КРЕАТИВЛИК НИМА?
Авваллари корхона ва компаниялар маркетинг жангларида ўзининг самара ёки сифат устунлиги орқали ғалабага эришар эдилар. Бугунги кунда эса улар рақибларидан креативлик (инглизча – creativity сўзидан олиниб, ўзбекчада яратувчи, ижодкор, ижод этиш қобилияти маъносига эга) орқали устунликка эришишлари керак. Ҳозирги даврда янгиликни таклиф этиб,ютуққа эришиб бўлмайди, ғалаба учун беқиёслик (ноёблик) зарурдир. Беқиёслик(ноёблик)ка эришиш учун корхоналарда креативликни рағбатлантирувчи маданиятни ривожлантириш зарур. Корхоналарда креативликни оширувчи уч йўл мавжуд:
1. Кўпроқ ижодий фикрлайдиган истеъдодли одамларни ишга олиш ва уларнинг ҳаракатларига ғов бўлмаслик.
2. Тажрибадан ўтган турли техлологиялардан фойдаланган ҳолда креативликни рағбатлантириш.
3. Илғор ғояларни ишлаб чиқишда корхонага ёрдам бўладиган ташкилот билан шартнома тузиш.
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲАҚИДА
Бугунги кунда биз истеъмолчи ҳукмронлик қилаётган истеъмол иқтисодиёти дунёсида яшамоқдамиз. Бу ишлаб чиқариш қувватларининг ортиқчалиги натижасида вужудга келди. Бугун товарлар эмас, балки истеъмолчилар дефицити мавжуддир. Корхоналарнинг асосий мақсади маҳсулот ишлаб чиқаришдан истеъмолчини эгаллашга йўналтирилган бўлиши керак. Истеъмолчи уларнинг янги бошлиғига айланди, бу ҳақиқатдир, уни англашга тўғри келади. Корхона ходимлари истеъмолчилар ҳақида ўйламай, улар учун бевосита ишламаса, улар яхшиси, ишини ўзгартиришлари керак. Демак, улар мижозлар ҳақида қайғурмаса, бу ишни улар учун бошқалар қиладилар.
Корхоналар истеъмолчини бухгалтерия китобларида кўрсатилмаса ҳам, уни ҳар қандай бошқариладиган ҳамда кўпайтириладиган молиявий актив сифатида кўришлари лозим. Мазкур активнинг қимматини тушуниб етиш корхонани ўз маркетингини тубдан кўриб чиқишга мажбур қилади. Бундан деярли эллик йил олдин менежмент классиги Питер Друкер фирмалар истеъмолчи ҳақида қайғуриши керак, деб алоҳида таъкидлаган. Компаниянинг мақсади истеъмолчини яратиш, деган. Шунингдек у: “Бизнес фақат икки функцияни – маркетинг ва инновация функциясини бажариши керак, маркетинг ва инновациялар натижа беради, қолган барча нарсалар эса харажатларни талаб этади”, – деган эди. Маҳсулотлар ишлаб чиқилади ва ўрнига янгилари келади. Корхонанинг асосий вазифаси, бу истеъмолчиларни ушлаб қолишдир. Бунинг учун нафақат маҳсулотнинг ҳаётий даврини, балки бозор ва истеъмолчининг ҳаётий даврини кузатиш зарурдир. Форд компаниясининг бир ходими: «Агарга истеъмолчи бизни бошқармаса, у ҳолда у бизнинг автомобилларимизни ҳам бошқармайди», – деган. Афсуски, корхона ва компаниялар асосий кучларини мавжуд мижозларни ушлаб қолишга эмас, балки янгиларини жалб этишга, сарфлайдилар. Янги мижозларни жалб этишга уларнинг 70 фоиз маркетинг бюджети сарфланади, қачонки уларнинг 90 фоиз даромади мавжуд мижозлар ҳиссасига тўғри келади. Корхона ва компаниялар мавжуд мижозларни менсимай, келгусидаги янги мижозларга катта аҳамият бериши, йил давомида мавжуд мижозларнинг 10 фоиздан 30 фоизгача камайишига олиб келади. Бу эса, уларнинг ўрнини тўлдириш учун яна катта харажатлар қилишига тўғри келади. Бугунги кунда корхоналар янги мижозларни жалб қилган савдо агентларини мукофотлаб, эски мижозлар билан доимий, узвий алоқада бўлганларга бефарқ бўлмоқдалар. Корхоналар мавжуд мижозларга алоҳида хизматлар орқали эътибор бермаса ҳам улар қоладилар, деб катта хатога йўл қўядилар. Истеъмолчи билан яхши ишлаётганлигингизни қандай аниқлаш керак? Бу корхонангизнинг ўтган йил олган фойдаси билан эмас, балки мижозларнинг фикри ва қалбидан жой олганингиз билан ўлчанади. Корхоналар мунтазам равишда мижозларнинг фикри ва қалбидан жой олишни ошириб борсалар, уларнинг бозор ҳиссаси ҳамда фойдаси ҳам шунга қараб ўсади.
Маркетингча фикрлаш бутунлай ўзгарди, бугунги кунда аввалги ҳар бир битимдан максимал миқдорда олинадиган фойдадан кўра мижозлар билан фойдали муносабатларни ўрнатиш тизими эгаллади. Бозорнинг келажаги маълумотлар базаси маркетинги бўлиб, истеъмолчига тўғри ва ўз вақтида якка тартибдаги таклифни шакллантириш учун уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишимиз керак. Ҳар бир инсонга истеъмолчи сифатида эмас, ҳар бир истеъмолчига инсон сифатида қарашимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |