1.6. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, соҳада таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва жадал ривожлантиришнинг стратегик
йўналишлари
Қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, соҳада таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш ва жадал ривожлантириш иқтисодиѐтни
ривожлантиришнинг учинчи устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Бугунги кунда иқтисодиѐтни, унинг таркибий қисми бўлган қишлоқ
хўжалигини модернизация қилмасдан, соҳада таркибий ўзгаришларни амалга
оширмасдан туриб, уни жадал ривожлантиришга эришиш қийин. Шу
туфайли ушбу масалага Ҳаракатлар стратегиясида алоҳида аҳамият берилган.
2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар страте-гиясида қишлоқ
хўжалигида ―таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли
даражада ошириш‖
23
масаласи асосий устувор йўналиш сифатида
белгиланган. Чунки, шу даражага етдикки, энди қишлоқ хўжалигида ҳам
таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштирмасдан туриб катта муваффақиятга
эришиб бўлмайди. Зеро, мазкур соҳа зиммасига ҳамма аҳолини турли ноз-
неъматлар билан таъминлаш билан бирга, саноатни ҳам энг қимматли хом
ашѐ билан таъминлаш юкланган. Соҳада таркибий ўзгариш асосан, маҳсулот
турларини диверсификация қилиш эвазига амалга оширилади. Шундагина
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантиришга эришиш
мумкин. Қишлоқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири, мамлакат озиқ-
овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга қаратил-гандир. Бу борада ҳам
изчиллик, тадбиркорлик ва оқилона ѐндашувни талаб қилади. Шу ўринда,
экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш баробарида,
аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга ҳам
эришиш мумкин. Ҳозирги босқичда барча соҳаларда етиштирилган ва ишлаб
чиқарилган товар ва хизматлар халқаро андозалар даражасида бўлишлигини
ва уларнинг экспорт қилинишини таъминлашга қаратилгандир.
Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга
қаратилган яна бир йўналиш, бевосита ―пахта ва бошоқли дон экиладиган
23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда.
21
майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ѐғ
олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни
жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш‖
24
га
қаратилган. Ушбу банд ҳам бевосита юқоридаги белгиланган устувор
вазифаларнинг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади. Масалан, пахта ва
бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга
картошка, сабзавот, озуқа ва ѐғ олинадиган экинларни экиш масаласи,
бевосита соҳа асосини таркибий ўзгаришларга йўналтиришга қаратилган.
Эндиги шароитда қишлоқ хўжалигида фақат пахта етиштириш билан узоққа
бориб бўлмайди. Шунинг учун ҳам асосий эътибор бошқа халқаро бозорга
мос маҳсулотлар етиштиришга қаратилган. Шунингдек, янги интенсив боғ ва
узумзорларни жойлаштириш ҳисобига мавжуд ер ресурсларидан самарали
фойдаланишга
эришилса,
иккинчидан,
экин
майдонларини
янада
оптималлаштириш масаласи ҳам ҳал бўлиб боради.
Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида асосий ҳал қилувчи ролни
фермер хўжаликлари ўйнамоқда. Шу туфайли эндиликда ―фермер
хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайѐрлаш, сақлаш, сотиш, қурилиш ишлари
ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаѐтган кўп тармоқли фермер
хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш‖
25
масаласи ҳам бугунги куннинг устувор вазифаларидан
бири сифатида майдонга чиқмоқда. Ҳозирги шароитда фермер хўжаликлари
фақат озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолиши
етарли эмас. Улар, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайѐрлаш, сақлаш, сотиш ишлари
билан ҳам шуғулланишлари лозимлигини ҳаѐтнинг ўзи тақозо қилмоқда.
Ушбу жараѐнда кластер усулидан фойдаланган ҳолда ҳамма жараѐнларни
бир жойда амалга ошириш нафақат иқтисодий, балки юқори ижтимоий
самара ҳам бериши мумкин. Бугунги фермерлар қурилиш ишлари ва
хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаѐтган кўп тармоқли фермер
хўжаликлари бўлишлигини тақозо қилмоқда. Шу туфайли эндиликда фермер
хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-
шароитлар яратиш масаласи ҳам устувор вазифа сифатида мамлакат
раҳбариятининг назоратига олинган тадбирлардандир.
Ҳозирги ҳолат ―қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш,
ярим тайѐр ва тайѐр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб
чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан
жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини
реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини
амалга
ошириш‖ни
26
тақозо
қилади.
Чунки,
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш орқали ярим тайѐр ва тайѐр озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳада қўшимча қийматни кўпайтириб,
24
Ўша жойда.
25
Ўша жойда.
26
Ўша жойда.
22
фермерлар иқтисодий аҳволининг ўнгланишига катта туртки бўлади. Мазкур
маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадақлаш йўли билан қишлоқ жойларда
саноатни барпо қилишга эришилади. Характерли жиҳати шундаки, ушбу
соҳада энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган
янги корхоналар пайдо бўлади. Эндиликда қишлоқ жойларда қайта ишлаш
корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация
қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласи ҳам
устувор вазифа сифатида белгиланиши қишлоқларнинг қиѐфасини, мазмуни
ва моҳиятини тубдан ўзгартириш имкониятини яратади.
Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотнинг тўртдан
бири, айримлари бўйича учдан бири аҳоли дастурхонига етгунча нобуд бўлар
эди. Бунга барҳам бериш учун Ҳаракатлар стратегиясида ―қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимѐ, молиявий ва бошқа
замонавий
бозор
хизматлари
кўрсатиш
инфратузилмасини
янада
кенгайтириш‖
27
масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилган. Буларни инобатга
олиб, таъкид-лаш жоизки, олдин қишлоқда етиштирилган маҳсулотнинг
деярли ҳаммаси шаҳарда сақланар, қайта ишланар ва сотилар эди. Эндиликда
улар бевосита қишлоқларга кўчди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
сақлаш, ташиш ва сотиш масаласини ўша жойнинг ўзида ташкил қилиш
қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш имкониятини ҳам яратади.
Ҳаракатлар стратегиясида агрокимѐ, молиявий ва бошқа замонавий бозор
хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш масаласи ҳам
қишлоқ жойларнинг тараққиѐти учун муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқда касаначиликни ривожлантиришга ҳам катта аҳамият
берилмоқда. Чунки, касаначилик биринчидан, аҳолини иш билан таъминлаш
имконини берса, иккинчидан, кўп болали оилалар учун қулайлиги билан ҳам
ажралиб туради. Чунки меҳнат фаолияти уйда амалга оширилади.
Учинчидан, ушбу йўналишга бир қанча имтиѐзлар ҳам берилган.
Қишлоқ хўжалигида ернинг, айниқса суғориладиган ерларнинг
танқислиги, улардан самарали фойдаланишни, бу эса, ўз навбатида, уларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилашни тақозо қилади. Шу туфайли ҳаракатлар
стратегиясида ―суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада
яхшилаш‖
28
масаласини устувор вазифа сифатида белгилаб берилган. Мазкур
вазифа ўз навбатида соҳада ―мелиорация ва ирригация объектлари
тармоқларини ривожлантириш‖ни
29
тақозо қилади. Шунингдек, ҳаракатлар
стратегиясида ―қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив
усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий
агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ
хўжалиги техникасидан фойдаланиш‖
30
масаласини ҳам устувор вазифа
сифатида белгиланган. Бугунги кунда ушбу устувор вазифаларни амалга
ошириш борасида жуда катта ташкилий-иқтисодий тадбирлар амалга
27
Ўша жойда.
28
Ўша жойда.
29
Ўша жойда.
30
Ўша жойда.
23
оширилмоқда. Бир қанча қонунлар, қонуности ҳужжатлари қабул қилинди,
хорижий
мамлакатлар
инвесторлари
билан
келишилиб,
илғор
технологияларни жалб қилиш масаласи ҳам босқичма-босқич ҳал
қилинмоқда.
Мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб,
ҳаракатлар стратегиясида ―касаллик ва зараркунандаларга чидамли,
маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги
экинларининг янги селекция навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга
ҳайвонот зотларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-
тадқиқот ишларини кенгайтириш‖
31
масаласига ҳам алоҳида аҳамият
берилган. Шуни инобатга олиш жоизки, охирги пайтларда, глобал экологик
омиллар таъсирида, қишлоқ хўжалиги соҳасида турли зараркунандалар
кўпайиб
бормоқда.
Шу
туфайли,
ҳаракатлар
стратегиясида
зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик шароитларга
мослашган қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайтиришга ҳам алоҳида
аҳамият берилмоқда. Бунинг учун янги серҳосил ва чидамли селекция
навларини ҳамда юқори маҳсулдорликка эга ҳайвонот зотларини яратиш ва
ишлаб чиқаришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчасига
эришиш, фан ютуқларини амалиѐтга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот
ишларини кенгайтириш масаласи ҳам устувор вазифалар сирасига киради.
Ушбу йўл билан қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар ишлаб чиқаришини
кўпайтиришга, сифатининг оширилишига, нархининг арзонлашувига
эришилади. Бу эса ўз навбатида, соҳа рақобатбардошлигини ошириш
имконини беради.
Қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг
ривожланишига ички омиллар билан бирга, ташқи омилларнинг (экологик
ўзгаришлар, иқлим шароити, об-ҳавонинг ўзгариши кабилан) ҳам таъсири
катта. Ҳозирги кунда ташки омиллардан глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол
денгизининг қуриши оқибатида ҳам қишлоқ хўжалиги анча талофатларни
бошидан кечирмоқда. Шу туфайли, ҳаракатлар стратегиясида ―глобал иқлим
ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши
ҳамда аҳолининг ҳаѐт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича
тизимли чора-тадбирлар кўриш‖ масаласи ҳам устувор вазифалар сифатида
белгиланган. Чунки, ҳозирги пайтда, дунѐ миқѐсида глобал иқлим
ўзгаришлари планетамизда ҳаво ҳароратининг ошиши билан, муз
захираларининг эриши билан, турли зараркунандаларнинг дунѐ миқѐсида
тарқалиши каби омиллар билан изҳланмоқда. Булардан ташқари, ўзимизнинг
минтақамиз учун жуда катта таъсири сезилаѐтган Орол денгизи қуришининг
ҳам қишлоқ хўжалиги ривожланишига салбий таъсир қилмоқда. Буларнинг
таъсири табиат билан бирга аҳолининг ҳам ҳаѐт фаолиятига салбий таъсир
кўрсатиши муқаррар. Шу туфайли ушбу таъсирларни бир оз бўлсада,
юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш белгиланмоқда ва улар
31
Ўша жойда.
24
амалга оширилмоқда. Бу албатта глобал муаммо, бунга дунѐ аҳли
эътиборини қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |