9
йўналиш
мамлакатимизда
макроиқтисодий
барқарорликни
янада
мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
масаласига бағишланган бўлиб, унда ҳам еттита кичик йўналишлар кўзда
тутилган.
Мустақиллик йилларида ночор иқтисодиѐтни барқарор тараққий
этадиган ҳолатдаги иқтисодиѐт даражасига кўтаришга муваффақ бўлдик.
Охирги ўн йилда мамлакат ЯИМ юқори суръатлар билан ўсиши
таъминланиб, ўртача 8 фоиздан зиѐд ўсишга эришилди. Эндиги вазифа –
―макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта
муддатли
дастурлар
асосида
таркибий
ва
институционал
ўзгаришларни
чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш
суръатларини таъминлаш‖
1
га қаратилган. Ушбу ўсиш суръатини сақлаб
қолиш унчалик осон иш эмас, чунки 2008 йилдаги бир фоиз ўсиш
суръатининг салмоғига нисбатан 2007 йилдаги ЯИМнинг бир фоиз ўсиш
суръатининг салмоғи жуда катта. Шу туфайли ушбу вазифани бажариш учун
катта ташкилий-иқтисодий механизмларни
амалга ошириш тадбирларини
ишлаб чиқиш ва иқтисодиѐтни инновацион омиллар эвазига модернизация ва
диверсификация қилишни тақозо қилади.
Мустақиллик
йилларида
мамлакатимиз
иқтисодиѐтини
ривожлантиришнинг
йўналишларидан
бири
ижтимоийлаштирилган
иқтисодиѐтни шакллантириш ва шу йўналишда тараққиѐтимизни
таъминлашга қаратилганлиги билан ўзига хос хусусиятга эга эди. Шу
туфайли Давлат бюджетининг ўрта ҳисобда 60 фоизи ушбу мақсадларга
сарфланиб келинмоқда. Келгуси истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар
дастурида ҳам ―харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган
ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш,
маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратил-ган
бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш‖
2
масаласи ҳам устувор
вазифалар сифатида белгиланган. Янги даврдаги ушбу соҳадаги муҳим
ўзгариш ва катта эътибор қаратилиш лозим бўлган соҳа – маҳаллий
бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилганлиги
билан
характерлидир. Чунки иқтисодиѐтимизнинг ривожланиши ҳудудлар бўйича
таҳлил қилинса, уларнинг ҳамма жойда бир хилда эмаслигига гувоҳ
бўлинади. Айрим туманлар ўзини-ўзи бемалол қоплаб фойда билан
ишлаѐтган
бир паллада, айримлари ҳамон датация шароитида фаолият
кўрсатмоқда. Шу туфайли Президентимиз 2017 йил 14
январдаги Вазирлар
Маҳкамасининг
кенгайтирилган
мажлисидаги
маърузасида
―Агар
ҳудудларнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичларини
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдагиПФ-4947-сонли ―Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони билан
тасдиқланган ―2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор
йўналиши бўйичаҳаракатлар стратегияси‖Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда.
2
Ўша жойда.