5. Мақсад эргаш гап бош гапдан англашилган иш- ҳаракатнинг нима мақсадда юзага келишини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга мақсад эргаш гапли қўшма гап деб номланади. Боғловчи воситалар: деб, -син деб, -ди деб, -ар деб, -са деб, -ми экан (деб, дея, учун), токи: Одамлар яхши яшасин деб, тинчликка имзо чекдик. Ғўза мирикиб ичсин учун, сув текис оқизилди. Схемаси қуйидагича:
1. ..............деб, ..................... .
2. ...........-син деб, ................ .
3. ...........-ди деб , ................. .
4. ...........-ар деб, ................. .
5. ............-са деб, ................ .
|
6. ............-ми экан деб, ......... .
7. .................-дея, .................... .
8. ...............учун, ..................... .
9. .............. , токи..................... .
10. .............., ...............-син деб.
|
Д и қ қ а т ! –деб ярим боғловчиси буйруқ ва шарт майли, келаси замон феълидан кейин келса, мақсад маъносини, ўтган замон феълларидан кейин келса, сабаб маъносини билдиради(22; 29).
6. Шарт эргаш гап бош гапдан англашилган иш-ҳаракатнинг қандай шарт билан бажарилишини билдирган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга шарт эргаш гапли қўшма гап дейилади. Боғловчи воситалар: -са, -са эди, агар, мабодо, борди-ю, -ганда(эди), -р(-ар) экан, -ган экан, -ми, бўлмаса, йўқса, -май, бўлай десанг, -синки: Агар сув бўлса, чўлу саҳролар бўстонга айланади. Схемаси қуйидагича:
1. (Агар) .............-са, .............. .
2. (Агар)..........-са эди, ............ .
3. (Агар)..........-ганда, ................
4. (Агар)..........-ганда эди, ...... .
5. (Борди-ю).....-р(-ар) экан, ... .
6. (Мабодо).....-ган экан, ....... .
7. (Агар)........-моқчи экан, ...... .
|
8. ...............-ми, ..................... .
9. ..........., бўлмаса ................. .
10. ..........., йўқса ................. .
11. ...........-май, ..................... .
12. .......-масдан аввал, ........ .
13. .........бўлай десанг, ........ .
14. ............-синки, ................. .
|
7. Тўсиқсиз эргаш гап бош гапнинг мазмунига зид бўлса ҳам, унда ифодаланган воқеа-ҳодисанинг юзага келишига тўсиқ бўла олмайдиган фикрни англатган эргаш гапдир. У бош гап билан бирга тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гап дейилади. Боғловчи воситалар: -са ҳам(ки), қанча, қанчалик, нақадар, гарчи, гарчнд, -ганда ҳам, -са-да, -ганда-да, -гани билан, -масин, қарамай, қарамасдан, -и(-иб), -гани ҳолда, -ди ҳамки, хоҳ...хоҳ (-са -маса), -са: Қуёш яширинган бўлса ҳам, кундузнинг ёруғлиги ҳали сўнмаган эди. Баъзан гарчи сўзи қўлланиши мумкин. Схемаси қуйидагича:
1. Қанча .......-са ҳам, ........ .
2. Қанча ....-са ҳамки, ........ .
3. ..............-ганда ҳам, ...... .
4. ...............-са-да, ........... .
5. .........-гани билан, ......... .
6. ..........-масин, ............... .
7. ............-қарамай, .......... .
|
8. .............қарамасдан, ........... .
9. ............-гани ҳолда,............... .
10. ..........ҳамки, ................... .
11. Хоҳ.......хоҳ..., .................... .
12. ...........-са...-маса, .............. .
13. ..............-са... -дики, .......... .
14. ................-са, ...................... .
|
Do'stlaringiz bilan baham: |