1.3. Техника хавфсизлиги ҳақида.
Компьютер ўрнатиладиган хонага компьютерлар сонига караб туриб, қуйидаги талаблар қўйилади: таълимни ахборотлаштириш бу тингловчиларни компьютерда назарий ва амалий машьулотлар ўтказиш билан бажарилади. Шунинг учун компьютер хонасида 5 тадан 20 тагача компьютер ўрнатилиши мумкин. Бизнинг шароитимизда унинг сони 5 тага тенг. Шунинг учун компьютер хонасини ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак: 6х10х2,8 метр.
Стол ва стулларга талаблар.
Компъютер хонасида стол ва стулларга талаблар мавжуд бўлиб, стол баландлиги ердан 68-77 см бўлиб, стуллар эса айланувчан бўлиши керак ва албатта оркасида суянчиьи бўлиши керак. Чунки стол-стуллар ўз габарити билан тўғри келмаса, фойдаланувчи тезда чарчаб колади. Стол ва стуллар шундай жойлаштирилиши керакки, улар инсонларга туриб юришга халакит бермаслиги керак. Бундан ташқари, ўқитувчи бемалол хар битта тингловчини олдига бориб, уни килган хатоларини компъютерда бемалол кўрсата олиши керак.
Инсонни антропометрик ўлчовларини хисобга олиш.
Инсонни антропометрик ўлчовлари қуйидагича: ўртача баландлиги 1 метр 72 см, елка кенглиги 39 см, қўллар ёйилмаси 160 см.
Агарда бу антропометрик ўлчовлар хисобга олинмаса, тингловчилар иш пайтида бир-бирига халақит бериши мумкин.
Монитордан инсоннинг кўзигача бўлган оптимал масофа.
Монитор кўздан озгина пастрокда ва 50 смдан кам бўлма-
ган масофада жойлашиши керак. Монитор ва кўз орасидаги масофа 60-70 см бўлиши тавсия қилинади, бу масофа кичик бўлса, инсонни кўзи тезрок чарчайди. Мониторни дизайни ва ранги ўзига эoтиборни жалб килмаслиги керак. Шунинг учун мониторнинг сирт томонида хар ҳил реклама ёпиштиргичларини олиб ташлаш керак. Мониторнинг экрани зангори ва кўк рангларга бўялиши шарт. Чунки бу ранглар инсон кўзига энг яхши ранглардан хисобланади.
Компъютерда ишлаш вақтида инсоннинг чарчаш сабаблари.
Компъютер билан ишлаш вақтида инсон қуйидаги факторлардан чарчайди:
- экранни ёруғлиги;
- контраст ва фон ўртасидаги аниклиги;
- компьютерда ишлаш пайтидаги иссикликдан нурланиши;
- компьютерда нурланишнинг инсонга таъсири;
- компьютер бўзуқлиги.
Компьютер хонасига талаблар.
Хонанинг шипи ок-кўк фон балан окланиши, деворлари эса яшил рангга окланиши керак. Бу ранглар ва офтоб нурланиши бизга керакли ранг иклимини яратиб беради.
Электр хавфсизлиги.
Компъютер хонасида хамма жихозлар электротокда ишлайди, шунинг учун электр шикастланишига учраш мумкин.
Компъютерларни ерга улаш ва ерга улаш химоясига талаблар.
Хамма компьютерларда электр тармоьига улаш учун махсус тизим ишлатилади ва унда "0" улаш химояси кўлланилган. "0" га улаш химояси бу "0" симини корпусларга боьлаш ва хар хил иссикликда ишлайдиган автоматларни ишга туширувчи тизимдир.
Шахсий компьютердан фойдаланиш коидалари.
Шахсий компьютерни ишга тайёрлаш ва ўчириш тартиблари мавжуд. Авваламбор компьютернинг тармоқ кучланишига мослигини текшириш керак. Шахсий компьютерлар 220 ёки 110 кучланишли электр тармоқларида ишлаши мумкин.
Шахсий компъютерлар учун кучланишнинг ўзгариши, айникса кескин ўзгаришлар хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун махсус стабилизаторлардан ёки электр қувватининг ўзлуксизлигини таъминловчи - UРS қурилмасидан фойдаланиш тавсия этилади. Махсус UРС қурилмаси электр қувватини ўзгармас холда ушлаб туради, хамда электр манбаи ўчирилгандан кейин муайян вақт давомида компиютер ишлашини таъминлаб туради. Бу вақт компъютерда бажарилаётган ишларни тугатиш учун етарлидир. масалан, керакли маълумотларни дискка ёзиб кўйиш ёки дастурлар ишини тугатиш учун ва хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |