68
Интернет сайти:
http://www.mfa.uz/ru/cooperation/international/92/. Ўзбекистон
Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
69
Интернет сайти:
http://www.mfer.uz/uz/international-cooperation/international-
organizations/2244/.
90
Қуйида Жаҳон банкининг фаолияти турлари ва йўналишлари,
тақдим этадиган кредитлари, грантлари ва бошқа хизматлари
хусусида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
70
Жаҳон банкининг фаолияти турлари ва йўналишлари:
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан бериладиган
қарзлар асосан жаҳон молиявий бозорларида “ААА” ишонч
рейтингига эга бўлган облигацияларни
сотиш ҳисобига
молиялаштириш орқали ривожланаётган мамлакатларга тақдим
этилади. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг капитали
аъзо-давлатларнинг бадалларидан иборат бўлади.
Халқаро
тараққиёт
ассоциацияси
дунёдаги
камбағал
давлатларни фоизсиз қарзлар ва грантлар орқали молиялаштирувчи
асосий йирик манба саналади ва унинг капитали ҳар уч йилда
донор-мамлакатлар томонидан тўлдирилади.
Жаҳон банки томонидан тақдим этиладиган кредитлар:
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва Халқаро тараққиёт
ассоциацияси орқали Жаҳон банки икки асосий турдаги
кредитларни тақдим этади: инвестицион кредитлар ва ривожланиш
мақсадлари учун кредитлар.
Жаҳон банки грантлари:
Жаҳон банки грантлар кўринишидаги молиявий кўмакларни
амалга
оширади.
Сўнгги
йилларда
Халқаро
тараққиёт
ассоциациясининг
грантлари
қуйидаги
мақсадларга
йўналтирилмоқда:
юқори қарздорлик даражасидаги мамлакатларнинг қарз
юкини енгиллаштириш учун;
канализация ва сув билан таъминлаш хизматлари
самарадорлигини ошириш;
безгак сингари инфекцион касалликлар олдини олиш
мақсадларида иммунизация ва вакцинация дастурларини қўллаб-
қувватлаш учун;
ОИВ/ОИТС касаллиги билан курашиш мақсадида;
фуқаролик жамиятини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш.
Жаҳон банкининг бошқа хизматлари:
71
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигининг
расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар.
70
Интернет сайти:
https://uz.wikipedia.org/wiki/Xalqaro tashkilot/Jahon banki
71
Интернет сайти: https://uz.wikipedia.org/wiki/Xalqaro tashkilot/Jahon banki.
91
Ривожланаётган мамлакатлар учун таҳлилий-консультацион
хизматлар, таълим фаолияти, Жаҳон банки институти, B-SPAN
интернет-трансляция хизмати.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро Тикланиш ва
Тараққиёт Банки Жаҳон банкининг асосий кредит муассасаси
ҳисобланади. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки 1944 йилда
Бреттон-Вудсдаги халқаро валюта-молия анжуманидаги қарорга
кўра ХВФ билан бир вақтда ташкил этилган.
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг мақсадлари:
аъзо-давлатлар
иқтисодиётини
реконструкциялаш
ва
ривожлантиришга кўмаклашиш;
хусусий хорижий инвестицияларга кўмаклашиш;
халқаро савдонинг мувозанатлашган ўсиши ва тўлов баланси
мувозанатини таъминлашга ёрдамлашиш;
статистик маълумотларни йиғиш ва чоп этиш.
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг тузилиши:
Раислар кенгаши;
Директор-ижрочилар кенгаши ёки Бажарувчи Кенгаш,
қўмиталар;
Ривожланиш бўйича қўмита;
Банк Президенти.
1995 йилда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки
вазифаларига қуйидаги тўртта асосий йўналиш қўшилган:
1) Ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларини қондириш
мақсадида янги битимларни тузишга интилиш;
2) Ривожланиш сиёсатини ўзгартирмаган ҳолда уни давом
эттириш учун ягона ёдошув;
3) Жаҳон банкининг шериклар доирасини глобал ва маҳаллий
даражада кенгайтириш ва мукаммалаштириш;
4) Банк фаолиятини такомиллаштириш.
Жаҳон
банки
гуруҳига
кирувчи
Халқаро
тараққиёт
ассоциацияси 1960 йилда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки
филиали сифатида ташкил топган. У БМТнинг махсус органи бўлиб
ҳисобланади. Ассоциация кўп жиҳатдан Халқаро Тикланиш ва
Тараққиёт Банкига ўхшаш бўлиб, ҳар иккала ташкилот ҳам
ривожланиш лойиҳаларини молиялаштиради ва Халқаро Тикланиш
ва Тараққиёт Банки президенти Ассоциация президенти ҳам
ҳисобланади. Бу иккала ташкилотнинг фарқи уларнинг молия
92
маблағларини топишларидадир. Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт
Банки ўзининг молиявий маблағларининг аксарият қисмини
халқаро бозорларда ва ривожланаётган давлатларга узоқ муддат ва
паст фоизларда бераётган кредитларидан олади.
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкига нисбатан фарқли
ўлароқ Ассоциация ривожланаётган давлатларга фоизсиз кредитлар
ажратади. Унинг молиявий маблағлари донор мамлакатлар
ҳисобланади.
ХТАнинг мақсадлари:
иқтисодий
ривожланишга
кўмаклашиш
ва
меҳнат
унумдорлигини ошириш;
Жаҳон банки гуруҳидаги ассоциацияга аъзо ривожланаётган
мамлакатлар турмуш тарзини яхшилаш.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси
Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг филиали сифатида
1956 йилда ташкил топган. У мустақил юридик шахс ҳисобланади.
У Жаҳон банки гуруҳига кирувчи БМТ ташкилоти тизимидаги
махсус муассасадир.
Халқаро молиявий корпорациясининг мақсади Халқаро
Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг мақсадларини тўлдирган ҳолда
аъзо мамлакатлар иқтисодий ривожланишига кўмаклашишдагн
иборат.
1988 йилда ташкил топган Инвестицияларни кўп томонлама
кафолатловчи агентлик (ИККА) Жаҳон банкининг филиали бўлиб,
у молия жиҳатидан мустақил ҳисобланади. Унинг бюджети аъзо
мамлакатлар бадалларидан ташкил топади. Ташкилотнинг устав
капитали 1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ. Ушбу ташкилотни
ташкил этиш тўғрисидаги конвенция 1985 йил 11 октябрда
Вашингтонда имзоланган. ИККА инвесторларни турли хил
ҳолатларда ўз маблағларини олиб чиқиш бўйича юзага келадиган
муаммоларни ҳал этади.
Бироқ, Агентлик турли хил молиявий рисклар вужудга келган
тақдирда инвесторларни ҳимоя қилмайди.
Инвестицион келишмовчиликларни тартибга солиш халқаро
маркази ўз фаолиятини аъзо давлатлар ўртасида имзоланган
Конвенцияга асосан олиб боради. Ҳозирда марказга 143 та давлат
аъзо. Марказ Инвестиция низоларини тартибга солишда арбитраж
вазифасини бажаради.
Қуйида Ўзбекистон томонидан Жаҳон банки билан олиб
Do'stlaringiz bilan baham: |