М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Уядош сўзлар ва уларнинг хусусиятлари



Download 1,58 Mb.
bet16/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

5-§. Уядош сўзлар ва уларнинг хусусиятлари


Уядош сўзлар бир турдаги нарса, белги, воқеа-ҳодиса, ҳаракат маъноларини ифодалайдиган, бир мазмуний гуруҳга мансуб бўлган сўзлардир: кийим турлари: кўйлак, шим, костюм, дўппи; ранг турлари: оқ, қизил, сариқ; руҳий ҳолатни билдирувчи ҳаракат турлари: йиғламоқ, кулмоқ, хўрсинмоқ. Уядош сўзларни синоним сўзлардан фарқлаш керак. Синонимлар бир тушунчаниннг турли қирраларини ифодалайди, уядош сўзлар эса бир-бирига яқин тушунчаларни ифодалайди.
4 - М А Ъ Р У З А
Режа:
1. Ўзбек тили луғатининг бойиш манбалари
2. Сўзларнинг ишлатилиш даражасига кўра гуруҳлари
3. Иборалар
4. Тасвирий ифода (парафраза)
5. Луғавий бирликлар ҳақида маълумот
6. Луғатлар ва уларнинг турлари
1. Ўзбек тили луғатининг бойиш манбалари

Ўзбек тили сўз бойлиги фан, техника, санъатнинг тараққиёти билан боғлиқ ҳолда йилдан-йилга бойиб бормоқда. Бойиш, асосан, икки манбага асосланади:


1. Ўзбек тилининг ички имкониятлари (ички манба). Бунда кўпинча сўз ясаш орқали янги сўзлар ҳосил қилинади: синфдош, лимонзор, намунали, ижарачи, вазирлик, тинчликсевар, гулдаста, МДҲ, ЎзМУ ва б.
Шевалардан сўз олиш ҳам ички манба ҳисобланади: ойи, болиш, дугона, эт(гўшт).
2. Бошқа тиллардан сўз олиш (ташқи манба). Ўзбек халқи қадим замонлардан буён бошқа халқлар билан алоқада бўлиб келган. Бу тилимизда ҳам акс этган. Ўзбек тилига бошқа тиллардан кирган қуйидаги сўзларни мисол қилиб келтириш мумкин: 1) арабча: китоб, мактаб, маъно, ҳаракат, саноат, муомала, доим, меъда, аъло, санъат, асосий, оммавий, оддий, миллий, абадий, аммо, бироқ, балки, ва, лекин, ваҳоланки (ўзбек тилидаги арабча сўзлар кўпроқ от ва сифат туркумига тегишли бўлиб, уларнинг белгилари қуйидагилардир: иккита унли ёнма-ён келади: доим, шоир, муомала, шижоат, шуур, иншоот, мурожаат, табиий; айириш белгиси (ъ) иштирок этади: маъно, қалъа; кўпинча юмшоқ ҳ товуши қатнашади; -ий, -вий қўшимчаларини олиб ясалган бўлади) 2) форс-тожикча: барг, анор, корхона, нодон, доно, камтар, тилла, каптар, дастурхон, дастрўмол, пойдевор, пойафзал, дарҳол, дарвоза, хурсанд, фарзанд, дўст, гўшт, суст, паст, ғишт (Кўриняптики, форс-тожикча сўзларда пой, даст, дар каби қисмлар қатнашяпти, сўзлар охирида жарангсиз ундошлардан кейин т, жаранглидан кейин д товушлари иштирок этяпти); 3) мўғулча: туман, навкар, ясовул, ясоқ; 4) уйғурча: манти, лағмон, манпар; 5) хитойча: чой (хитой тилида тцай дейилади); 6) русча: стол, стул, ручка, самолёт, паровоз, пароход, пулемёт, перо, чўт (счёт).
Рус тилидан олинган сўзлар орасида асли келиб чиқиши бошқа тилларга хос сўзлар ҳам бор: бухгалтер, солдат, танк, штаб (немисча), пальто, трико (французча), клуб, футбол (инглизча), томат, лимон (испанча).
Бошқа тиллардан ўтган сўзлар олинма (ўзлашма) сўзлар дейилади. Ўзбек тилидан ҳам бошқа тилларга сўзлар ўтган: ўрик, анжир, сомса (русча: урюк, инжир, самса). Карандаш (қора тош), кавардак (қовурдоқ), ералаш (аралаш), утюг (ўти йўқ) каби сўзларнинг ҳам рус тилига ўзбек тилидан ўтганлиги исботланган. Ҳозирги пайтда ўзбек тилида ишлатилаётган бекат сўзи ҳам европа тилларида пикет тарзида қўлланаётганлиги фанга маълум. Сўзларнинг келиб чиқишини изоҳлайдиган луғатлар этимологик луғатлар деб аталади.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish