М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Вазифадошлик асосида маъно кўчиши



Download 1,58 Mb.
bet13/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

5. Вазифадошлик асосида маъно кўчиши нарсаларнинг бажарадиган вазифаси ўхшашлиги жиҳатидан маъно кўчишидир: ўқ – ёй ўқи; ўқ – милтиқ ўқи, томир – дарахт илдизи; томир – қўл томири, сиёҳ – ёзувда қўлланадиган қора рангдаги суюқлик (сиёҳ – форс-тожикча қора деганидир), сиёҳ – ёзувда шу вазифани бажарадиган ҳар қандай рангдаги суюқлик; чироқ – керосин билан ёнадиган ёруғлик таратувчи асбоб, чироқ – электр токи ёрдамида ёруғлик таратувчи худди шу вазифани бажарадиган асбоб; кўмир – илгарилари ўтинни кўмиб куйдириш орқали олинадиган ёқилғи тури, кўмир – ер остидан қазиб олинадиган ва худди шу вазифани бажарадиган ёқилғи тури.


2. Маъно торайиши

Бунда олдин кенг маънони билдирган сўз маъносидаги айрим белгилар камайиб, унинг маъноси тораяди. Қадимда деҳқон деганда қуйидаги маънолар англашилган: 1) катта ер эгаси; 2) қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган шахс; 3) ўз ерида бошқалар меҳнатидан фойдаланадиган шахс. Ҳозирги пайтда бу сўзнинг битта маъноси, яъни “қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи шахс” деган маъносигина сақланиб қолган. Яна бир мисол: яроқ (ярамоқ сўзидан олинган)– зарур бўлган нарсаларнинг жами; ҳозир эса фақат “ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш учун ишлатиладиган қурол” маъносигина сақланиб қолган. Турдош отларнинг, сифат, сон, олмош, феъл туркумидаги сўзларнинг атоқли отга ўтиши ҳам маъно торайишига мисол бўла олади: зафар (ғалаба) – турдош от; Зафар (исм) – атоқли от; гўзал – сифат, Гўзал (исм) – атоқли от; саксон – сон, Саксон ота (исм) – атоқли от; кимсан – сўроқ олмоши, Кимсан – одам исми; сотиб олди – феъл, Сотиболди - атоқли от.




3. Маъно кенгайиши

Бунда сўз маъноси янги мазмун ҳисобига кенгаяди, лекин бу кўчма маънолар ҳисобига юз бермайди, балки бош маънонинг кенгайиши ҳисобига юз беради. Масалан: “сув” сўзи ҳозирги пайтда “ичимлик” маъносидан ташқари “анор суви”, “ошқозон суви”, “минерал сув” деган маъноларда ҳам ишлатилади. Бу маънолар кўчма маънолар эмас, балки бир маънонинг турли қирраларидир.


Атоқли отларнинг турдош отларга ўтиши ҳам маъно кенгайишига мисол бўла олади: Макинтош – исм, макинтош – кийим тури; Хосиятхон – аёллар исми, хосиятхон – атлас тури, Вольт – машҳур физик олимнинг фамилияси, вольт – электр токи кучланиши бирлиги.


Такрорлаш учун саволлар

1. “Лексикология” сўзининг маъноси ва моіиятини тушунтиринг.


2. Сўзнинг лујавий маъноси деганда нимани тушунасиз? 3. Сўзнинг грамматик маъноси деганда нимани тушунасиз? 4. Іиссий-таъсирий бўёєлар іаєида гапиринг. 5. Услубий белги нима? 6. Бир маъноли сўзлар іаєида гапиринг ва мисоллар келтиринг. 7. Кўп маъноли сўзлар іаєида гапиринг ва мисоллар келтиринг. 8. Кўп маъноли сўз ва омонимларнинг фарєи нимада? 9. Ясовчи аффикснинг кўп маънолилиги туфайли кўп маъно касб этган сўзлар іаєида гапиринг. 10. Ўз маъно ва кўчма маъно іаєида гапиринг. 11. Метафора усули іаєида гапиринг. 12. Метонимия усули іаєида гапиринг.
13. Синекдоха усули іаєида гапиринг. 14. Киноя усули іаєида гапиринг. 15. Вазифадошлик асосида маъно кўчиш усули іаєида гапиринг. 16. Сўзлар шакл ва маъно муносабатларига кўра єандай турларга бўлинади? 17. Омонимлар ва уларнинг турлари іаєида гапиринг. 18. Кўп маъноли сўзлар маънолари ўртасида бојланиш йўєолиши натижасида пайдо бўлган омонимлар іаєида гапиринг.
19. Синонимларнинг таърифини айтиб, мисоллар келтиринг.
20. Синонимик єатор ва доминанта (бош сўз) іаєида гапиринг.
21. Ўзлашма ва ясама сўзларнинг синонимик хусусиятлари іаєида гапиринг. 22. Синонимларнинг турлари іаєида гапиринг.
23. Антонимларнинг таърифини айтинг ва мисоллар келтиринг. 24. Кўп маъноли сўзларнинг антонимик хусусиятлари іаєида гапиринг.
25. Антонимликдаги учта белги іаєида гапиринг. 26. Паронимлар іаєида гапиринг. 27. Паронимларнинг омонимларга ўхшаш ва фарєли томонлари іаєида гапиринг. 28. Антоним, омоним синоним ва паронимлардан єайсилари сўзнинг маъно томони билан, єайсилари шакл томони билан бојлиє? 29. Уядош сўзлар іаєида гапиринг.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish