Л.ҚУрбонова, М. Назаров илмий тадқиқот методологияси



Download 0,68 Mb.
bet17/33
Sana25.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#462144
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
Хозирги замон техникаси ва технологиялари

Техникавий тадқиқот. Техникавий тадқиқот воқеликни амалий (технологик) ўзгартириш билан боғлиқдир. Техникавий ижод ўзининг психологик тавсифига кўра илмий ижодга яқин бўлса-да, фарқли томонларга ҳам эга. Улар қуйидагиларда кўринади.
1. Техникавий тадқиқот тафаккурнинг кўргазмали-образли ва кўргазмали-таъсирчан компонентларига таянади.
2. Техник тадқиқот жараёни ихтирочилик, лойиҳалаштиришда намоён бўлиб, амалиёт талабларига жавоб берадиган механизмлар, конструкциялар ихтироси унинг натижаси ҳисобланади. Шу маънода, техникавий тадқиқот рационал ва утилитар хусусиятга эга.
3. Ихтиро қилинган нарса, у мавжуд техник базис, техник равнақ эришган даражага таянса-да, вужудга келгунига қадар мавжуд бўлмайди.
Ижоднинг амал қилиш хусусиятлари.
Тадқиқот жараёнида илмий ижоднинг объективлигига қандай эришилади? Тор, чекланган субъективликдан қандай ўтилади?
Бу масалаларни тадқиқ қилар эканмиз, илмий матнда ижодни уюштирувчи анча мураккаб, кўп даражали субъект–объект тузилмасига дуч келамиз. Ҳатто унинг кичик бир парчасида ҳам, қоида тариқасида, бир–бири билан алоҳида тарзда боғлиқ бўлган ва ўзаро таъсирга киришувчи бир қанча субъект–объект унсурларини аниқлаш мумкин.
Масалан, маълум субъект, айтайлик, асар муаллифи С объект О тўғрисида, яъни амалдаги далиллар, ҳодисалар, хоссалар, нисбатлар, қонунлар тўғрисида муайян тарзда сўз юритади ва улардан маълум объект О (См)нинг тафсилотлари англашилади. Муаллиф бу фикрларни шу ернинг ўзида бошқа муаллифлар–См1, См2 нинг мана шу объект–О (См1), О (См2) тўғрисидаги ёки бошқа объектлар–О1м1), О2м2) тўғрисидаги фикрларини кўриб чиқиш асосида илгари суради. Бунда муаллиф ўз фикрини тузиш ва уни ифода этишда тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга, маълум билим, тажрибага эга ўқувчиларга, яъни Сў1, Сў2 га тушунарли бўлишига ҳаракат қилади. Ўз навбатида, бу ўқувчилар ҳам муҳокама объектлари О (Сў1), О (Сў2) тўғрисида ўз қарашларига эга бўлади. Бу унсурлар асар матнида муайян тарзда ўз ифодасини топади. Бинобарин, муаллиф ўз фикрини тузишда бир қанча коллектив субъектларга, яъни бутун инсоният (С), олимлар ҳамжамияти (Со), алоҳида илмий мактаб (Сим) ва ҳ.к. томонидан қабул қилинган қарашлар, тушунчалар, фикрлаш усулларига таянади.
“Ўқувчилар доираси кенгайганида янги назарияларни кенг илмий жамоатчилик муомаласига киритувчи матнларда “муаллиф–ўқувчи” қарама–қаршилиги матнни ташкил этишнинг композицион тамойили бўлиши, уни яширин ва ҳатто очиқ диалогга айлантириши ҳам мумкин. М.Планкнинг баъзи бир мақолалари шундай тузилган: уларда фараз қилинган ўқувчи номидан берилган саволлар фикрни баён этиш учун таянч бўлиб хизмат қилади. М.Борннинг “Дуализм тўғрисида суҳбат”, А.Эйнштейннинг “Нисбийлик назариясига қарши эътирозлар бўйича суҳбат” асарлари, шунингдек А.Эйнштейн ва Л.Инфельд қаламига мансуб “Физика эволюцияси” асарининг айрим боблари шундай тузилган”46.
Бегона субъективликни ифодалашнинг муҳокама қилинаётган шакли янги, ғайриоддий ғоялар ифодаланган айрим асарларга ҳам хосдир. Уларнинг фикрини баён этиш услуби муайян соҳадаги аксарият мутахассисларни ишонтириш ёки фикридан қайтаришга, ижодий фикрлашнинг табиий инертлигини бартараф этишга йўналтирилган. Бу нуқтаи назардан Э.Шредингер мақолалари диққатга сазоворлигини Л.В.Славгородская қуйидагича қайд этади, бу мақолаларда илмий фикрни баён этишнинг анъанавий услуби–нейтрал математик шакл маърузага хос бўлган оғзаки баён этиш усуллари билан уйғунлашиб кетган. Натижада Э.Шредингер ўқувчини ўзининг потенциал ҳаммуаллифига айлантирган.
Табиийки, ҳар қандай матн ҳам диалог ва полилог шаклида бўлавермайди. Кўпинча илмий матн монолог шаклида баён этилади. Унда бир шахс–муаллиф, маълум қоидани исботлайди. Бунда у ҳеч кимни суҳбатга чорламайди, ҳеч кимга мурожаат этмайди. Шунга қарамай, илмий асарларга хос бўлган муолажа–исботлаш тўлиқ монологик хусусиятга эга эмас. У нафақат муаллифнинг субъективлиги, балки ранг–баранг бегона субъективлик билан тўлиқ бўлган тақдирдагина тўлақонлидир.
Бу нуқтаи назардан Л.Фейербахнинг қуйидаги фикри диққатга сазовор: «Исботлаш учун иккита шахснинг бўлиши талаб этилади; исботлаш вақтида мутафаккир иккига бўлинади; у ўз фикрига қарши боради, фикр мана шу қарама–қаршилик синовидан ўтиб, уни бартараф этган тақдирдагина исботланган ҳисобланади. Исботлаш–баҳслашиш, тортишиш демак... Диалектика фикрнинг монологи эмас, балки фикрнинг тажриба билан диалогидир. Мутафаккир ўзига ўзи қарши борганлиги учун ҳам диалектикдир... Ўзига ўзи шубҳа қилиш юксак санъат ва кучдир»47.

Ижоднинг асосий манбаи ва субъекти ижодкор шахс ҳисобланади. Ижодкор шахс эса асосан қуйидаги хислатлари билан алоҳида ажралиб туради:


1. Перцептив хусусиятлар (ғаройиб маъно-мазмунга эга бўлган диққатнинг жамланиши, таъсирчанлик, кўнгилчанлик), интеллектуал хусусиятлар (интуиция, фантазия, ўйлаб чиқариш, олдиндан кўриш қобилияти, кенг дунёқараш), характерли хусусиятлар (бир қолипда ишламаслик, оригиналлик, қунт, юқори даражадаги ўз-ўзини ташкиллаштириш ва меҳнатга лаёқатлилик) (Я.А.Пономарев)48;
2. Билиш мотивациясининг доминантли ўрни, тадқиқий ижодий фаоллик, субъектнинг янгиликни топишга бўлган қобилиятида ва муаммоларни ечишдаги ўзига хосликда намоён бўлади. Масалан, оригинал ечимларни топиш ва прогнозлаш эҳтимоллиги, юқори баҳоларни таъминлайдиган эстетик, ахлоқий ва интеллектуал идеаллар эталонларини яратиш қобилияти ва бошқалар шулар жумласидандир (А.М.Матюшкин)49;
3. Ўзида ақлий ва мотивацион омилларни интеграция қилувчи интеллектуал фаоллик (Д.Б.Богоявленская)50;
4. Муаммони топишдаги зукколик, мулоҳазаларнинг узун занжирини яхлитлаш қобилияти, “четдан қараш”га лаёқатлилик, таъсирланишнинг мақсадлилиги, хотиранинг тайёрлиги, фикрлаш эгилувчанлиги, баҳолаш қобилияти, ғояларни ҳаётга осон татбиқ қилиш, қўшимча ишланма беришга лаёқат, осонгина яхлитлаш, юмор ҳиссининг мавжудлиги (А.Н. Лук)51;
5. Юқори ижодий қобилият ва мотивацион-ижодий фаолликнинг органик бирлиги (В.И.Андреев)52;
6. Оддий ҳодисалар доирасидан чиқувчи, аммо табиат қонунларига зид бўлмаган ҳаракатларни амалга ошириш, келажакда бўладиган нарсани ҳис қилиш, бой фантазия ва интуиция, янгилик ва ноёб нарсаларга катта қизиқиш (П.Торренс)53;
7. Мустақиллик, таваккал қилишга мойиллик, фаоллик, қизиқувчанлик, мавжуд нарсага қониқмаслик, қарор қабул қилишга тайёргарлик, эътироф этилишга интилиш, ички мотивация, ўсишга тайёрлик (К.Тейлор, Э.Роу)54;
8. Оламдаги нарса ва ҳодисалар табиатидаги муқобилликларни кўра билиш ва шакллантириш, фантазияни ифодалай олиш, савол бера олиш ва юзаки изоҳлардан қочиш, қунт, мустақил позиция, таваккалга тайёргарлик, ўрганилаётган муаммога катта қизиқиш (А.Матейко)55;
9. Ўз-ўзини шакллантириш, юксалтиришга интилиш, қилаётган ишини бурч деб билиш, шахснинг аутентиклиги, ўз кучига ишонч, юқори даражадаги танқидийлик



Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish