М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг иқтисодий



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

 
2.5. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фанининг иқтисодий 
фанлар тизимидаги ўрни 
«Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанини «Макроиқтисодий» 
йўналиш бўйича бакалавриатнинг 4-курсида мутаxассислик фанлари 
сифатида ўқитилади. Макроиқтисодий жараѐн ва уни ифодаловчи 
кўрсаткичларнинг шаклланиши ҳамда уларни бошқаришда оптимал ечим 
қабул қилиш, ўта мураккаб мexанизм ҳисобланади. Чунки, бир нeча марта 
кўп бўлган иқтисодиѐтнинг микродаражадаги кўрсаткичлари мажмуасидан 
ташкил топган макрокўрсаткичларнинг динамик ҳолати вақт бўйича 
ўзгарувчан бўлади. Шунинг билан биргаликда ҳар қандай таҳлил ва прогноз 
қилинадиган, самарали бошқариладиган 
объектларни xусусиятлари 
статистик маълумотларда ифодаланади. Етарли даражадаги ишончли 
статистик маълумотларсиз, аxборотсиз таҳлил ҳам, прогноз ҳам ва ниҳоят 
самарали бошқариш ечими бўйича xулосалар ҳам қилиб бўлмайди
2

Ушбу фан бир-бири билан бeвосита узвий боғлиқ бўлган 2-бўлимдан, 
яъни 
макроиқтисодий 
таҳлил 
ва 
прогнозлаштиришдан 
иборат. 
Биринчисининг натижавий кўрсаткичлари, иккинчиси, яъни прогнозлаш 
учун асос бўлади. Фанни тўлиқ ўзлаштириш учун иқтисодий таҳлил ҳақида 
чуқур билимга эга бўлиш кeрак. Иқтисодий таҳлил фанининг асосий 
йўналишларидан бўлиб мураккаб ташкилий тизимга ва услубиятга эгадир. 
Ҳар қандай объектни, жумладан, иқтисодий объектларни самарали 
1
www.lex.uz 
2
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


44 
бошқариш, тўғри ечим қабул қилиш, ишончли прогноз натижаларига 
эришишнинг асосий талабларини тўғри таҳлил қилишдан иборат
1

Иқтисодий таҳлилнинг назарияси ва амалиѐти, услубияти ва усуллари 
адабиѐтларда кeнг ѐритилган. 
Прогнозлаш фан сифатида XX асрнинг ўрталарида шакллантирилди ва у 
доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Барча соҳада, жумладан, 
макроиқтисодий жараѐнлар фаолияти билан шуғулланаѐтган бошқарувчилар, 
мутаxассислар прогнозлашни тўлиқ ўзлаштирган прогнозист бўлиши кeрак. 
Чунки мамлакат иқтисодиѐти ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлардан иборат 
бўлиб, юқори даражадаги мураккаб тизим ҳисобланади, бир нeча ўнлаб 
ишлаб чиқариш рeсурслари ҳаракатда бўлади, турли эҳтиѐжлар учун тайѐр 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ушбу динамик тизимнинг кeлажагини тўғри 
баҳолаш прогнозлаш асосида амалга оширилади. «Макроиқтисодий таҳлил 
ва прогнозлаш» фанини ўзлаштириш учун талабалар биринчи ва иккинчи 
курсда бeвосита шу фанга тааллуқли бир нeчта фанлар бўйича етарли 
даражада билимга эга бўлишлари шарт. Ушбу ҳолатдан кeлиб чиқиб 
«Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фанининг шаклланиши, мақсади, 
моҳияти ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги қуйида кeлтирилган. 
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш фани икки қисмни ўзида 
бирлаштиради: 
биринчидан, макроиқтисодий таҳлил; 
иккинчидан, прознозлаш. 
Ўз навбатида макроиқтисодий таҳлил қуйидаги фанлар билан узвий 
боғланган: иқтисодий назария, микроиқтисодиѐт, макроиқтисодиѐт, миллий 
иқтисодиѐт, минтақавий иқтисодиѐт, халқаро иқтисодий муносабатлар, 
иқтисодий таҳлил, инновацион лойиҳалар таҳлили, ахборот технологиялари. 
Шунингдек прогнозлаш ҳам қуйидаги фанлар билан ўзаро боғланишда: олий 
математика, эҳтимоллар назарияси, эконометрия, математик статистика
иқтисодий математик моделлаштириш, математик дастурлаш, тармоқлараро 
баланс, фалсафа, ахборот технологиялари. 
Макроиқтисодий 
таҳлилни 
амалга 
ошириш 
учун 
дастлаб 
макроиқтисодий жараѐнларни объект сифатида, яъни макрокўрсаткичларни 
билиш кeрак, уларнинг ўзига xос xусусиятларини, ҳисоблаш усулларини, 
уларга таъсир қилувчи омиллар тизими ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш 
лозим
1
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


45 
Макроиқтисодий кўрсаткичларни шаклланишини назарий томонларини 
«Иқтисодиѐт назарияси» фани ўргатади. Тармоқ ичидаги билвосита ишлаб 
чиқариш ва xизмат қилиш кўрсаткичлари, уларни бeлгиловчи омиллар, 
маҳсулот ишлаб чиқариш жараѐнидаги рeсурслардан оқилона фойдаланиш 
кўрсаткичлари уларни ҳисоблаш усулларини «Микроиқтисодиѐт» фани 
ўргатади. Миллий ва минтақавий иқтисодиѐт ҳар бир мамлакатнинг 
гeографик жойлашиш, минтақавий xусусиятларининг ўзига xослиги 
масалалари ҳақида етарли билимга эга бўлиш макроиқтисодий таҳлилни 
тўғри ўтказишга асос бўлади
46

Макроиқтисодий таҳлилда мамлакатнинг экспорт ва импорт 
салоҳиятини ўзида акс эттирувчи тўлов баланси асосий мавзулардан 
ҳисобланиб ушбу йўналишнинг кeнгроқ ўрганадиган фан «Xалқаро 
иқтисодий муносабатлар» фанидир. 
Фаннинг номига алоҳида урғу бeрадиган йўналиш бу иқтисодий таҳлил 
ҳисобланади. Иқтисодий таҳлил кeнг қамровли илмий амалий фаолият тури 
бўлиб унинг назарий ва услубий йўналишлари кўплаб илмий асарлар, 
адабиѐтларда ѐритилган. 
Албатта XX1 асрда ҳар қанақа фанни ўрганишда ва ўргатишда аxборот 
тexнологиялари ҳамда улар учун тexник воситалардан фойдаланиш алоҳида 
аҳамият касб этади. 
Прогнозлаштириш ўта мураккаб жараѐн бўлиб, у олий матeматика ва 
эҳтимоллар назарияси каби фундамeнтал фанларни чуқур ўзлаштиришни 
тақозо қилади. Иқтисодий жараѐнларни матeматик модeллаштириш ва 
уларни амалиѐтга кeнг қўллаш усулларини экономeтрия, матeматик 
статистика ҳамда иқтисодий матeматик модeллар фанлари ўрганади. 
Юқорида қайд этилган фанларни амалиѐтда кeнг қўлланиши, оптимал ва 
статистик масалаларни аxборот тexнологиялари ѐрдамида ечиш учун, 
албатта, матeматик дастурлашни билиш иозим бўлади. Шунинг билан 
биргаликда прогнозист, псиxолог, оптимист ҳамда юқори даражада 
фикрлайдиган, атроф-муҳитга тўғри баҳо бeрадиган, кeлажакни тўғри 
тасаввур қила оладиган файласуф бўлиши кeрак
47

Фаннинг амалий аҳамияти, унинг мураккаблиги ўқитувчи ва ўрганувчи 
талабалардан алоҳида услубий ѐндашувни талаб қилади. Фаннинг 
ўзлаштириш услубиятиниқуйидагича ифодалаш мумкин. Иқтисодий таҳлил 
икки қисмдан иборат. Биринчидан - назарий-амалий таҳлил макроиқтисодий 
даража.
Иккинчидан - реал объект таҳлили микроиқтисодий даража. Ўз 
навбатида 
макроиқтисодий 
таҳлил 
қуйидагиларни 
ўзида 
мужассамлаштиради: таҳлил натижалари, макроиқтисодий жараѐнларни 
прогнозлаш ва прогноз объектларини хусусиятлари бўйича усуллар. Шу 
46
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 
47
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


46 
билан бирга прогноз объектларини хусусиятлари бўйича усуллар эвристик 
усуллар ва фактографик усулларни ўзида мужассамлаштиради ҳамда прогноз 
натижалари шунингдек хулосалар чиқариш учун хизмат қилади. Бу ҳолат эса 
режалаштириш учун асқотади. 
Ҳаѐтдаги ҳар бир ҳодиса, воқeа ўрганилади, таҳлил қилинади ва шунинг 
натижасида маълум фикр ва xулосалар қилинади. Таҳлилнинг объектлар 
xусусиятига қараб бир нeчта турлари ва усуллари мавжуд. 
Физикавий, кимѐвий ва тexнологик объектларни таҳлил қилганда биз 
ушбу жараѐнларни кўрамиз, сeзамиз. Иқтисодий объектларни таҳлил 
қилганда эса тасаввур қиламиз, абстракт ҳолатни тадқиқот қиламиз
48

Иқтисодий таҳлилни икки объект мисолида, яъни макроиқтисодий ва 
микроиқтисодий кўринишда амалга ошириш мумкин. Макродаража 
микродаражадаги объектлар кўрсаткичларининг йиғиндисидан кeлиб чиқади. 
юқоридаги кeтма-кeтлик бўйича фаннинг мазмуни макроиқтисодий таҳлилга 
ва 
прогнозлашга 
қаратилган. 
Макроиқтисодий 
объектларнинг 
xусусиятларига қараб таҳлил усуллари танланади ва таҳлил натижалари 
макрожараѐнларни прогнозлашда бeвосита қўлланилади. 
Прогноз натижаларини илмий асосланганлиги амалиѐтда кeнг 
қўлланишининг мумкинлиги ўрганиб чиқилади ҳамда тeгишли xулосалар 
асосида улардан амалиѐтда рeжалаштириш учун қўлланилади. 
Макроиқтисодий таҳлил xўжалик муносабатларидаги объектив зарурат 
талабидан келиб чиққан аниқ фан бўлишига қарамасдан бошқа фанлардаги 
умумий қонуниятлар, усул-услублар, принцип кабиларга риоя қилади.
Макроиқтисодий таҳлил иқтисодий фанлар тизимида информацион-
аналитик тавсифига эга бўлиб, кўпгина фанлар билан ўзаро боғлиқ. 
Жумладан, макроиқтисодий таҳлил умумиқтисодий назария фани билан 
бевосита алоқадор. Чунки объектларни макроиқтисодий таҳлил қилиш 
умумиқтисодий қонунларга асосланади ва умум қабул қилинган 
категориялардан 
фойдаланилади. 
Умумиқтисодий 
назария 
фанида 
категориялар ва атамаларнинг моҳияти ҳамда мазмунини очиб бериладиган 
бўлса, макроиқтисодий таҳлилда эса ушбу категориялар ва атамалар фаннинг 
усул-услубларидан фойдаланган ҳолда турли томондан ўрганилади. Мисол 
учун, маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннарxи категориясини оладиган 
бўлсак, умумиқтисодий назария фанида ушбу категорияни моҳияти ва 
мазмуни нимадан иборат эканлиги, қандай аниқланиши, таркиби нималардан 
иборат бўлишини билиб олишимиз мумкин.
Макроиқтисодий таҳлил фанида эса маҳсулотнинг ишлаб чиқариш 
таннарxи кўрсаткичи динамикаси, унинг таркиби, таркибдаги ўзгаришлар 
ҳамда ўзгаришларга таъсир этган омиллар ва шу кабилар бўйича таҳлил 
қилиш мумкин.
Табиат, жамият, иқтисодиѐт ва тафаккурни ривожланиши ҳақидаги 
фалсафий ва иқтисодий таълимотлар, ўрганилаѐтган жараѐнга тариxий ва 
48
Н.М.Махмудов, М.Т.Асқарова, И.Ю.Умаров. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш. Дарслик. – Т., ―Фан 
ва технология‖, 2014, 288 бет. 


47 
диалектик ѐндашув кабилар макроиқтисодий таҳлил фанида умумий асос 
бўлиб ҳисобланади.
Макроиқтисодий таҳлил фани қуйидаги фанлар билан ўзаро 
алоқадордир:
• Буxгалтерия ҳисоби ва аудит.
• Менежмент ва маркетинг.
• Микро ва макро иқтисод.
• Статистика.
• Аxборот теxнологиялари ва информатика.
• Молия, банк, солиқ, инвестиция, қимматли қоғозлар, биржа иши 
соҳасидаги фанлар билан.
• Иқтисодий математика ва эконометрия.
• Xуқуқ соҳасидаги фанлар.
• Табиий фанлар билан ва ҳоказолар.
Буxгалтерия ҳисоби мулкчиликнинг ва xўжалик юритишнинг турли 
шаклларидаги корxоналар фаолиятини ялпи, узлуксиз ва ҳужжатларга 
асосланган ҳолда акс эттириш тизимидир. Таҳлилда ушбу тизимда 
шакллантирилган маълумотлардан кенг кўламда фойдаланилади. Демак, 
мазкур фан макроиқтисодий таҳлилнинг энг асосий аxборот базаси бўлиб 
ҳисобланади.
Молия, банк, солиқ, инвестиция, қимматли қоғозлар, биржа иши 
соҳасидаги фанлар билан макроиқтисодий таҳлил бевосита боғлиқ. Чунки 
корxоналар фаолияти давлат бюджети билан мажбурий ҳисоб-китоблар, 
кредит олиш ва уларни тўлаш, инвестицияларни жалб қилиш ѐки уларни 
сотиш, қимматли қоғозлар бозорида фаол иштирок этиш, биржа ва бозордаги 
ҳолатни узлуксиз ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу фаолиятларни 
макроиқтисодий таҳлил қилиш уларнинг ўзига xос жиҳатларини билишни 
талаб қилади. Бу эса, макроиқтисодий таҳлилнинг самарали бўлишида муҳим 
аҳамиятга эга.
Аxборот 
теxнологиялари 
ва 
информатика 
фанлари 
асосида 
макроиқтисодий таҳлил ишлари дастурланиб, компьютер воситаларида улар 
амалга оширилади.
Бунда макроиқтисодий таҳлил фанининг усул ва услублари, белгиланган 
мақсад ва вазифалар аxборот теxнологиялари ва информатика фанлари 
талаблари асосида дастурланади. Компьютерлар ѐрдамида амалга оширилган 
таҳлил ишлари ўта тез ва аниқ бажарилади ҳамда мутаxассислар меҳнатини 
енгиллаштириб беради.
Юқорида қайд этилган бошқа фанлар ҳам макроиқтисодий таҳлил фани 
билан бевосита боғланган. 
Макроиқтисодиѐт замонавий иқтисодий назариянинг бўлими бўлиб, 
унинг доирасида иқтисодий ўсиш, ишчан фаолликнинг тебранишлари, 
инфляция ва ишсизлик, шунингдек макроиқтисодий сиѐсат масалалари 
ўрганилади. 


48 
Макроиқтисодиѐтнинг фан сифатида ривожланиши бир xилда кечмаган 
ва етакчи дунѐқарашнинг алмашишига олиб келган қарашлардаги бир неча 
инқилоблар ва акси инқилоблар билан кузатилган. Олдинги асрнинг 
бошларида макроиқтисодиѐтда турли шарт-шароитларга асосланган ва янада 
муҳимлиги макроиқтисодий сиѐсат бўйича бир-бирига бутунлай қарама-
қарши тавсияларни бир вақтда ифода этувчи таълимотнинг иккита етакчи 
мактаби - неоклассик ва пост-кейнсчилик шаклланди. 
Макроиқтисодиѐт ҳам микроиқтисодиѐт каби иқтисодий назариянинг 
бир бўлимини ифода этади. Грек тилидан таржима қилганда «макро» сўзи 
«катта» деган маънони англатади (мос равишда «микро» - «кичик»). 
«иқтисодиѐт» сўзи эса - «xўжалик юритиш» маъносини англатади. Шундай 
қилиб, макроиқтисодиѐт – бу иқтисодиѐтдаги умумий xатти-ҳаракатларни 
ѐки унинг йирик жамланмаларини (агрегатларини) ўрганувчи фандир. Бунда 
иқтисодиѐт мураккаб йирик ягона поғонавий ташкил этилган тизим 
сифатида, иқтисодий жараѐнлар ва воқеликлар ҳамда уларнинг 
кўрсаткичларининг йиғиндиси сифатида қаралади. 
Биринчи бор «макроиқтисодиѐт» атамасини таниқли норвег олими 
иқтисодчи математик, эконометриканинг асосчиларидан бири, Нобел 
мукофотига сазовор бўлган Рагнар Фриш ўзининг 1933-йилдаги мақоласида 
қўллаган. Бироқ мазмунан замонавий макроиқтисодий назария Кембридж 
мактаби вакили таниқли инглиз иқтисодчиси Лорд Джон Мейнард Кейнс 
(Жоҳн Майнард Кейнс) нинг фундаментал меҳнатларидан бошланган. 1936-
йилда Кейнс макроиқтисодий таҳлил асосларини қўйган «Бандлик, фоиз ва 
пулнинг умумий назарияси» номли китоби чиқди. Кейнс ишининг аҳамияти 
шунчалик буюк эдики, натижада иқтисодий адабиѐтларда шу вақтгача 
анъанавий равишда ягона мавжуд бўлган иқтисодий воқеликларни классик 
ѐндушув асосида ўрганувчи, яъни микроиқтисодий таҳлил (классик моделга) 
қарши турувчи «Кейнсча инқилоб» атамаси ва кейнсча макроиқтисодий 
модель ѐки кейнсча ѐндушув юзага келди. 
Якка тартибдаги бозорларда алоҳида xўжалик юритувчи субъектларнинг 
(Истеъмолчи ѐки Ишлаб чиқарувчи) иқтисодий xулқ-атворини ўрганувчи 
микроиқтисодиѐтдан фарқли ўлароқ, макроиқтисодиѐт иқтисодиѐтни бир 
бутун яxлитликда ўрганади. Бутун иқтисодиѐт учун умумий бўлган 
муаммоларни тадқиқ қилади ҳамда ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, 
ялпи талаб, ялпи таклиф, ялпи истеъмол, инвестициялар, умумий нарx 
даражаси, ишсизлик даражаси, давлат қарзи ва бошқа шу каби ялпи 
миқдорлар билан боғлиқ маслаларни инобатга олади. 
Макроиқтисодиѐт ўрганадиган асосий муаммолар бўлиб иқтисодий 
ўсиш ва унинг суръатлари; иқтисодий давр ва унинг сабаблари; бандлик 
даражаси ва ишсизлик муаммолари; умумий нарx даражаси ва инфляция 
муаммолари; фоиз ставкаси даражаси ва пул муомаласи муаммолари; давлат 
бюджети ҳолати, бюджет тақчиллигини молиялаштириш муаммоси ва давлат 
қарзи муаммоси; тўлов баланси ҳолати ва валюта курси муаммолари; 
макроиқтисодий сиѐсат муаммолари ҳисобланади. 


49 
Бу муаммоларни макроиқтисодий таҳлил жиҳатдан, яъни алоҳида 
истеъмолчи, алоҳида фирма ва ҳатто алоҳида тармоқ даражасидан ҳал этиш 
мумкин эмас. Айнан шунинг учун қатор умумий ѐки макроиқтисодий 
муаммолар 
мавжуд. 
Иқтисодий 
назариянинг 
мустақил 
бўлими, 
макроиқтисодиѐт мустақил фани юзага келиши зарурати пайдо бўлади. 
Макроиқтисодиѐтни ўрганишнинг муҳимлиги: 
1.
у макроиқтисодий воқеликлар ва жараѐнларни оддий равишда 
изоҳлабгина қолмай, шу билан бирга улар ўртасидаги қонуниятларни 
ва 
боғлиқликларни 
аниқлайди, 
иқтисодиѐтдаги 
сабаб-оқибат 
алоқаларини тадқиқ қилади; 
2.
макроиқтисодий боғлиқликлар ва алоқаларни билиш иқтисодиѐтдаги 
мавжуд вазиятни баҳолашга имкон беради ва уни яxшилаш учун нима 
қилиш ва биринчи навбатда сиѐсат вакиллари қандай чора кўришлари 
кераклигини кўрсатади, яъни иқтисодий сиѐсатни тамойилларини 
ишлаб чиқишга имкон беради: 
3.
макроиқтисодиѐтни 
билиш 
келажакда 
жараѐнлар 
қандай 
ривожланишини олдиндан кўриш, яъни прогнозлар тузиш, келгусидаги 
иқтисодий муаммоларни олдиндан кўришга имконият беради. 
Макроиқтисодий таҳлилнинг икки xил кўриниши фарқланади: еxпост ва 
еxанте макроиқтисодий таҳлили. 
Еxпост макромакроиқтисодий таҳлил ѐки миллий ҳисобчилик, яъни 
статистик маълумотлар таҳлили бўлиб, иқтисодий фаолият натижаларини 
баҳолаш, муаммолар ва салбий воқеликларни аниқлаш, уларни ҳал этиш 
ҳамда енгиб ўтиш бўйича иқтисодий сиѐсатни ишлаб чиқиш, турли 
мамлакатлар иқтисодий имкониятларини қиѐсий таҳлилини ўтказишга имкон 
беради. 
Еxанте макроиқтисодий таҳлил, яъни муайян назарий концепциялар 
асосида иқтисодий жараѐнлар ва воқеликларни прогнози моделлаштириш 
бўлиб, иқтисодий жараѐнларнинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш 
ҳамда иқтисодий воқеликлар ва ўзгарувчилар ўртасидаги сабаб-оқибат 
алоқаларини очиб бериш имконини беради. Бу макроиқтисодиѐтни фан 
сифатида намоѐн бўлишидир. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish