М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


кун ва тундек бир-биридан фарқ қилади



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

кун ва тундек бир-биридан фарқ қилади

3
, деб 
таъкидлаган эди. Бу эса, ҳар бир жойнинг ўзининг бюджетини тиклаш билан 
бирга, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш масаласига ҳам 
диққатни қаратишга даъват қилади. Эндиги йўналиш, ҳар бир ҳудуд ўз 
аҳолисини шу жойда иш билан таъминлаши, ўзининг маҳаллий бюджетини 
ўзи датация-ларсиз шакллантиришга эришиши лозимлигини тақозо қилади. 
Бунга эса ҳудудларни мутаносиб равишда барқарор ривожлантириш орқали 
эришилади. 
Иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири 
―солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш 
сиѐсатини давом эттириш‖
4
билан боғлиқ. Мустақиллик йилларида солиқ 
юкини қисқатириш бўйча жуда катта ишлар қилинди. Биргина мисол, кичик 
бизнес субъектлари тўлайдиган солиқ ставкаси бир йилга 25,0 %дан атиги 5 
%гача камайганлиги ҳам кўп нарсадан далолат беради. Бу эса ўз навбатида, 
―солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбат-
лантирувчи чораларни кенгайтириш‖ни
5
тақозо қилади. Мазкур тадбир кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ривожланишини 
таъминлайди, чунки солиқдан тежалган маблағлар бевосита шу 
субъектларнинг моддий-техника базасини такомиллаштиришга, фаолиятини 
модернизациялаш ва диверсификациялашга сарфланади. 
Мамлакатимизда пул-кредит тизимини такомиллаштириш ҳаѐтий 
зарурият, чунки унинг ҳолати бевосита иқтисодиѐтнинг ўсиш даражасига ва 
шунга мос равишда, аҳолининг даромадларига боғлиқ. Бу борада анча 
камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Бунинг яққол мисли валюта бозоридаги 
номувофиқликда ҳам номоѐн бўлиб турибди. Буни инобатга олиб, ҳаракатлар 
стратегиясида ―илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан 
фойдаланган ҳолда пул-кредит сиѐсатини янада такомиллаштириш‖
6
масаласини устувор вазифалар сифатида белгилаб қўйилди. Ушбу вазифани 
бажарилиши бевосита ―валютани тартибга солишда замонавий бозор 
механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, миллий валютанинг 
барқарорлигини таъминлаш‖ орқали амалга оширилади. Бу анча мураккаб 
жараѐн. Шу туфайли мазкур соҳани такомиллаштириш борасида ҳам аниқ 
чоратадбирлар белгиланган ва бу борада тегишли ишлар амалга 
оширилмоқда. 
3
Мирзиѐев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 
йил 14 январь. – Т.: 2017, – 49 бет. 
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан 
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда. 
5
Ўша жойда. 
6
Ўша жойда. 


11 
Маълумки, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, банк 
тизимини ислоҳ қилишни бошлаган эдик. Бу борада жуда катта натижаларга 
эришилди. Банклар ўртасида рақобат муҳити шаклланди, уларнинг турли 
мулк шаклидаги субъектлари шаклланди ва шу асосда жадал ривожланиш 
имкониятлари ҳам яратилди. Шунга қарамасдан, мазкур масала ҳаракатлар 
стратегиясида: ―банк тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва 
барқарорлигини таъминлаш, банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит 
базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини 
мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш‖га
7
қаратилган устувор вазифалар ҳам белгиланган. Бугунги кунда банклар 
иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланиши учун барча чораларни кўрмоқда, 
улар тараққиѐтимизнинг инвесторларига айланмоқда. 
Иқтисодиѐтнинг ривожланишида молия институтларидан ―суғурта, 
лизинг ва бошқа молиявий хизматларнинг ҳажмини, уларнинг янги 
турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш‖
8
масаласи қўйилган. Шунингдек, капитални жалб қилиш ҳамда корхона, 
молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги 
муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантириш, масаласи ҳам 
устувор вазифалар сифатида белгиланган. Ҳозирги кунда аҳоли бўш 
маблағларини банк тизимига жойлаштиришга жуда эҳтиѐткорлик билан 
ѐндошмоқда. Чунки, аҳоли ўз маблағларини нақд пул шаклида топшириб, 
керак паллада ололмаган ҳоллари кўп учради. Мустақиллик арафасида ва 
унинг 
дастлабки 
йилларида 
банкларга 
топширилган 
пулларнинг 
қадрсизланиш даражаси минг маротабага камайиб кетиши ҳам аҳолини 
банклар билан анча эҳтиѐткор ҳолда муносабат қилишга мажбур қилди. Шу 
туфайли, ушбу соҳа ўз фаолиятини аҳолининг ишончини қозонишга 
қаратилган тадбирларни такомиллаштириш масаласига ҳам қаратмоғи лозим. 
Мамлакат иқтисодий тараққиѐтининг таъминланишида ―халқаро 
иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва 
хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта 
ўйланган ташқи қарзлар сиѐсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб 
қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш‖
9
масаласи ҳам иқтисодиѐтни ривожлантириш-нинг устувор вазифалари 
сирасига киради. Бу борада ҳам анча ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳа 
билан олдинлари айрим мутасадди вазирликларгина шуғулланган бўлса, 
ҳозирги пайтда барча вазирлик идораларга ўзининг соҳаси бўйича тўғридан-
тўғри инвестицияларни жалб қилиш, хорижий компаниялар билан бевосита 
шартномалар асосида қўшма корхоналарни ташкил этиш, хорижда 
жойлашган дипломатик ваколатхоналаримиз ҳам бу борада тегишли тарзда 
ўз ҳиссаларини қўшиш масаласи устуворликни ташкил қилмоқда. 
7
Ўша жойда. 
8
Ўша жойда. 
9
Ўша жойда. 


12 
Кўриниб турибдики, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни 
янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш 
учун асосий эътибор пул-кредит сиѐсатини такомиллаштиришга ва турли 
манбалардан инвестицияларни киритиш масалаларига қаратилган. Чунки 
иқтисодиѐтни ривожлантириш борасидаги барча тадбирларни амалга 
ошириш учун, энг аввало, маблағ ва турли шакллардаги инвестицияларни 
жалб қилиш лозимдир. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish