М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


Оммабоп (публицистик) услуб



Download 1,58 Mb.
bet131/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

4. Оммабоп (публицистик) услуб

Ташвиқот-тарғибот ишларни олиб боришда қўлланадиган услуб, яъни матбуот услуби оммабоп услуб ҳисобланади. Соддалик, тушунарли бўлиш, таъсирчанлик, адабий тил меъёрларига риоя қилиш бу услубнинг асосий белгиларидан ҳисобланади. Оммабоп услубнинг радио, телевидениеда ишлатиладиган кўриниши оғзаки оммабоп услуб дейилса, газета, журналларда ишлатиладиган кўриниши ёзма оммабоп услуб ҳисобланади. Бу услубда ижтимоий-сиёсий сўзлар кўп қўлланади. Нутқ таъсирчан бўлиши учун таъсирчан сўз ва бирикмалардан, мақол ва ҳикматли сўзлардан ҳам фойдаланилади. Бундай услубда гап бўлаклари одатдаги тартибда бўлади, кесимлар буйруқ ва хабар майлидаги феъллар билан ифодаланади, дарак, ҳис-ҳаяжон ва риторик сўроқ гаплардан, ёйиқ ундалмалардан, такрорий сўз ва бирикмалардан унумли фойдаланилади: 1. Азамат пахтакорларимиз мўл ҳосил етиштириш учун фидокорона меҳнат қилишяпти. 2. Партия фаоллари ўзларининг навбатдаги мажлисига йиғилишди.




5. Бадиий услуб

Воқеликни бадиий образлар (тимсоллар) воситасида акс эттириб, тингловчи ёки ўқувчига эстетик жиҳатдан таъсир қилувчи услуб бадиий услуб деб аталади. Бадиий асарлар (назм, наср ва драматик асарлар) бадиий услубда бўлади. Бадиий асар кишига маълумот бериш билан бирга, тимсоллар (образлар) воситасида эстетик таъсир ҳам кўрсатади: Ўлкамизда фасллар келинчаги бўлмиш баҳор ўз сепини ёймоқда. Бадиий услубда қаҳрамонлар нутқида оддий нутқ сўзлари, шева, вульгаризмлардан ҳам фойдаланилади.


Бадиий услуб аралаш услуб ҳисобланади, чунки бу услубда сўзлашув ва китобий услубларга хос ўринлар ҳам учрайди.


3-§. Нутқ маданияти ҳақида

Нутқ тўғри, аниқ ва ёқимли бўлиши лозим. Тўғри, аниқ ва ёқимли гапириш учун мантиқий изчилликка ва адабий меъёрларга риоя қилиш керак.


Нутқ маданияти деганда мантиқий изчилликка, адабий тил меъёрларига риоя қилган ҳолда тўғри, аниқ ва ёқимли сўзлаш тушунилади.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Услубият нима ва бу бўлимда нималар ўрганилади? 2. Адабий тил услубининг таърифини айтинг. 3. Сўзлашув услуби іаєида гапиринг.
4. Сўзлашув услубида кўпроє єандай гаплардан фойдаланилади?
5. Илмий услуб іаєида гапиринг. 6. Илмий услубда кўпроє єандай тил воситаларидан фойдаланилади? 7. Расмий-идоравий услубда нималар ёзилади? 8. Расмий-идоравий услубда єандай гаплардан фойдаланилади? 9. Оммабоп услуб іаєида гапиринг. 10. Оммабоп услубда єандай гап ва тил воситаларидан фойдаланилади? 11. Бадиий услубнинг хусусиятлари іаєида гапиринг. 12. Бадиий услуб нега аралаш услуб дейилади? 13. Нима учун маънодошлик услубиятнинг асоси дейилади? 14. Тўлиє синонимлар іаєида гапиринг. 15. Маъновий синонимлар іаєида сўзланг. 16. Услубий синонимлар іаєида гапиринг. 17. Фразеологик синонимлар іаєида гапиринг. 18. Грамматик синонимлар іаєида сўзланг. 19. Єандай меъёрлар адабий тилнинг іамма кўринишлари учун хос? 20. Єандай меъёрлар адабий тилнинг іамма кўринишлари учун хос эмас? 21. Нутє маданияти іаєида сўзланг.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish