Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
 
2.2. Жаҳон банки доирасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик 
Умуман олганда давлатлар томонидан халқаро молиявий 
институтлар билан ҳамкорлик қуйидаги асосий йўналишларда олиб 
борилади: 

макроиқтисодий барқарорликни қўллаб-қувватлаш; 

иқтисодий 
ва 
ижтимоий 
инфраструктурани 
ривожлантириш; 

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш; 

халқаро бозорда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, 
шунингдек бу соҳада кадрларни тайёрлаш.
62
Давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ўртасидаги 
ҳамкорлик давлатлар иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва унинг юқори 
суръатда ўсишини таъминлаш, таркибий ўзгартиришларни давом 
62
Интернет сайти: 
http://mineconomy.uz/uz/node/779. Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодиёт вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
 


87 
эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан 
янгилаш, шунингдек ташқи савдо фаолиятини кенгайтиришнинг 
муҳим асоси бўлиб хизмат қилади. 
Қуйида эса ана шу мақсадларда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки 
билан ҳамкорлигининг ривожланиш босқичлари ва унинг ҳуқуқий 
асосларини ўрганамиз. Авваламбор, Жаҳон банкининг ташкил 
топиши, унинг таркиби, мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтамиз. 
Жаҳон банки (The World Bank) — ривожланаётган давлатларга 
молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган 
халқаро молиявий ташкилот ҳисобланади. Жаҳон банки ўзининг 
ривожланиши 
жараёнида 
бир 
неча 
маротаба 
таркибий 
ўзгаришларни ўз бошидан кечирганлиги сабабли, Жаҳон банки 
тушунчаси ўтган даврлар мобайнида турлича тушунилган.
63
Жаҳон банки ўз таркибига йирик 2 та ташкилотни: Халқаро 
тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт 
ассоциациясини олади. Улардан ташқари унга қуйидаги 3 та бошқа 
ташкилотлар ҳам билвосита кириб, биргаликда Жаҳон банки 
гуруҳини ташкил этади: Жаҳон банки билан уюшган, аммо 
ҳуқуқий, молиявий жиҳатдан мустақил фаолият кўрсатувчи – 
Халқаро 
молиявий 
корпорацияси, 
Инвестицион 
келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро маркази ва 
Инвестицияларни кўп томонлама кафолатловчи агентлик. 
ХТА мамлакатларга имтиёзли кредитлар бериш билан 
шуғулланиб, улар донор мамлакатлар томонидан бериладиган 
хайрия маблағлари асосида молиялаштирилади. 
Жаҳон банки дунёдаги капитал, қимматбаҳо қоғозлар 
бозорларининг асосий маблағ олувчиси ҳисобланади. Бундан 
ташқари, банк бир қатор мамлакатлардан облигация, заём сотиш 
орқали тўғридан-тўғри қарз олади, йиғилган маблағлар қолоқ 
мамлакатлар тараққиёти мақсадида ишлатилади ва уларга ушбу 
маблағлар ўз имкониятлари даражасида паст фоизларда қарз 
ҳисобида берилади. 
Жаҳон банки кредит олиш, уни қайтара олиш даражасида 
бўлган мамлакатлар учун маблағларни тақсимлайди. Аммо, бой 
63
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru/country/uzbekistan. Жаҳон банки расмий 
веб-сайтидан олинган маълумотлар.


88 
мамлакатларга ёки алоҳида шахсларга жаҳон банки томонидан 
кредит берилмайди.
64
Ўзбекистон Республикаси 1992 йил сентабрь ойидан бошлаб 
Жаҳон банкининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикасининг Жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорлиги 1992 йил 
2 июлда қабул қилинган “Халқаро валюта фонди, Халқаро 
тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро тараққиёт ассоциацияси, 
Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш 
бўйича кўп томонлама агентликда Ўзбекистон Республикасининг 
аъзолиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ амалга оширилади.
65
Ўзбекистон 
Республикаси 
Жаҳон 
банкига 
аъзо 
мамлакатларнинг Швейцария гуруҳига киради. 1992 йил сентябрь 
ойида Тошкент шаҳрида Жаҳон банкнинг ваколатхонаси ўз 
фаолиятини бошлаган. 
Жаҳон банки билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган 
дастурлар ва лойиҳалар йўналиши, асосан энергетика тизимини 
реконструкция ва модернизация қилиш, ирригация-дренаж 
тармоқларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш, коммунал 
хўжалиги 
инфратузилмаларини 
такомиллаштириш, 
тиббиёт 
соҳасини ривожлантириш ҳамда тиббиёт муассассаларини 
жиҳозлашга қаратилганлиги билан изоҳланади.
66
Жаҳон банкига аъзо бўлиш истагидаги давлат, авваламбор, 
ХВФнинг аъзоси бўлиши шарт, яъни Халқаро Тикланиш ва 
Тараққиёт Банкининг ҳар бир аъзо-давлати дастлаб ХВФнинг 
аъзоси бўлиши лозим. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг 
аъзоси бўлган давлатларгина Жаҳон банки гуруҳи таркибига 
кирувчи бошқа ташкилотларга аъзо бўлишлари мумкин.
67
2011 йил 6 декабрь куни Жаҳон банкининг Ижрочи 
директорлари Кенгаши “Жаҳон банки ва Ўзбекистоннинг 2012-
2015 
йилларга 
мўлжалланган 
ҳамкорлик 
стратегияси”ни 
маъқуллади. 
64
Интернет сайти: http://www.worldbank.org/ru/country/uzbekistan. Жаҳон банки расмий 
веб-сайтидан олинган маълумотлар.
65
Интернет 
сайти: 
http://www.mfer.uz/uz/international-cooperation/international-
organizations/2244/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва 
савдо вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
66
 http://mineconomy.uz/uz/node/779. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 
расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
67
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар. Дарслик. Муаллифлар 
жамоаси (Назарова Г. ва бошқалар). –Т.: ТДИУ, 2011. – Б. 276.


89 
Ушбу 
Стратегия 
Ўзбекистоннинг 
ХТАнинг 
имтиёзли 
кредитлари ва Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг жами
1 350 млн. АҚШ долларидаги қарзларидан фойдаланиш 
имкониятини назарда тутади. 
Мазкур маблағлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликдаги 
лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида ажратилади:

энергетика тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш; 

ирригация-дренеж тизимини таъмирлаш ва тиклаш; 

коммунал 
хўжалиги 
инфраструктурасини 
такомиллаштириш; 

тиббиёт муассасаларини таъминлаш ва ривожлантириш. 
Шунингдек, 
Стратегия 
доирасида 
стратегик 
ҳужжат 
ҳисобланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон иқтисодиётини 
таркибий ўзгартириш Концепцияси”ни ҳамкорликда ишлаб чиқиш 
ҳам 
режалаштирилган. 
Ушбу 
Концепция 
мамлакатимиз 
иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг муҳим тармоқларини 
ривожлантиришга қаратилади.
68
Ҳозирги кунда Жаҳон банки юздан ортиқ ривожланаётган 
мамлакатларга яшаш даражасини ва камбағал аҳолининг яшаш 
шароитларини яхшилаш мақсадида молиявий ва консультатив 
ёрдам кўрсатмоқда. Банк мижоз-давлатининг давлат органлари, 
нодавлат ташкилотлари ва хусусий сектор билан ҳамкорлик 
асосида 
мижоз-давлатга 
ёрдам 
кўрсатишнинг 
алоҳида 
стратегиясини ишлаб чиқади. Банкнинг турли мамлакатлардаги 
ваколатхоналари унинг дастурларини амалга ошириш, ҳукумат ва 
фуқаролик жамияти билан алоқаларни мустаҳкамлаш орқали 
ривожланишнинг муаммоларини янада чуқурроқ тушунишга 
кўмаклашиш функциясини амалга оширади. 
Жаҳон банки ва ХВФ вазифа ва функциялари бир-биридан 
фарқ қилсада, бироқ юқорида таъкидланган мақсадлар ҳар иккала 
ташкилот учун ҳам ҳозирги кунга қадар асосий мақсадлигича 
қолмоқда ва бу мақсадларга эришишда Жаҳон банки фаолияти ҳам, 
ХВФ фаолияти ҳам янги иқтисодий тенденциялар ва муаммоларни 
инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
69

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish