Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси


II-боб. Муҳандислик фаолияти турлари ва босқичлари



Download 0,68 Mb.
bet6/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

II-боб. Муҳандислик фаолияти турлари ва босқичлари
Маъруза режаси:
2.1. Муҳандислик–тадқиқот фаолияти босқичлари.
2.2. Муҳандислик–конструкторлик фаолияти.
2.3. Муҳандислик–лойиҳачилик фаолияти.
2.4. Муҳандислик–технологик фаолият ва унинг турлари.
Семинар машғулоти:
2.1. Муҳандис–тадқиқотчи тушунчаси.
2.2. Конструкторлик фаолияти тушунчаси ва мазмуни.
2.3. Лойиҳачи–муҳандислик фаолияти мазмун моҳияти.
2.4. Ҳозирги замон технологик жараёнлари масаласи.

Муҳандислик фаолияти турлари унинг меҳнат фаолиятида тизимида тутган конкрет ўрни ва роли билан белгиланади. Профессионал муҳандислик фаолияти ўзининг дастлабки ривожланиш палласида табиий фанлар (асосан физика) билимларни ҳамда математиканинг ютуқларини хулосаларини ишлаб чиқаришда қўллай бошлади ва албатта, кашфиётчиликни ўзига жалб этди: янги тажрибавий намунавий буюмлар яратиш техник тизимларни яратиш, технологиялари бу соҳанинг келажагини белгилаб берди.


Ҳозирги замон муҳандислик фаолияти кенгайиб қуйидагича тизимга бўлинади:
Муҳандислик–тадқиқотчилик фаолияти. Бу соҳа муҳандисдан янги техник тизимни фан–техника ютуқлари, тажрибалар, ишлаб чиқариш ва бозорнинг таклифларини ўрганиш асосида янги техник ечимлар топиш уни амалиётда қўллаш масалаларини ўз ичига олади.
Муҳандислик–конструкторлик фаолияти. Бу фаолият техник конструкциялар системасини яратишга қаратилган бўлиб, кейинчалик ўз навбатида ишлаб чиқаришда уларни тайёрлаш жараёнида моддийлашади, моддий буюм ва конструкцияларга айланди. Техник система (тизимлар) конструкцияси муайян маънода, тартибда стандарт элементлар бўлиб, саноатда ишлаб чиқариладиган ёки янгидан кашф этилган нарсалардир ва бу янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун умумий ҳисобланади. Конструкциялаш-кашфиётчилик фаолияти билан узвий боғлиқ бўлиб, техник фаолият тараққиётининг илк давриданоқ ўзаро мустаҳкамланиб келмоқда. Кашфиётчилик фаолияти илмий билимлар ва техник янги ишланмаларга асосланиб янгича таъсир этиш принциплари, бу принципларни амалга ошириш усуллари, техник тизимлар ёки унинг алоҳида компонентларига қаратилган, йўналтирилган фаолиятидир. Муҳандислик фаолияти шаклланишининг дастлабки босқичларида кашфиётчилик эмпирик (тажрибавий) билимлар даражасидаги билимларга асосланган. Техник фанлар шароитида ҳар қандай кашфиёт мукаммал техник тадқиқотларга асосланади у билан узвийликда ривожланади. Оммавий ишлаб чиқаришнинг ривожланаши билан кашфиёт–саноатга тадбиқ этилиши учун махсус конструкторлик тайёргарликка эҳтиёж туғулади.
Муҳандислик конструкторлик техник объектнинг (артефакт) шаклини белиглайди. Техник объект ўзининг функционал вазифасини муайян шаклда амалга оширади бунда у табиий қонунлар ва унинг амал қилиши ва албатта социал–техник талаблар, нормалар (меъёрлар) ва қоидаларга таянади. Бу талаб меъёрлар сирасига: кўламли–ҳажми–(габарит ўлчами), вазни, стандарт кўрсаткичлари, энергетик характеристикаси, ишлаш шароити, хавфсизлик қоидалари в.х. киради. Бу талаблар жами артефакт (техник объект) ҳаракати принципи билан биргаликда унинг шаклини, конструкциясини белгилайди.
Муҳандислик–лойиҳачилик фаолияти. Муҳандислик–лойиҳачилик фаолияти. Муҳандислик–лойиҳачилик фаолияти техник тизимнинг алоҳида элементлари алоқаларини шакллантиришга қаратилган фаолиятдир. Бу элементлар–конструктив шаклланган тугал ва тайёр техник объектлар бўлиб, улар мустақил алоҳида функцияларни бажарига қодирдир. Мисол учун бошқарув тизимини лойиҳалашда қайд этилган ташкил этувчи элементлар сирасига деталларнинг тартибсиз йиғиндиси эмас, балки информацияни қабул қилишга лаёқатли ҳамда уни қайта муайян бир қулай шаклга кирита оладиган ва уланиш тармоғи орқали бошқарув марказига боғланадиган элементдир. Лойиҳачи–муҳандис лойиҳалаштирилаётган тизим элементлари фаолияти принципларидан (тамойилларидан) абстракциялашади фақатгина унинг конструктив характеристикаси кириш ва чиқиш парамертлари билан кифояланади. Лойиҳачи–муҳандис ўз олдига қўйган асосий вазифага, масалага жавоб излайди. Техник система нималардан ташкил этилган ва у яхлит ҳолда қандай ишлайди?
Муҳандислик–технологик фаолият. Муҳандислик–технологик фаолияти технологик жараёнларни лойиҳалаш, технологик ускуналарни танлаш, техникадан фойдаланишни унумлилигини ошириш жараёнида кишилар ва техниканинг ўзаро рационал муносабатларини ташкил этишдир. Муҳандислик–технологик фаолиятнинг предмети эса техник объектни тайёрлашдан, ташкил этишдан иборатдир.
Муҳандис технологнинг функциясига конкрет маҳсулотлар синфини ишлаб чиқаришни ташкил этиш (масалан, оптик, радиотехник, электротехник саноати, темир йўл қурилиши электроўлчагич ускуналарини оммавий ишлаб чиқариш в.х.) ва техник система (тизим) конструкциясининг муайян технологиясини яратишдан иборат бўлади. Муҳандис–технолог муҳандислик касби–кори таркибида нуфузли ҳал қилувчи ўрин тутади шу билан бирга муҳандис–технолог–жамият техник базасида ишлаб чиқариш, такрор ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишда ҳам энг масъулиятли ўринни эгаллайди. Шунинг учун муҳандис–технолог зиммасига лойиҳачилик, ишлаб чиқаришни ташкил этувчилик ва уни эксплутация қилиш вазифалари юклатилади.
Юқорида кўрсатилган муҳандислик фаолият турлари яна тармоқларга ҳам бўлинади ва ўз дифференциясига эга. Шу билан бирга, айни замонда йирик забардаст муҳандислар–кашфиётчи конструктор ва технолог вазифасини ҳам ўз зиммаларига олади. Бироқ, муҳандислик–технологик фаолияти ҳозирги замон меҳнат тақсимотида, муҳандислик фаолияти соҳасида муқаррар равишда муҳандис–тадқиқотчи, лойиҳачи ёки конструктор ёйинки техник тизимни шакллантириш технологияси бўйича мутахассислашуви тақозо этилди.
Муҳандислик–тадқиқотчилик фаолияти маълум бир илмий билимларни муайян муҳандислик масалани конкретлаштиришга қаратилган фаолиятдир.
Муҳандислик тадқиқоти техникавий фанлар доирасида назарий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ муҳандислик фаолиятига узвий боғлангандир, у нисбатан қисқа муддатда амалга оширилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
- лойиҳа олди изланишлар;
- илмий асосланган ишланмалар;
- конкрет муҳандислик режалар учун олдин олинган илмий маълумотларни таҳлил қилиш имкони;
- ишланмалар эффективлиги характеристикаси;
- тугалланмаган илмий тадқиқотлар таҳлилининг зарурлиги.
Муҳандислик тадқиқотининг диққат марказида ҳар доим техник объектнинг мазмуни масаласи бўлиб қолади. Унинг вазифаси техник объектни яратиш жараёнида табиат қонунларини очиш ёки ундан энг оптимал фойдалана олишга қаратилмоғи лозим. Муҳандис–тадқиқотчи ўзининг фукнционал вазифасига кўра ёки у ёки бу конкрет техник қурилмага мувофиқ унинг техник тузилишидан мустасно ҳолда конструкторлик характеристикасидан ҳоли мазкур қурилманинг схемасини тузади ҳамда ушбу техник объект нимага ва қандай ишлайди деган принципга амал қилади.
Муҳандислик фаолияти ижодий характерга эга. Бу фаолият табиатшунослик фанлари очган қонунларни муайян шаклда амалиётда қўллаш усулларини топиш ва уни янги техника ва технологияларда мужассамлаштириш каби вазифаларни ҳам ўз зиммасига олади. Бу жараён энг маъсулиятли ва қийин соҳани ташкил қилади. Чунки муҳандис ижодий иш жараёнида меҳнати натижасини моддийлаштиради, буюмлаштиради. Ўз мақсади йўлида муҳандис табиатушнослик фанлари очган табиат қонунларини ўрганади ўз илмий–амалий фаолиятида унинг турли модификацияларини кашф қилади, такомиллаштиради амалиётида қўллайди. Бир турдаги моддий натижа турли хил техник усулда олиниши мумкин, масалан деталларга ишлов бериш турли усулда–механик, химиявий, лазерли таъсир этиш каби услубларда амалга оширилади. Бу ҳолатлар шундан далолат берадики, муҳандислик ижодиётида кенг маънода конкрет техник–технологик ечимларда танлаш эркинлиги мавжуд.
Ушбу жараённинг ўзига хослиги муҳандислик тафаккурига ўз муҳрини босади. Муҳандиснинг ижодий фаолияти ўзининг муайян тузилишига, таркибига эга ва бу ўзига хослик техник ижодкорликнинг ёки тараққиёт босқичини белгилайди.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish