М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар



Download 1,58 Mb.
bet130/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

2-§. Нутқ услублари
1. Сўзлашув услуби

Уйда, кўчада, инсонларнинг ўзаро сўзлашувида қўлланадиган услуб сўзлашув услуби деб аталади. Бу услубнинг адабий тил меъёрларига риоя қиладиган кўриниши адабий сўзлашув услуби деб юритилса, бундай меъёрларга риоя қилинмайдиган кўриниши оддий сўзлашув услуби деб аталади. Сўзлашув услубидаги нутқ кўпинча диалогик шаклда бўлади. Икки ёки ундан ортиқ шахснинг луқмасидан тузилган нутқ диалогик нутқ дейилади.


Сўзлашув услубида кўпинча турли услубий бўёқли сўзлар, грамматик воситалар, товушлар тушиб қолиши, орттирилиши мумкин: Кеп қолинг! Оббо, ҳамма ишни дўндирибсиз-да. Мазза қилдик. Кетақо-о-ол!
Сўзлашув услубида гапдаги сўзлар тартиби анча эркин бўлади, пичинг, қочириқлар, киноялар кўплаб ишлатилади. Кўпроқ содда гаплар, тўлиқсиз гаплар, ундалмали гаплардан фойдаланилади.


2. Илмий услуб

Фан-техниканинг турли тармоқларига доир илмий асарлар, дарсликлар илмий услубда ёзилади. Мантиқлилик, аниқлик бу услубга хос хусусиятлардир. Илмий услуб аниқ маълумотлар асосида чиқарилган илмий хулосалар (қоидалар, таърифлар)га бой бўлиши билан бошқа услублардан фарқ қилади: Ёмғир - суюқ томчи ҳолидаги атмосфера ёғини. Томчининг диаметри 0,5-0,6 мм бўлади.


Илмий услубда ҳар бир фаннинг ўзига хос илмий атамаларидан фойдаланилади, бу услубда сўзлар ўз маъносида қўлланади, қоида ёки таърифнинг мазмунини очишга хизмат қиладиган ажратилган бўлаклар, кириш сўзлар, кириш бирикмалар, шунингдек, қўшма гаплардан кўпроқ фойдаланилади.
3. Расмий-идоравий услуб


Давлат идоралари томонидан чиқариладиган қарорлар, қонунлар, низомлар, халқаро ҳужжатлар расмий-идоравий услубда ёзилади. Ариза, тилхат, маълумотнома, чақирув қоғози, таклифнома, шартнома, таржимаи ҳол, эълон, тавсифнома, далолатнома, ҳисобот кабилар ҳам шу услубда ёзилади. Бундай услубдаги ҳужжатлар қисқа, аниқ, барча учун тушунарли қилиб тузилади. Бу услубнинг асосий белгиси: жумлаларнинг бир қолипда, бир хил шаклда бўлиши. Бу услубда ҳам сўзлар ўз маъносида қўлланади, кўпчиликка маълум бўлган айрим қисқартма сўзлар ишлатилади, ҳар бир соҳанинг ўзига хос атамаларидан фойдаланилади, қарор қилинди, инобатга олинсин, ижро учун қабул қилинсин, тасдиқланади, юклатилсин, тайинлансин каби сўз ва сўз бирикмалари кўплаб учрайди. Расмий-идоравий услубда кўпинча дарак гаплардан, қарор, буйруқ, кўрсатма кабиларда эса буйруқ гаплардан ҳам фойдаланилади. Бу услубда гап бўлакларининг одатдаги тартибда бўлишига риоя қилинади: Ўз лавозимини суиистеъмол қилганлиги учун М.Аҳмедовга ҳайфсан эълон қилинсин.



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish