от ясовчи); қўшимча ва кўмакчиларнинг ўзаро синонимлиги ҳам морфологик, яъни грамматик синонимлар жумласига киради: мактабга кетди – мактаб томон кетди.) синтактик омонимлар сўз бирикмалари ёки гаплар ўртасида бўлади: сўз бирикмаларининг омонимлиги: ёлғондан ҳайрон бўлмоқ (ёлғон гапдан ҳайрон бўлмоқ) – ёлғондан ҳайрон бўлмоқ (ёлғондакамига ҳайрон бўлмоқ). Гапларнинг омонимлиги: Каримжон акам келдими? – Каримжон, акам келдими? (1-гапда Каримжон сўзи эга, 2-гапда бу сўз ундалма ҳисобланади)


2-§. Синонимлар (маънодош сўзлар) ва уларнинг турлари


Синонимлар (маънодош сўзлар) - грекча synonymos ёки synonymon – “бир номли” деган маънони билдириб, шакли ҳар хил бўлса ҳам, маънолари бир-бирига яқин бўлган сўзлардир. Синоним сўзлар бир хил предметларни (овқат, ош, таом), предметнинг бир хил белгисини (ишчан, ҳаракатчан, тиришқоқ), бир хилдаги ҳаракатни (асрамоқ, сақламоқ) билдиради. Маънодош сўзларда умумий ва хусусий маънолар фарқланади. Умумий маъно бир неча сўзни бирлаштирувчи маъно: таом, емиш, хўрак сўзларининг умумий маъноси “овқат”дир. Лекин ҳар бир сўзда хусусий маъно ҳам мавжуд. Таом инсонга нисбатан ишлатилса, емиш ва хўрак кўпроқ ҳайвонларга нисбатан қўлланади.
Маънодош сўзлар икки ёки ундан ортиқ сўздан иборат бўлган синонимик қаторни ташкил этади. Бу қатордаги маъноси бетараф бўлган, кўп қўлланадиган сўз асосий сўз (доминанта, бош сўз) деб аталади: чиройли, гўзал, кўҳлик.
Кўп маъноли сўзлар кўчма маъносида бошқа сўзлар билан синоним бўлиши мумкин: ўқишни битирмоқ – ўқишни тугатмоқ; ишни битирмоқ – ишни бажармоқ; сотиб битирмоқ – сотиб йўқотмоқ.
Синоним сўзлар нутқнинг таъсирли бўлишига ёрдам беради. Улар бир хил сўз туркумига оид бўлади: ҳаёли, андишали, ориятли, иболи (сифат); юз, бет, афт, башара, турқ, чеҳра, ораз, жамол (от); гапирди, сўзлади (феъл).
Тилдаги ўзлашма (бошқа тилдан кирган) сўзлар ўзбекча сўзлар билангина эмас, балки ўзаро ҳам синоним бўлиши мумкин: республикажумҳурият. Туб сўзлар ясама сўзлар билан синоним бўлиши мумкин: ҳис (туб) – сезги (ясама), савол (туб) – сўроқ (ясама). Синонимик қатордаги сўзлар эскириши мумкин: одат, расм, урф, фан (расм, одат); илтимос, ўтинч, тавалло; оқсоқ, чўлоқ, ланг.
Синонимларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1) лексик (луғавий) синонимлар. Булар ҳам икки хил бўлади:
а) тўлиқ синонимлар ҳар жиҳатдан тенг келадиган, ўзаро фарқ қилмайдиган, бирининг ўрнида иккинчисини бемалол қўллаш мумкин бўлган синонимлардир ( булар яна лексик дублетлар деб ҳам юритилади, космос – фазо, республика – жумҳурият; б) маъновий синонимлар айрим маъно нозикликлари билан фарқ қиладиган, бирини иккинчисининг ўрнида ҳар доим ҳам қўллаб бўлмайдиган синонимлардир: овқат, таом, емиш, хўрак; кулди, жилмайди, тиржайди, иржайди, ишшайди, иршайди, хохолади;
2) фразеологик синонимлар: боши осмонда - оғзи қулоғида - дўпписини осмонга отмоқ (ўта хурсанд). 3) лексик-фразеологик синонимлар сўз ва ибора ўртасидаги маънодошликдир: ювош – қўй оғзидан чўп олмаган. 4) грамматик синонимлар икки хил бўлади: а) морфологик синонимлар: адабиётчи – адабиётшунос, келдилар – келишди. б) синтактик синонимлар эркин сўз бирикмалари ёки гаплар ўртасидаги синонимликдир: дала ишлари – даладаги ишлар. Китобни ўқиди – Китоб ўқилди. 4) шартли синонимлар маълум гап ёки матн ичидагина ўзаро синоним бўлган сўзлардир: Нега керак эди шу чирой, шу ўт? Шу ёниқ юлдузни кўзга яширмоқ? (Ҳ.О.). Бу мисолдаги чирой, ўт ва ёниқ юлдуз сўзлари ўзаро шартли синонимлар ҳисобланади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish