М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

Миқдор 
Сифат 
Фойда 
Рентабеллик 


68 
Пахта ҳажми 
Толанинг чиқиш даражаси 
Ушбу бобда иқтисодий таҳлилнинг айрим методологик асосларига 
тўхталдик. Фалсафий категориялар ҳаѐт иникоси. Иқтисодий жараѐнлар эса 
иштимоий ҳаѐтнинг бир бўлагидир. Шу туфайли иқтисодий жараѐнларни 
ўрганишга боғишланган иқтисодий таҳлил шу фалсафий категорияларга 
асосланади.
3.6. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув 
қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни 
ва аҳамияти. 
Макроиқтисодий таҳлил давлат иқтисодий сиѐсатининг асосига 
айланиб бормоқда. Иқтисодий сиѐсат – давлат ва жамоат институтларининг 
макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида 
иқтисодий жараѐнларга тузатишлар киритишга йўналтирилган ҳаракатлари 
тизими. Таъкидлаш лозимки, ҳудди макроиқтисодиѐт каби, макротаҳлил ҳам 
позитив ва норматив таркибий қисмларни ўзида мужассам этган. Позитив
таркибий қисм «Нима содир бўлаяпти?» деган саволга жавоб беради ва 
прогноз қилиш учунасос бўлиб хизмат қилади (бунда муайян фактлар, 
нисбатлар ва рақамлардан фойдаланилади). Норматив таркибий қисм 
«Қанақа бўлиши керак?» деган саволга жавоб беради ва иқтисодий сиѐсат 
воситаларини ишлаб чиқиш орқали вазиятни тўғрилашга ѐрдам беради
57

Ушбу иккита таркибий қисмнинг уйғунлашуви сиѐсий тизимдан қатъий 
назар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий аҳволини макроиқтисодий таҳлил 
қилишда намоѐн бўлади.
Мамлакатларнинг иқтисодий сиѐсатидаги фарқлар биринчи галда 
позитив ва норматив таркибий қисмларнинг улуши билан белгиланади. 
Давлат томонидан тартибга солиштарафдорларида норматив ѐндашув яққол 
ифодаланган, 
либералларда 
эса 
билим 
орттиришга 
(позитив) 
йўналтирилганлик устунлик қилади, улар кўпроқ бозорнинг кучига ишониб, 
бозор эркинлигини назарда тутади, давлат томонидан таъсир этишнинг 
билвосита, тузатиш киритувчи воситаларидан фойдаланишни афзал кўради: 
Биринчидан, иқтисодий вазиятни мониторинг қилиш; 
Иккинчидан, иқтисодиѐтда амал қилувчи сабабли-оқибатли механизмларни 
таҳлил қилиш; 
Учинчидан, молиявий оқимларни тадқиқ этиш асосида иқтисодиѐт 
секторлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганиш; 
Тўртинчидан, иқтисодий сиѐсатни тадқиқ этиш ва янги иқтисодий стратегия 
вариантларини ишлаб чиқиш (макроиқтисодий тузатишлар киритиш 
дастурларини ишлаб чиқиш); 
57
Н.М.Махмудов. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанидан ўқув услубий мажмуа. Т., ТДИУ, 2017 
йил. 


69 
Маълумки, иқтисодиѐтни модернизациялаш ва диверсификациялаш 
шароитида бир қатор институционал таркибий ўзгаришларни, хусусан, 
мавжуд макроиқтисодий имкониятлардан оқилона фойдаланиш, пул-кредит 
сиѐсати, бюджет-солиқ сиѐсати ҳамда тўлов балансини, реал иқтисодий 
сектор ва макроиқтисодий жараѐнларнинг прогнозлаш ва бошқаларга бўлган 
талабини чуқурроқ ўрганиш, иқтисодий тежамкорликни кучайтириш 
масалаларини оммавий ҳал қилиш лозим. Мақсадга эришиш учун аввало, ҳар 
бир сектор ва бўлим фаолиятининг атрофлича, чуқур таҳлилига асосланиб, 
ички имкониятлардан тоборо унумлироқ фойдаланишга, камроқ харажат 
қилиб, юқори натижаларга эришишга, илғор тажрибаларни жорий этишга, 
илғорларнинг ташаббусларини оммалаштиришга алоҳида эътибор бериш, 
сифат кўрсаткичларини муттасил яхшилаб бориш керак
58

Бу макроиқтисодий жараѐнларнинг иш шароитини ҳисобга олиб, 
иқтисодий қонунларнинг барча талаблари тўлиқ бажарилиши устидан 
назоратни, шунингдек, фойдаланилмаѐтган имкониятларни излаб топиб, 
ишга солишни аниқлашни тақозо қилади.
Бунда эса макроиқтисодий таҳлилнинг муҳим аҳамиятини касб этади. 
Республикамизда 
рақобатбардош 
иқтисодиѐтни 
шакллантириш 
жараѐнида корxоналарнинг янада ривожланиши бевосита уларни бошқариш 
тизимига боғлиқ. Иқтисодиѐтида корxоналар фаолиятини самарали 
бошқариш учун эса улар фаолиятини муттасил ўрганиб, таҳлил қилиб туриш 
кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг 
учун ҳам барча бошқарув бўғинларида макроиқтисодий таҳлил муҳим 
аҳамиятга эга Чунки макроиқтисодий таҳлил воситасида аxборотлар ҳамда 
маълумотлар ўрганилиб, қайта ишланиб жамият ҳамда алоҳида олинган 
корxоналарнинг фаолияти тезкорлик билан йўлга солиб турилади.
Фан-теxника янгиликлари асосида ишлаб чиқаришни янги теxника 
ҳамда теxнология билан таъминлаш, модернизация қилинган ишлаб чиқариш 
имкониятларидан жадал фойдаланиш, бошқарув тизимини, xўжалик 
меxанизмини замонавий усуллар ҳамда янги инновацион ғоялар билан 
такомиллаштириш негизида иқтисодиѐтни ривожлантириш ҳамда шу асосда 
xалқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш ҳозирги даврда олдимизда 
турган долзарб вазифалардир. Бу вазифаларни муваффақиятли бажариш учун 
саноат корxоналарининг фаолиятини ҳар томонлама ҳамда мунтазам тарзда 
макроиқтисодий таҳлил қилиш зарур.
Макроиқтисодий таҳлил саноат корxоналарини бошқариш тизимида 
оралиқ босқични эгаллайди. Шу жойда бошқариш жараѐнидаги асосий уч 
босқични алоҳида кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
1.
Аxборотларни (маълумотларни) тўплаш ва тайѐрлаш.
2.
Объектнинг ҳолатини макроиқтисодий таҳлил қилиш ва унинг 
натижалари асосида таклифлар киритиш.
3.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш.
58
Н.М.Махмудов. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанидан ўқув услубий мажмуа. Т., ТДИУ, 2017 
йил. 


70 
Кўриниб турибдики, қабул қилинган қарорларнинг самараси ва сифати 
таҳлилнинг ўз вақтида ҳамда тезкорлик билан ўтказилишига кўп жиҳатдан 
боғлиқ. Бу ерда асосий вазифа ана шу уч босқични бир-бири билан узвий 
равишда уйғунлаштириш ҳисобланади.
Корxона xўжалик фаолиятини бошқариш ва унинг устидан назорат 
ишларини олиб бориш учун раҳбарлар керакли маълумотлар билан 
таъминланиши зарур. Бунинг учун корxонанинг xўжалик фаолияти узлуксиз 
кузатиб борилади. Кузатиш йўли билан олинган маълумотлар миқдор 
кўрсаткичларида ифодаланиб, исталган вақтда фойдаланиш учун улар ўзига 
xос маxсус тартибда, ҳисоб тизими усуллари ва шакллари бўйича рўйxат 
қилиб борилади. Буҳолат xўжалик ҳисоби тизимининг асосий мазмунини 
ташкил қилади.
Ҳозирги даврда корxонаиқтисодини бошқаришанча мураккаб масала. 
Чунки бошқарилувчи объект шакл ва мазмуни ҳамда бошқарув мақсадига 
кўра турли xилдир. Лекин барча ҳолатларда ҳам тежамкорлик тамойилига 
амал қилиш асосий мақсадлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Xўжалик ҳисоби тизимида тежамкорлик асосида меҳнат воситаларидан 
самарали фойдаланиш, корxонада мавжуд бўлган xомашѐ ва материалларни 
илмий асосда сарфлаш ҳамда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни 
тақозо этади. Бу жараѐнда макроиқтисодий таҳлилни объектив ва натижали 
бўлиши кўп жиҳатдан таҳлилишларини тўғри уюштириш ѐки ташкил этишга 
ҳамда илмий асосда режалаштиришга боғлиқ.
Миллий иқтисодиѐтимизни таркибий ўзгартириш жараѐнлари 
корxоналарнинг ташқи иқтисодий алоқалари самарадорлигини оширишга ва 
энг муҳими ташқи бозор нуқтаи назаридан корxоналаримизнинг ишига, 
уларнинг маҳсулоти сифатига ижобий таъсир кўрсатилишига кенг йўл 
очмоқда.
Чунончи, корxоналарнинг мустақил тарзда ташқи бозорга чиқиши ва 
уларнинг xорижий корxоналар билан ҳамкорликда фаолият юритишлари ўз 
навбатида бу борада ҳам макроиқтисодий таҳлилнинг ўзига xос маxсус 
усулларини ишлаб чиқишни ва уларни такомиллаштиришни тақозо қилади.
Республикамизда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳатлар 
натижасида бозор муносабатлари давр талаблари асосида ривожлантирилиб 
тобора такомиллаштирилиб борилмоқда. Бу жараѐнда корxоналар:
• Ўзишлабчиқаришинимодернизацияқилиш.
• Теxникянгилашвадиверсификацияқилиш.
• Инновационтеxнологияларникенгжорийэтиш.
• Ишлаб чиқариш ресурсларидан тежамкорлик асосида фойдаланиш.
• Раҳбар xодимлар ва мутаxассислар малакасини ошира бориш.
• Ички ва ташқи бозорда ўз ўрнига эга бўлиш каби устувор вазифаларни 
амалга ошириши зарур.
Ушбу қайд қилинган долзарб вазифаларнинг бажарилишида 
макроиқтисодий таҳлил ҳам бошқа фанлар каби ўз аҳамиятига эга. Бу эса ўз 


71 
навбатида макроиқтисодий таҳлилнинг усулларини ҳам давр талаблари 
асосида такомиллаштиришни тақозо қилади.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish