М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet21/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

Лексик таҳлил намунаси

1. Сўзнинг луғавий маъноси.
2. Сўзнинг бир маъноли ёки кўп маъноли эканлиги аниқланади.
3. Маъно кўчган бўлса, кўчиш усули аниқланади.
4. Сўзнинг омонимлик, синоним­лик,

антонимлик, паронимлик
хусусияти аниқланади.
5.Умумхалқ ишлатадиган сўзми ёки умумхалқ ишлатмайдиган сўзми?
6. Ибора мавжуд бўлса, унинг маъноси изоҳланади



5 - М А Ъ Р У З А
Ф О Н Е Т И К А
Режа:
1. Нутқ товушлари ва уларнинг ҳосил бўлиши
2. Унли ва ундош товушлар
3. Товуш ўзгаришлари
4. Бўғин ва унинг турлари
5. Урғу ва унинг турлари


Фонетика сўзи фоне – “товуш” деган маънони билдириб, тилнинг товуш томони ўрганиладиган бўлим номини билдиради.


1-§. Нутқ товушлари ва уларнинг ҳосил бўлиши
Биз гапирганимизда товушларни талаффуз қиламиз. Инсон талаффуз қиладиган товушлар нутқ товушлари дейилади. Нутқ товушлари нутқ аъзолари иштирокида ҳосил бўлади. Буларга қуйидагилар киради: 1. Ўпка. 2. Кекирдак. 3. Товуш пайчалари. 4. Оғиз бўшлиғи. 5. Катта ва кичик тил.
6. Юмшоқ ва қаттиқ танглай. 7. Юқори ва пастки лаблар. 8. Юқори ва пастки тишлар. 9. Бурун бўшлиғи. 10. Бўғиз бўшлиғи.

Нутқ товушлари сўз маъноларини фарқлаш учун хизмат қилади. Бу уларнинг асосий вазифасидир: тоб, тож, той, ток, тол, том, тор, топ, тот, тош, тоқ, тоғ. Кўриняптики, бу сўзлар ўзаро битта (охирги) товуш билан фарқ қиляпти. Нутқ товушларини ҳосил қилишда ўпкадан чиқаётган ҳаво нафас йўли – кекирдак орқали бўғизга, ундан оғиз бўшлиғи ёки бурун бўшлиғига ўтиб, ташқарига чиқади. Нутқ товушларини ҳосил қилишда товуш пайчалари, лаблар ва тил фаол иштирок этади.


2-§. Унли ва ундош товушлар

Нутқ товушлари икки хил: унли товушлар, ундош товушлар.


Булар қуйидагича фарқланади: 1. Унли товушлар ҳосил бўлишида ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида ҳеч қандай тўсиққа учрамасдан ўтади, ундош товушларни ҳосил қилишда эса ўпкадан чиқаётган ҳаво оғиз бўшлиғида турли тўсиқларга учрайди ва бунинг натижасида шовқин ҳосил бўлади. 2. Унли­ларни чўзиб талафуз қилиш мумкин, ундошларни эса чўзиб талаффуз қилиб бўлмайди. 3. Унлилар талаффузида товуш пайчалари албатта титрайди, ундошлар талаффузида эса товуш пайчалари титраши ҳам (жарангли ва сонорларда), титрамаслиги ҳам (жарангсизларда) мумкин.
Унли товушлар фақат ун (овоз) дан ҳосил бўлади. Улар жами 6 та бўлиб, 10 та ҳарф билан ифодаланади: а, о, у, ў, и, э; е, ё, ю, я. Кирилл алифбосидаги е, ё, ю, я ҳарфлари иккита товушни (ундош ва унлини) ифодалайди.
Унли товушлар гуруҳларга қуйидагича ажратилади:

Тилнинг горизонтал ҳаракатига кўра

Тилнинг вертикал ҳаракатига кўра

Лабларнинг иштирокига кўра

олд қатор

Орқа қатор

юқори тор унлилар

ўрта кенг унлилар

қуйи кенг унлилар

Лаблан-ган

лабланма-ган

и, э, а

у, ў, о

и, у

э, ў

а, о

у, ў, о

и, э, а

Ундош товушлар жами 24 та бўлиб, ёзувда 23 та ҳарф билан ифодаланади: б, в, г, д, ж (виждон), ж (жўжа) з, й, к, л, м, н, п, р, с, т, ф (бу товуш араб-форс тили таъсирида пайдо бўлган), х, ч, ш, қ, ғ, ҳ, нг (тонг сўзидаги охирги товуш иккита ҳарф бирикмаси нг билан ёзилади). Ҳарфлар сонининг товушлар сонидан 2 та камлиги қуйидагича изоҳланади: кирилл алифбосидаги ж ҳарфи иккита товушни (жўжа ва виждон), мавжуд н ва г ҳарфлари бирикиб, битта товушни ифодалайди.


Ўзбек адабий тилида ундошлар қуйидагича гуруҳларга бўлинади

Овоз ва
шовқиннинг
иштирокига
кўра

Ҳосил
бўлиш
усулига кўра

Ҳосил бўлиш ўрнига кўра

Лаб ундошлари

Тил ундошлари

Бўғиз
ундоши



лаб-
лаб

лаб-тиш

тил олди

тил
ўрта

тил
орқа

чуқур
тил орқа

Шовқинлилар

Жарангли

Портловчилар

Соф портлов-чилар

б




д




г







жарангсиз

п




т




к

қ




жарангли

Қори-
шиқ портлов-чилар







ж













жарангсиз







ч













жарангли

Сирғалув-
чилар







в

ж, з

й




ғ




жарангсиз




ф

с, ш







х

ҳ

Овоздор (сонор)лар

жарангли

Портловчи-
сирғалувчилар

Бурун товушлари

м




н




нг







Ён товуш







л













Титроқ товуш







р














8 та жарангли ундош ўзининг 8 та жарангсиз жуфтига эга: б – п, в - ф, г – к, д – т, ж (қоришиқ) – ч, ж (сирғалувчи) – ш,


з – с, ғ – х.
3-§. Товуш ўзгаришлари

Нутқ товушлари талаффуз пайтида баъзи ўзгаришларга учрайди. Булар асосан икки хил бўлади:



Товуш алмашиши

Товуш тушиши

Унлилар

Ундошлар

Унлилар

Ундошлар

сон – сана
онг – англа
сайла – сайлов
ўқи – ўқув

ютуқ – ютуғи
курак– кураги
туг –туккан
боғ – боққа
кетди-кетти
мактаб-мактап
ёзсин-ёссин
йигитча-йигичча
танбур-тамбур
мақсад-махсад
озод-озот

шаҳар – шаҳри
қорин – қорни
бурун – бурни
оча олади-очолади

мен – менинг
паст – пасай
суст – сусай
ғишт - ғиш
фарзанд – фарзан
келса - кеса

Булардан ташқари, товуш ўзгаришларининг яна қуйидаги кўринишлари мавжуд:


1. Сингармонизм - унли товушларнинг мослашуви, оҳангдошлиги, уйғунлиги демакдир. Бу ҳодиса фақат туркий тилларда учрайди. Бунга кўра сўзларнинг олдинги бўғинида қандай унли келса, кейинги бўғинида ҳам шундай унли келиши керак: бурун, қуруқ, узун.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида сингармонизм қонунияти бузилган. Масалан, бола сўзида биринчи унли тил орқа бўлса, иккинчиси тил олди унли.
2. Ассимиляция қатор келган нутқ товушларининг бир-бирига таъсир қилиб ўзига мослаштиришидир. Ассимиляция икки хил бўлади:
1) прогрессив ассимиляция олдинги товушнинг кейинги товушни ўзига ўхшатишидир: айтдиайтти, юрак + гаюракка.
2) регрессив ассимиляция кейинги товушнинг олдинги товушни ўзига ўхшатишидир: йигит + ча йигичча, туз + сизтуссиз. Ассимиляция тўлиқ ва қисман бўлиши мумкин: отдан – оттан (тўлиқ), учтаушта (қисман).
3. Диссимиляция иккита ўхшаш товушнинг ноўхшаш бўлиб қолишидир. Диссимиляция ҳам икки хил бўлади: 1) прогрессив: бирортабиронта, зарур - зарил; 2) регрессив: иттифоқинтифоқ, коридор - колидор.
4. Метатеза ундош товушларнинг ўрин алмашувидир: тупроқтурпоқ, айланмоқайналмоқ, ёғмир-ёмғир, аҳвол-авҳол, ўгранмоқ- ўрганмоқ.
5. Товуш орттирилиши ҳодисаси сўз бошида, сўз ўртасида ва сўз охирида юз бериши мумкин: стакан - истакан, стол – устол, фикрфикир, доир–дойир, танктанка, диск–диска.


4-§. Бўғин ва унинг турлари

Ўпкадан чиқаётган ҳаво тўлқинига бир зарб бериш билан айтиладиган товуш ёки товушлар йиғиндиси бўғин дейилади: ки-тоб-лар, о-и-ла.


Унли товуш билан тугаган бўғин очиқ, ундош билан тугаган бўғин ёпиқ бўғин дейилади. Ёпиқ бўғин: даф-тар, гул-дон. Очиқ бўғин: о-и-ла, то-ла.
Ҳар бир бўғин таркибида унли товуш бўлиши шарт, демак, сўз таркибида нечта унли товуш бўлса, шунча бўғин бўлади. Бўғин таркибида ундошлар қатнашмаслиги ҳам мумкин: у-ка, о-на. Ўзбек тилида қуйидаги бўғин шакллари мавжуд: бир ундошли: от, бу; икки ундошли: ост, нон; уч ундошли: тўрт, шарт; тўрт ундошли: спорт, старт.
Бўғиннинг амалий аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:
1) ёзувда бир сатрга сиғмай қолган сўз кейинги қаторга бўғин асосида кўчирилади; 2) биринчи синф ўқувчиларини ўқиш ва ёзишга ўргатиш бўғин асосида амалга оширилади; 3) шеърий мисраларда бўғинлар сони тенг бўлади.


5-§. Урғу ва унинг турлари

Сўз бўғинларидаги унли товушлардан бирининг ёки гап таркибидаги айрим сўзнинг бошқаларига нисбатан кучлироқ овоз билан айтилиши урғу дейилади. Урғу ёзувда ( ' ) белгиси билан ифодаланади: бола́, пахта́, юмшо́қ. Сўзнинг урғу тушган бўғини урғули бўғин, қолганлари урғусиз бўғин дейилади.


Урғу икки хил бўлади:
1. Сўз урғуси сўз таркибидаги айрим унли товушнинг кучлироқ айтилишидир: қала́мқаламдо́нқаламдонда́. Ўзбек тилида сўз урғуси, асосан, сўзнинг охирги бўғинига тушади. Сўзларга қўшимча қўшила бориши билан урғу ҳам кўча боради: ғалла́, ғаллако́р, ғаллакорла́р, ғаллакорларга́. Ўзбек тилида сўз урғуси биринчи ва ўрта бўғинларга тушадиган сўзлар ҳам бор: ҳа́мма, ки́мдир, алба́тта, афсу́ски, ҳа́тто каби. Урғуси турли бўғинга тушадиган кўп сўзлар тилимизга кириб, ўзлашмоқда: ру́́́чка, газе́та, матема́тика, респу́блика ва б.
Ўзлашма сўзлардаги урғу тушган о унлиси аниқ талаффуз қилинади: футбо́л, волейбо́л. Мото́р, фонта́́н, водопрово́д каби сўзларнинг урғусиз бўғинидаги о унлиси а товушига яқин талаффуз қилинади. Тра́ктор, до́ктор каби сўзларда сўз охиридаги урғусиз о унлиси и унлисига яқин талаффуз қилинади: тра́ктир, до́ктир.
Урғу сўз маъноларини фарқлаш учун ҳам хизмат қилади: олма́́ (мева) - о́́лма (ҳаракат), янги́ (сифат) - я́нги (равиш), қишлоқча́ (от) - қишло́қча (равиш).
2. Гап (мантиқий, логик, маъно) урғуси гап таркибидаги айрим сўзларнинг кучлироқ айтилишидир; урғу олган сўз ҳар доим кесим ёнида жойлашади: Бугун мактабга бордим. Мактабга бугун бордим.


Такрорлаш учун саволлар

1. “Фонетика” сўзининг маъноси ва бу бўлимда нималар ўрганилишини айтинг. 2. Нутє товушлари нима? 3. Нутє аъзолари іаєида гапиринг. 4. Фаол нутє аъзолари єайсилар? 5. Унли ва ундош товушларнинг ўзаро фарєлари іаєида гапиринг. 6. Овоз ва шовєиннинг иштирокига кўра ундош товушлар єандай гуруіларга бўлинади? 7. Іосил бўлиш ўрнига кўра ундошлар єандай гуруіларга бўлинади? 8. Іосил бўлиш усулига кўра ундошлар єандай гуруіларга бўлинади? 9. Єайси жарангли ундошларнинг жарангсиз жуфтлари бор? 10. Тилнинг горизонтал іара­катига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 11. Тилнинг вертикал іаракатига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 12. Лабларнинг иштирокига кўра унлилар єандай гуруіларга бўлинади? 13. Товуш ўзга­ришларининг асосий турларини санаб кўрсатинг. 14. Товуш алмашиши іаєида гапиринг. 15. Товуш тушиши іаєида гапиринг. 16. Сингар­мо­низм іаєида гапиринг. 17. Ассимиляция іаєида гапиринг. 18. Дисси­миляция іаєида гапиринг. 19. Метатеза іаєида гапиринг. 20. Товуш орттирилиши ва унинг турлари іаєида гапиринг. 21. Бўјин ва унинг турлари іаєида гапиринг. 22. Бўјиннинг амалий аіамияти. 23. Урјунинг таърифини айтинг. 24. Сўз урјуси ва унинг хусусиятлари. 25. Гап урјуси ва унинг хусусиятлари. 26. Ўзбек тилидаги урјуси охирги бўјинга тушмайдиган єандай сўзларни биласиз? 27. Урјунинг сўз маъноларини фарєлашдаги роли іаєида гапиринг. 28. Ўзлашма сўзларнинг урјуси іаєида гапиринг





Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish