М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet134/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

6. Муболаға (ёки гипербола) услубий восита бўлиб, ифодаланган тушунчанинг кўпиртириб, орттирилиб тасвирланишидир. Муболаға халқ достонларида, эртакларда, айтишув ва лофларда фаол ишлатилади: Тўқсон молнинг терисидан кавуши... (“Алпомиш” достонидан)
7. Сифатлаш (ёки эпитет) нарса, шахс, ҳодисаларнинг белгисини ифодалаш воситасидир. Бу вазифада тилимиздаги белги билдирувчи сўз туркумлари (асосан, сифатлар) қўлланади: Золим жаллод, билмаганим билдиргин... (“Кунтуғмиш” достонидан)


3-§. Фонетик услубият


1. Нутқ товушларининг услубий хусусиятлари

1) асир, девон каби сўзлардаги товушларнинг нотўғри (аср, диван каби) талаффуз қилиниши оқибатида нутқда тушунмовчилик юзага келади.


2) –да, -ва, -қа (ёки -қ) каби бўғинлардан кейин яна шундай товушлар билан бошланадиган сўзларни келтириш нутқий ғализликни келтириб чиқаради: Сўзларнинг гапда қўлланиши ва вазифалари...


2. Урғунинг услубий хусусиятлари

Сўз урғусининг кўчиши шу сўз маъносини ўзгартириши мумкин: янги́ кийим(сифат) - я́нги дамланди (равиш). Гапда оҳангнинг ўзгариши ҳам янги услубий мазмун пайдо бўлишига олиб келади: Сиз аҳмоқ одам эмассиз жумласида аҳмоқ сўзидан кейин тўхтам (пауза) қилинса, фикр қаратилган шахснинг ҳам аҳмоқ, ҳам одам эмаслиги ифодаланиши мумкин: Сиз аҳмоқ, одам эмассиз.




38–МАЪРУЗА
ГРАММАТИК УСЛУБИЯТ. МОРФОЛОГИК УСЛУБИЯТ
Режа:
1. От туркумига хос услубий хусусиятлар.
2. Сифат туркумига хос услубий хусусиятлар.
3. Олмош туркумига хос услубий хусусиятлар.
4. Феълларга хос услубий хусусиятлар.
1-§. От туркумига хос услубий хусусиятлар


1. Келишик қўшимчаларининг услубий хусусиятлари.
Келишик қўшимчалари ўзаро алмашиб қўлланиши мумкин:
1) ни ва дан қўшимчалари алмашиб қўлланиши мумкин: Қани, ошдан (ни) олинг, меҳмон.
2) ни ва га қўшимчалари алмашиб қўлланиши мумкин: Гапингизга (гапингизни) тушунмадим.
3) ни ва да қўшимчалари алмашиб қўлланиши мумкин: Далани (да) айландим.
4) –нинг ва –дан қўшимчалари алмашиб қўлланиши мумкин: келганларнинг бири – келганлардан бири.
5) келишик қўшимчалари ва кўмакчилар алмашиб қўлланади:
а) га қўшимчаси ўрнида учун кўмакчиси қўлланади: Укамга олдим – Укам учун олдим.
б) да қўшимчаси ўрнида билан кўмакчиси қўлланади: Хатни қаламда ёзди – Хатни қалам билан ёзди.
в) дан қўшимчаси ўрнида орқали кўмакчиси қўлланади: Хабарни радиодан эшитдик – Хабарни радио орқали эшитдик.
г) ни қўшимчаси ўрнида ҳақида кўмакчиси қўлланади: Акаси келганини гапирди – Акаси келгани ҳақида гапирди.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish