М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

САБАБ 
ОҚИБАТ 
ОМИЛЛАР 
НАТИЖА 
Ходимлар сони, меҳнат 
унумдорлиги, асосий воситалар ва 
Маҳсулот ҳажми 


67 
улар самарадорлиги ва ҳ.к. 
Сабаб оқибатга олиб келганидек, омиллар таъсири ҳам бирор натижага 
олиб келади. Ижобий сабаб яхши оқибат, ижобий омил юқори натижага олиб 
келганидек, салбий сабаб ѐмон оқибатга, омилларнинг салбий таъсири 
натижанинг пасайишига олиб келади. 
Шакл ва мазмун
категорияси ҳам бевосита иқтисодиѐтга, хусусан, 
иқтисодий таҳлилга алоқадор. Шаклнинг ўзгариши мазмун ўзгаришига, 
мазмуннинг ўзгариши шакл ўзгаришига олиб келади. Иқтисодиѐтда ушбу 
боғлиқлик жуда ѐрқин номоѐн бўлади. Масалан, аѐллар сумкасининг шакли 
чиройлик ва чидамлик бўлиши учун, унга қимматбахо материаллар, турли 
безаклар ишлатилади. Натижада унинг мазмуни чидамлилиги, нархининг 
нисбатан қиматлилиги билан ўзгаради. Ёки оддий материал ўрнига сифатли 
материал ишлатиб унинг мазмунини бойитиш керак бўлса албатта шакли ҳам 
ўзгаради. 
Шу жиҳатдан иқтисодий таҳлилда шакл ва мазмун бир-бири билан 
узвий диалектак алоқада бўлганлиги билан ҳам методологик асос сифатида 
қўлланилади. Масалан, бирор бирлашма таркибида корхоналар сони унинг 
шаклини ташкил қилса, уларнинг нима билан шуғулланиши, қандай 
технология ишлатилиши, қанақа кадрлар билан таъминланганлиги каби 
жиҳатлар унинг мазмунини ташкил қилади. Булар ўртасидаги боғлиқликни 
қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Шакл 
Мазмун 
Маҳсулот тури 
Унинг сифати, таркиби ва х.к. 
Миқдор ва сифат
категорияси ҳам иқтисодий таҳлилда айниқса 
иқтисодий жараѐнлар натижасини кўрсаткичларда ифодалашда кенг 
қўлланилади. 
Кўрсаткичлар 
мазмуни 
бўйича 
миқдор 
ва 
сифат 
кўрсаткичларига бўлинади. Масалан, корхонада банд бўлган ҳодимлар сони 
миқдор кўрсаткичи бўлса, уларнинг меҳнат унимдорлиги сифат 
кўрсаткичидир. Корхонанинг фойдаси муҳим натижавий кўрсаткич. Аммо у 
иқтисодий мазмуни жиҳатидан миқдор кўрсаткичи бўлса, рентабеллик 
даражаси унинг сифат кўрсаткичидир. Яна бошқа бир мисол. Жамоа 
хўжалигининг бир йилда етиштирган пахтаси 50,0 минг тоннани ташкил 
қилди. Бу миқдор кўрсаткич. Унинг 60 фоизи биринчи нав, 20 фоизи 
иккинчи, 15 фоизи учинчи ва 5 фоизи тўртинчи навга қабул қилинди. Булар 
пахтанинг сифат кўрсаткичлари. Ёки яна шу пахтадан соф толанинг чиқиш 
миқдори 35 фоизни ташкил қилади. Бу ҳам унинг сифат кўрсаткичларига 
мисол бўлади. 
Улар ўртасидаги боғлиқлик қуйидагича ифодаланиши мумкин: 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish