Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
 
1.2. Валюта операциялари тушунчалари ва турлари 
Сўнгги йилларда дунё миқёсида валюта муносабатларининг 
мураккаблашиб бораётганлиги сабабли валюта муносабатларининг 
ўзига хос жиҳатларини ўрганишга эътибор тобора кучаймоқда. 
Ҳатто 
мазкур 
муносабатлар 
валюта 
ҳуқуқи 
доирасида 
ўрганилмоқда.
Валюта ҳуқуқининг ҳуқуқ тизимидаги ўрни хусусида 
А.Тедеевнинг фикрича, кўплаб олимлар валюта ҳуқуқини молия 
ҳуқуқининг институти сифатида эътироф этишган
28
.
Ўз навбатида А.Тедеевнинг фикрича, валюта ҳуқуқи деганда: 
- валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш 
тизимининг фаолияти; 
28
Тедеев АА. Валютное право: Учебное пособие. – СПб.: Питер, 2009. С.4.


63 
- валюта қимматликлари билан операцияларни амалга 
ошириш; 
- валюта қимматликларига нисбатан ҳуқуқларни таъминлаш ва 
валюта операциялари соҳасида оммавий тартибни ҳимоя қилиш; 
- миллий валютанинг барқарор курсини сақлаш борасида 
вужудга келувчи муносабатларни тартибга солувчи молиявий-
ҳуқуқий нормалар тушунилади
29

Айнан мазкур соҳаларда вужудга келадиган муносабатлар 
валюта муносабатлари бўлиб, улар валюта ҳуқуқини ҳуқуқий 
тартибга солишнинг ўзагини ташкил этади.
Валюта муносабатлари марказида валюта ва унинг ўзига хос 
жиҳатлари туради. “Валюта” атамаси италянча “миқдор” 
маъносини англатади. Мазкур атама адабиётларда давлатларнинг 
миллий пул бирилиги билан бирга хорижий давлатлар пул 
бирлигини ифодалаш учун ишлатилади. Бироқ, амалиётда валюта 
атамаси хорижий пул бирликларини ифодалашда қўлланилади. 
Халқаро валюта фонди битимларида “валюта” атамаси қонун 
билан белгиланган, қайсидир давлатнинг ҳудудидаги молия-валюта 
муносабатларини тартибга солишга қаратилган, давлатнинг пул 
тизимидаги ҳисоб-китоб бирлиги сифатида белгиланган
30

Шунингдек, бу борада Э.Ҳожиевнинг фикрича, валюта 
тушунчаси икки маънода ишлатилади: яъни, биринчидан, валюта 
давлатнинг пул бирлиги ҳисобланади; иккинчидан, валюта хориж 
давлатларининг пул бирлиги, шунингдек, халқаро ҳисоб-
китобларда қўлланиладиган ва хориж пул бирлигида ифодаланган 
кредит ва тўлов ҳужжатлари ҳисобланади
31

Ўз навбатида Г.Гафарованинг фикрича, “валюта” ва “пул” 
атамалари бир хил бўлсада, маълум давлат ичида “пул” атамаси, 
ундан ташқарида эса “валюта” атамаси қўлланилади
32

Бу борада таъкидлаш лозимки, бу икки тушунча бир-биридан 
фарқ қилади. Пулнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф 
этилиши уни валютага айлантиради. Шу боис пуллар ташқи 
бозорларда валюта сифатида ҳам иштирок этиши, ҳам иштирок 
этмаслиги мумкин. 
29
Ўша манбада. 
30
Гафарова Г.Р. Валютное право. Учебное пособие. – Казань: Институт экономики и управления права. – 
2010. С.54. 
31
Ҳожиев Э. Молия ҳуқуқи: Маърузалар курси / Э.Ҳожиев, О.Камалов, Б.Артиков. – Т.: Ўзбекистон 
Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б. 319. 
32
Ўша манбада. 


64 
Мазкур масалада Г.Гафарованинг таъкидлашича, валюта 
мақоми пулларга қўшимча вазифа беради: пуллар пул бирлигида 
қийматга эга бўлади, яъни товарга айланади ва сотиб олиниши ёки 
сотилиши мумкин бўлади
33

Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси ҳақида сўз 
борганда 
таъкидлаш 
лозимки, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
1994 
йил 
16 
июндаги 
“Ўзбекистон 
Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш 
тўғрисида”ги Фармонига асосан 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб 
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1000 сўм-купонга бир 
“Сўм” нисбати билан Ўзбекистон Республикасининг миллий 
валютаси — “Сўм” муомалага киритилиб, 1994 йилнинг
1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бутун 
ҳудудида тўловларнинг барча турлари фақат миллий валюта “Сўм” 
билан амалга оширилиши белгиланган.
Олимлар томонидан валютани бир неча жиҳатларига асосан 
таснифлаш илгари сурилган. Жумладан: мақомига кўра – миллий, 
хорижий, халқаро ва минтақавий (масалан, евро); бошқа валюталар 
курсига нисбатан ҳолати бўйича: мустаҳкам, юмшоқ; моддий 
шаклига кўра: нақд, нақд пулсиз
34

Ўз 
навбатида 
Г.Гафарова 
валюталарни 
қуйидагича 
таснифлаган: 
- мансублигига кўра: миллий, хорижий валюта ва жамоавий 
валюта (бунда Халқаро валюта фонди томонидан чиқариладиган ва 
нақд пулсиз халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда 
қўлланиладиган валюталар ҳамда Европа Ҳамжамиятига аъзо 
давлатлар ҳудудида амалда бўлган “евро” пул бирлиги назарда 
тутилган); 
- қўлланилиш усулига кўра: эркин конвертация қилинадиган, 
қисман конвертация қилинадиган ва конвертация қилинмайдиган 
валюталар; 
- жаҳон бозорида фойдаланилиши даражасига кўра: заҳира 
валютаси ва бошқа халқаро валюталар. 
Бунда давлатларнинг марказий банклари халқаро ҳисоб-
китобларни амалга ошириш учун тўплайдиган ва сақлайдиган 
валюта ҳисобланади. 1944 йилгача инглиз фунт стерлингидан 
33
Гафарова Г.Р. Валютное право. Учебное пособие. – Казань: Институт экономики и управления права. – 
2010. С.54. 
34
Теплякова Т.Ю. Валютное регулирование. Учебное пособие. – Ульяновск: Омега-Л, 2008. С.13. 


65 
заҳира валютаси сифатида фойдаланилган. 1944 йили Бреттон-Вудс 
(АҚШ)да заҳира валюталари сифатида инглиз фунт стерлинги ва 
АҚШ долларидан фойдаланиш ҳақида қарор қабул қилинган. 
Ҳозирда эса халқаро молия-валюта муносабатлари ривожланиши 
шароитида евро, япон иенаси ва бошқа бир қатор давлатлар 
валюталарининг мавқеи мустаҳкамланиб бормоқда
35

Хорижий давлатлар валютаси, шунингдек, у билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солиш ҳақида сўз борганда биринчи 
навбатда мамлакатимизда валюта муносабатларини тартибга 
солишга қаратилган, 2003 йил 11 декабрда янги таҳрирда қабул 
қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга 
солиш тўғрисида”ги Қонуни
36
га мурожаат қилиш лозим. 
Қонуннинг 3-моддаси 1-қисмида “валюта бойликлари” 
ёритилган бўлиб, унга кўра “Чет эл валютаси, чет эл валютасидаги 
қимматли қоғозлар, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари ва соф 
қуйма олтин валюта бойликлари ҳисобланади”. 
Мазкур қоида валюта бойликлари тушунчаси қайси 
элементларни қамраб олишини белгилаб берган. 
Шунингдек, Қонуннинг 3-моддаси 2-қисмида чет эл валютаси 
тушунчаси орқали нималар қамраб олиниши белгиланган бўлиб, 
унга кўра “муомалада бўлган ҳамда хорижий давлатда қонуний 
тўлов воситаси ҳисобланган банкнотлар, хазина билетлари ва 
тангалар кўринишидаги чет эл пул белгилари, муомаладан 
чиқарилган ёки чиқарилаётган ҳамда худди шу хорижий 
давлатнинг пул белгиларига алмаштирилиши лозим бўлган чет эл 
пул белгилари, шунингдек ҳисобварақларда ва омонатларда бўлган 
хорижий давлатларнинг пул бирликларидаги ҳамда халқаро пул ёки 
ҳисоб-китоб бирликларидаги маблағлар чет эл валютаси 
ҳисобланади”.
Шунингдек, 
валюта 
бойликлари 
сифатида 
чет 
эл 
валютасидаги қимматли қоғозлар ҳақида сўз борганда таъкидлаш 
мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 июлдаги 
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуни
37
3-моддасида 
берилган 
тушунчаларга 
таърифларга 
кўра 
қимматли
қоғозлар — ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган 
юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни 
35
Гафарова Г.Р. Валютное право. Учебное пособие. – Казань: Институт экономики и управления права. – 
2010. С.55. 
36
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда. 
37
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда. 


66 
ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар 
тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб 
чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини 
назарда тутади. 
Мазкур таъриф умумий маънода қимматли қоғозларга 
нисбатан берилган бўлиб, чет эл валютасидаги қимматли 
қоғозларнинг асосий жиҳати уларнинг чет эл валютасида 
ифодаланганлиги ҳисобланади. 
Шунингдек

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги 
Қонуннинг 6-моддасида валюта операциялари турлари белгиланган 
бўлиб, унга кўра валюта операцияларига қуйидагилар киради: 
- валюта бойликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа 
ҳуқуқларнинг ўзга шахсга ўтиши ҳамда валюта бойликларини 
тўлов воситаси сифатида ишлатиш билан боғлиқ операциялар; 
- валюта бойликларини Ўзбекистон Республикасида олиб 
кириш ва жўнатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб 
чиқиш ва жўнатиш; 
- халқаро пул жўнатмаларини амалга ошириш; 
- резидентлар ва норезидентлар ўртасида миллий валютадаги 
операциялар. 
Адабиётларда валюта операцияларининг ҳуқуқий табиати 
борасида кўплаб баҳс-мунозаралар олиб борилган. Бунда баҳслар 
валюта операциялари деганда битимми, шартномами ёки ҳисоб-
китоб тушунилиши, шунингдек, битим деганда тўлиқ шартномами 
ёки унинг амалга оширилиши бўйича операциялар тушунилиши 
борасида борганлигини таъкидлаш мумкин
38
.
Масалан, Н.Ерпылеванинг фикрича, валюта операциялари 
“валюта қимматликларининг ҳаракатланиши билан боғлиқ 
битимлар асосида амалга ошириладиган валюта резидент ва 
норезидентларнинг ҳаракатлари ҳисобланади”
39

Бир қатор олимлар эса валюта операцияларини битимлар деб 
эътироф этишади. Масалан, А.Брызгалиннинг фикрича, “валюта 
операциялари” деганда миллий қонунчилик ёки халқаро 
келишувлар билан тартибга солинган, предмети валюта 
қимматликлари бўлган битимлар ёки бошқа ҳаракатлар 
38
Ялбулганов А., Шаманова Е. Валютные операции: вопросы терминологии //Капитал и право. 2005. N 8. 
39
Ерпылева Н.Ю. Правовое регулирование валютных операций банков в РоссийскойФедерации // 
Банковское право. 2006. № 4.


67 
тушунилади
40
. Д.Узойкин эса “қонунчиликда келтирилган валюта 
операцияларининг кўпчилиги битимлар ҳисобланади.”
41
, деб қайд 
этган. 
А.Емелиннинг 
фикрича, 
“валюта 
битимлари 
валюта 
қимматликларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши 
ёки бекор бўлишига олиб келади, валюта операциялари эса ашёвий 
ҳуқуқларнинг валюта қимматликларига ўтиши билан боғлиқ”
42
.
Бунда 
Р.Ражков 
А.Емелининг 
фикрини 
маъқуллаб, 
“операциялардан фарқли тарзда айнан битимлар валюта 
қимматликларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзгариши 
ёки бекор бўлишига олиб келади”
43
, деб қайд этган. 
Бундан келиб чиқиб, операцияларни ҳар доим ҳам битимларга 
тенглаштириб бўлмаслигини таъкидлаш мумкин.
Мазкур фикрни бошқа олимлар, жумладан А.Селивановский 
ва Р.Любимовалар томонидан ҳам маъқулланган
44
. Шунингдек, 
Л.А. Вострикова, И.Н. Соколовалар валюта операцияларининг 
битимлар бўйича келиб чиқишини таъкидлашган
45

Бу борада ўз даврида Л.Лунц ҳам “валюта битимлари – бу 
хорижий валютанинг олди-сотдиси билан боғлиқ битим бўлиб, 
уларда валюта пул вазифасини эмас, балки “маҳсулот” вазифасини 
бажаради. Бундан келиб чиқиб, фақатгина объекти хорижий валюта 
бўлган битимлар валюта битимлари ҳисобланади”
46
, деб 
таъкидлаган. 
Ўз навбатида валюта операцияларига кенг маънода таъриф 
берилганини ҳам кузатиш мумккин. Масалан, Т.Теплякованинг 
фикрича, валюта операциялари – бу валюта қонунчилигида назарда 
тутилган, валюта ва валюта қимматликларига нисбатан амалга 
ошириладиган, миллий валютани ва умуман олганда давлатнинг 
иқтисодий суверенитетини муҳофаза қилиш учун давлат томонидан 
40
Брызгалин А.В. Предприятие и валютный контроль: Типичные нарушениярезидентов при совершении 
валютных операций (Теория. Практика. Анализ). Ч. I //Налоги и финансовое право. 1996. N 1 (ч. I). С. 9. 
41
Узойкин Д.А. Сделки с валютными ценностями и проблемы ихнедействительности: Дис. ... к.ю.н. М., 
2002. С. 65. 
42
Тосунян Г.А., Емелин А.В. Валютное право Российской Федерации: Учебноепособие. М.: Дело, 2002. С. 
91. 
43
Ражков Р.А. «Валютные операции и «валютные сделки»: проблемы соотношениядефиниций» // 
Банковское право. 2006. № 3. 
44
Любимова Р.Н. О некоторых вопросах судебной практики по применениюзаконодательства о валютном 
регулировании и валютном контроле // Вестник ВАС РФ.1999. N 4, 7. 
45
Вострикова Л.Г. Финансовое право: Учебник для вузов. М.: ЗАО Юстицинформ,2005. См. также: 
Соколова И.Н. О валютном регулировании // Налоговый вестник. 2005. N6. 
46
Ражков Р.А. «Валютные операции и «валютные сделки»: проблемы соотношениядефиниций» // 
Банковское право. 2006. № 3. 


68 
тартибга солиниши ва назорат қилиниши лозим бўлган хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ҳаракатлари ҳисобланади
47
.
Юқорида қайд этилган қарашларни таҳлил қилиш асосида 
таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик 
кодекси 101-моддасига кўра “Битимлар деб фуқаролар ва юридик 
шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, 
ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига 
айтилади”. 
Битимларнинг валюта операцияларидан фарқи ҳам айнан 
шунда, яъни уларнинг ҳуқуқ ва бурчларни белгилаши, ўзгартириши 
ёки бекор қилишида намоён бўлиб, валюта операциялари айнан 
битимлардан келиб чиққан ҳолда битимлардан кўзланган мақсадга 
эришишга хизмат қилади. Уларни бир-биридан ажратувчи 
жиҳатлар ҳам шунда намоён бўлади.
Бундан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, “валюта 
операциялари – бу валюта битимларидан келиб чиқувчи, валюта 
қимматликларига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши, 
ўзгариши ёки бекор бўлишига олиб келувчи ҳаракатлар йиғиндиси 
ҳисобланади”. 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish