Назорат саволлари:
1.Информацион технология нимани ўрганади?
2.Информацион технологияни жамият ривожланишида аҳамияти қандай?
3.Информация оқими деганда нимани тушинилади?
4. Информация оқимларини манбаларини ўрганиш?
5. Информацияларни қайта ишлаш.?
6. Республикамизда илк борқкайси русумли ЭХМ қаерда ўрнатилган?
7. Республикамизда кибернетика ва информатика фанларининг ривожига катта хисса
қўшган олимлардан кимларни биласиз?
8. Ўзбекистон Республикасининг Ахборотлаштириш хақидаги қонуни қачон қабул
қилинган?
9. Ўзбекистон Республикасининг Ахборотлаштириш концепцияси хақида нималарни
биласиз?
10.Информатика ва ахборот технологияларининг келажагини қандай тасаввур
қиласиз?
3–Маъруза: Ахборот, ахборотлаштириш. Ўлчов бирликлари. Ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш ва ўлчаш.
Таянч тушинчалар: Информация, сезги органлари, информацияни қабул қилиш органлари, хабар, ахборот, тиллар ёзув, рақамлар, белгилар, харфлар, алфавитлар, кодлар. Информация, информация манбалари, информация турлари, бозор,информация бозори, информация бахоси, оператив информация, тактик информация, стратегик информация, информацион манбалар аъамияти
Режа:
3.1. Информация (ахборат) тушунчаси.
3.2. Ўлчов бирликлари.
3.3 Ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш ва ўлчаш
3.1. Информация (ахборат) тушунчаси.
Жамият тарракиётида бир ечимга келишдан, карор кабул килишдан олдин ушбу масалага (сохага) алокадор булган жуда куплаб маълумотларни уплаш, уларни кайта ишлаш ва тахлил килиш зарур булади. Бундай маълумотлар туплами шу кадар купайиб кетганки, уларни кайта ишлаш ва тахлил килишни махсус техник тизимлар ёрдамисиз амалга ошириб булмайди. Кундалик хаётда кабул килиш ва кайта ишлаш зарур булган ахборотлар хажми нихоятда ортиб бораётганлиги сабабли, баъзан уларни кабул килишга хам улгурилмаяпти. Ахборот ва маълумотлар хажмининг бу кадар купайиб кетиши, окимнинг эса тезлашиб боришини асосий сабабларидан бири информацион техника ва технологияларнинг ривожланиши - замонавий энг янги технологияларни куллаш,хом ашёлардан окилона фойдаланиш, энергетик ресурслардан тежамкорлик биланишлатиш, инсонмехнатини енгиллаштириш хисобига амалга оширишдан иборатдир.
Ахборотларни тезкорлик билан йигиш, кайта ишлаш, жараён, вокеа ва ходисаларни моделлаштириш, уларни тахлил килиш имкониятини берувчи компьютирлаштирилган тизимлар ва бошка информацион технологиялари кириб келишини англатади. Замонавий информацион технология ва телекомуникация асосида давлат хокимияти турли вазирлик ва идоралар, ишлаб чикариш корхоналари, махалий уз узини бошкариш органлари, хамда фукароларнинг информсацияга булган эхтиёжларини етарли ва тула кондира оладиган оптимал шароитлар яратишга каратилган ижтимоий-иктисодий ва илмий техникавий жараёнлар тушинилади.Биринчиулиб информатизация АКШда кенг ёйила бошланган.
Инсон ўз сезги органлари орқали атрофда бўлаётган воқея ва ходисалар тўғрисида ахборот (информация) олади. Демак информация бу инсонни сезги органлари орқали уни онгига етиб борувчи сигналдир.
Бунга мисол қилиб, эшитиш, кўриш ва сезишни олиш мукин.
Информация оқими жамиятни яшашида, ривожланишида мухим аҳамиятни касб этади.
Маълумки одамзод пайдо бўлгандан кейин улар бир- биридан алоқади бўлмаган гуруҳларга бўлиниб яшаган. Бирламчи холатда уларда тил бўлмаган. Улар гуруҳда бир-бирига хабарни (информацияни) имо ишора билан узатганлар.
Хаётни ривожланиши гуруҳларда одамлар ўртасида информация оқимини узатиши ортиши, уни яъни узатишни такомиллаштриш заруриятини келтириб чиқарди. Бу эса тилларни келиб чиқишига сабаб бўлди. Гуруҳлар ўртасида алоқа бўлмаганлиги учун дунёдан турли тиллар келиб чиқди.
Секин аста информацияларни узоқроқ масофага ўзгаришсиз узатиш, узоқроқ мудатга ўзгаришсиз сақлаш зарурияти езувни келтириб чиқарди. Ёзув келиб чиқиш даврида баъзи турли тилларда гаплашувчи гуруҳлар ўртасида алоқа ўрнатилганлиги сабабли бир неча тил учун ҳам бир хил алpфавит танланди. Масалан немис, фрацуз, инглиз тиллари лотин алфавитида, баoзи славиян тиллари кирил алфавитида ва хоказо .
Кейинчалик информацияни узоқ масофаларга тез узатиш зарурияти радиони, телеграфни,телефонни яратилишига сабаб бўлди.
Ўзатилаетган информацияни тўлароқ узатиш ва қабул қилиш зарурияти теливиденияни келтириб чиқарди.
Хозирга келиб эса қабул қилинадиган, ўзатиладиган, сақланадиган ва қайта ишланадиган информация оқимини инсон бир ўзи ўзлаштира олмаганлиги, уни осонлаштириш, эффективлигини ортириш заруриятини ўсиб бориши хозирги замон компъютерларини янада янги имкониятлари кенглари яратилишига олиб келмокда.
Демак хулоса қилиб айтиш мумкинки информация оқимини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш масалаларини ечилишини такомиллашиши жамият ривожланишини янги янги поғоналарига кўтармоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |