Лойиҳа Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/27
Sana22.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#107411
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Назорат учун саволлар: 
1. Халқаро валюта тизимининг эволюциясини ёритиб беринг. 
2. Валюта муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга 
солишнинг асосий йўналишларини ёритиб беринг. 
3. Халқаро молия тизимида халқаро валюта ҳуқуқининг ўрнини 
ёритиб беринг. 
4. Халқаро валюта муносабатларининг вужудга келиш 
омилларини санаб беринг? 
5. Халқаро валюта ҳуқуқининг предметини кўрсатинг. 
6. Лотин валюта уюшмаси нима ва бу уюшма қачон 
шаклланган? 
7. Генуа валюта тизимининг ўзига хос хусусиятини ёритиб 
беринг. 
8. Бреттонвудс валюта тизимининг ўзига хос хусусиятини 
ёритиб беринг. 
9. Ямайка валюта тизимининг ўзига хос хусусиятини ёритиб 
беринг. 
Казус 
“Халқаро молия ва банк ҳуқуқи” фанидан семинар машғулотлари 
вақтида талаба А.Икромов халқаро молия валюта тизими эволюцияси 
тўғрисидаги саволга жавоб бера туриб, давлатларнинг 1867 йилги Париж 
валюта конференциясини чақиришдан мақсад бир давлат валютасининг 
бошқа бир давлат валютасига боғлиқлик усулини, ёки бошқача қилиб 
айтганда, валютлар курсини шаклантириш усулини топиш бўлганлигини 
таъқидлади. 
1. Берилган саволга А.Икромовнинг жавоби тўғрими? 


78 
2. Халқаро валюта тизими эвлюцияси босқичларини санаб беринг? 
3. Лотин валюта уюшмаси ва бу уюшма қачон шаклантирилган?


79 
II Боб. Банк фаолиятини халқаро ҳуқуқий тартибга солиш 
 
2.1. Банк назоратини ташкил этиш бўйича халқаро ҳуқуқий 
нормалар 
Халқаро банк назоратининг қуйидаги иккита асосий мақсади 
мавжуд: 
1) кредит институтлари хусусий капитали миқдори ва 
сифатига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш; 
2) банк хатарларини бошқариш ва назорат қилиш бўйича 
талаблар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Банкларни тартибга солиш ва назорат қилиш жараёнига фаол 
таъсир этувчи - халқаро стандартларни жорий қилувчи муҳим 
ташкилот банк назорати бўйича Базель қўмитасидир. 
Халқаро ҳисоб-китоблар банки қошида ташкил этилган банк 
назорати бўйича Базель қўмитаси дастлаб катта ўнлик давлатлари 
(G10)* Марказий банклари Президентлари томонидан 1974 йилда 
Базель шаҳрида ташкил этилган. 2009 йилдан эса барча катта 
йигирмалик давлатлари (G20) унинг иштирокчилари ҳисобланади. 
Базель қўмитаси аъзолари бир йилда 4 марта йиғилишади. 
Қўмитанинг асосий вазифаси банк соҳасини доимий бошқариш ва 
назорат қилиш бўйича ягона стандартлар ишлаб чиқишдан иборат. 
Шу мақсадда Қўмитага аъзо давлатларнинг бошқарув органлари 
учун кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқарилади. Ушбу тавсияларни 
жорий этиш мажбурий ҳисобланмасада, лекин кўп ҳолларда аъзо 
давлатларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топади. 
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси асосан қуйидаги 
ҳужжатлари билан машҳур: 
1. Назорат бўйича халқаро келишув (Concordat on cross-
border supervision 1975); 
2. Базель I (1998); 
3. Бозор хатари бўйича тузатиш (Market risk amendment 
1996); 
4. Базель II (2004); 
5. Базель 2.5 (2009); 
6. Базель III (2010); 
7. Самарали банк назоратининг асосий тамойиллари (Core 
Principles for Effective Banking Supervision (revised 2010)). 


80 
1998 йилда банк капиталининг етарлилигини баҳолаш тизими 
бўлган «Капитални ҳисоблаш ва капитал стандартлари бўйича 
халқаро конвергенция» (Базель I) ҳужжатини ишлаб чиқиш Банк 
назорати бўйича Базель қўмитаси фаолиятида муҳим қадам бўлди. 
Тижорат банклари устидан назорат қилиш стандартлари 
Қўмитанинг «Банк фаолияти устидан самарали назоратнинг асосий 
тамойиллари» (Базель тамойиллари) номли тавсия характерига эга 
бўлгант ҳужжатида ўз аксини топган. 
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси Базель I стандартининг 
асосий тамойилларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга асосланди: 
1) 
назоратнинг асосий мақсади молиявий тизимнинг 
барқарорлигини таъминлаш ва унга ишончни ошириш, натижада 
омонатчилар 
ва 
кредиторларнинг 
йўқотиш 
хатарини 
минималлаштириш; 
2) назорат органлари томонидан юқори малакали корпоратив 
бошқарувни рағбатлантириш ҳамда очиқ бозорни ва назоратни 
ривожлантириш орқали бозор интизомининг таъминланишига 
имкон яратилиши зарур; 
3) назорат органи ўз вазифасини муваффақиятли бажариши 
учун оператив мустақилликка эга бўлиши, кузатиш, шунингдек, 
жойида текширув ўтказиш йўли билан тегишли маълумотларни 
йиғиш имкониятига эга бўлиши, шу билан бирга, ўз қарорларига 
мажбурий тус бериш ваколатига эга бўлиши лозим; 
4) назорат органлари банк фаолиятининг моҳияти тўғрисида 
ижобий тасаввурга эга бўлиши ва имкони борича назоратидаги 
банклар ўзлари қабул қилаётган хатарларни бошқаришига 
эришиши лозим; 
5) самарали назорат қуйидагиларни, яъни алоҳида банклар 
томонидан қабул қилинаётган хатарлар миқдори ва характери 
баҳоланишини, бу баҳоларга назоратнинг характери мос келишини 
талаб қилади; 
6) назорат органлари қуйидагиларга ишонч ҳосил қилиши 
лозим: банк ўзи қабул қилган хатарларга мос равишда ресурсларга 
эга бўлиши, хусусан, капитал етарлилиги, юқори малакали 
бошқарув ҳамда назорат ва ҳисоб тизимини шакллантириш; 
7) назорат органлари ўзаро узвий ҳамкорликда ишлаши зарур. 
Базель I ҳужжати регуляторлар (аксарият давлатларда 
Марказий банк) томонидан банклар устидан назоратнинг 


81 
унификациялашган умумжаҳон тизимини яратишда асосий 
вазифасини бажарди. 
Мамлакатимизда 1998 йилда Базель қўмитасининг мазкур 
тавсиялари ҳамда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, тижорат 
банклари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар 
мажмуи ишлаб чиқилди. 
Тижорат банкларини рўйхатга олиш ва лицензия бериш 
қоидаларини, банк капиталининг етарлилиги ва ликвидлигига 
қўйилган талабларни, активлар сифатини таснифлаш ва улар 
бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар яратиш 
талабларини, банклар ва уларга дахлдор шахслар билан 
ўтказиладиган операцияларга қўйилган талаблар ҳамда бир қарздор 
ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи 
таваккалчиликнинг энг юқори даражасини белгиловчи меъёрий 
ҳужжатлар шулар жумласидандир. 
Банк 
капиталининг 
етарлилигини 
баҳолашдаги 
янги 
ёндашувларнинг ривожланиши натижаси ўлароқ, 2004 йил 26 
июнда банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янгиланган 
ҳужжати - Базель II қабул қилинди. 
Базель II стандартлари банк хатарларини бошқариш тизимини 
ва банк назорати тизимини ривожлантиришга қаратилган. Базель II 
стандартлари 
самарали 
банк 
назоратининг 
энг 
муҳим 
тамойилларини амалга оширишнинг аҳамиятли элементларини ўз 
ичига олади. Базель II ҳужжати учта асосий компонентга (Pillar 1, 2, 
3) бўлинган. Уларнинг биринчиси (Pillar 1) капитал етарлилигига 
қўйилган минимал талабларни ўрнатади; иккинчиси (Pillar 2) 
банкнинг капитал етарлилигини назорат қилишни ташкил этишга 
қаратилган; учинчиси (Pillar 3) бозор интизомига риоя этиш, 
транспарентлик тамойилини йўлга қўйиш ва банклар томонидан 
қабул қилинадиган хатарларни очиб бериш масалаларига 
бағишланган. Шунингдек, Базель II ҳужжати кредит хатарига 
алоҳида 
(стандартлашган, 
ички 
рейтингга 
асосланган) 
ёндашувларни таклиф этади. 
Жаҳон ҳамжамиятида Базель II стандартлари 2006 йил 
декабрда расмий кучга кирди. 
Банк назорати бўйича Базель қўмитаси 2007-2008 йиллардаги 
жаҳон молиявий инқирозидан кейинги натижасида дастлаб 2009 
йил декабрь ойида «Банк сектори барқарорлигини ошириш» 
маслаҳат ҳужжатини (Consultative document), кейинчалик, 


82 
аниқроғи, 2010 йил декабрда Базель III: Ликвидлилик хатарини 
ҳисоблаш, мезонлар ва мониторинг бўйича халқаро стандартларни 
(Basel III: International framework for liquidity risk measurement, 
standards and monitoring) ва Базель III: Янада барқарор банклар ва 
банк тизимини тартибга солишнинг глобал стандартларини (Basel 
III: A global regulatory framework for more resilient banks and banking 
systems) чоп этди. 
Банк назорати бўйича Базель қўмитасига кўра, Базель III 
стандартларининг иккита асосий мақсади мавжуд: 
1. янада барқарор банк тизимини шакллантириш мақсадида 
банк капитали ва ликвидлигини бошқариш бўйича халқаро 
меъёрларни такомиллаштириш; 
2. банк секторининг молиявий ва иқтисодий инқирозлар 
оқибатларини бартараф этиш қобилиятини яхшилаш, пировардида, 
бундай муаммоларни иқтисодиётнинг молиявий секторидан реал 
секторига ўтиш хатарини камайтириш. 
Бу мақсадларга эришиш учун Базель III стандартлари 
қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бўлинади: 
1) капитални ислоҳ қилиш (шу жумладан, капиталнинг сифат 
ва миқдори, барча хатарларни инобатга олиш, қарз юки 
коэффициентини, консервация ва контрциклик буфер капитали 
тушунчаларини жорий этиш); 
2) ликвидлиликни ислоҳ қилиш (қисқа (LCR) ва узоқ (NSFR) 
муддатли); 
3) молиявий тизимнинг барқарорлигини такомиллаштиришга 
қаратилган бошқа элементлар. 
Базель III стандартлари 2019 йилгача босқичма-босқич жорий 
қилиниши белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 
ноябрдаги «2011-2015 йилларда Республика молия-банк тизимини 
янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори 
халқаро 
рейтинг 
кўрсаткичларига 
эришишнинг 
устувор 
йўналишлари тўғрисида»ги ПҚ-1438-сонли Қарори қабул қилиниб, 
унда молия-банк фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини янада 
такомиллаштириш, шунингдек, Базель қўмитаси томонидан 
белгиланган халқаро стандартлар талабларига мувофиқ тижорат 
банкларини янада капиталлаштириш ва ликвидлигини ошириш, 
республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва 


83 
барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг 
кўрсаткичларига эришиш устувор йўналишлар этиб белгиланди. 
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча тижорат банклари 
«Фитч Рейтингс», «Мудис» ва «Стандарт энд Пурс» каби етакчи 
халқаро рейтинг агентликларининг «барқарор» баҳоларига эга. 
Юртимизда банк назоратининг самарали йўлга қўйилганлиги 
халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олиниши мамлакат банк 
тизимига бўлган ишончни оширишнинг асосий омилларидан 
биридир. 
Мамлакат банк тизимини барқарор ва самарали фаолият 
юритишини таъминлаш масаласи бугунги кунда ҳам ўз 
долзарблигини йўқотмади. 
Юртбошимиз И.А. Каримовнинг 2015 йил 6 майдаги 
«Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш 
ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-2344-сонли Қарорининг қабул қилиниши билан 
юртимиз банк тизимини ривожлантиришнинг келажакдаги 
режалари белгилаб олинди. 
Хусусан, мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банкига банк назорати бўйича Базель қўмитасининг 
Базель III стандартларининг 2015-2019 йилларда босқичма-босқич 
жорий этилишини таъминлаш юклатилди. 
Жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олувчи банкларнинг 
ликвидлигини ва капитал монандлигини, шунингдек, уларни 
бошқариш усуллари ва механизмларини белгиловчи меъёрий 
талабларни 
Базель 
III 
стандартлари 
асосида 
янада 
такомиллаштириш вазифаси берилди: 
Шунингдек, қарорда Банк назорати бўйича Базель қўмитаси 
тавсия қилган «Самарали корпоратив бошқарув тамойиллари»ни 
банк фаолиятига жорий қилиш ҳамда йиллик ва оралиқ молиявий 
ҳисоботларни банкларнинг веб-сайтларида жойлаштириш ва банк 
сири тўғрисидаги қонунчилик доирасида бошқа йўллар билан банк 
фаолияти тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини (ошкоралигини) 
янада ошириш белгиланган. 
Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш 
мақсадида Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармасининг 
халқаро экспертлари билан биргаликда Марказий банк томонидан 
республика банк назоратига оид меъёрий ҳужжатлар халқаро 


84 
стандарт-лар, шу жумладан, банк назорати бўйича Базель 
қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштирилмоқда. 
Президентимизнинг 2015 йил 6 майдаги ПҚ-2344-сонли 
Қарори доирасида Марказий банкнинг айрим низомларига 
ўзгартиришлар киритилди, айримлари эса тубдан қайта кўриб 
чиқилиб, янги таҳрири қабул қилинди. 
Банк I даражали асосий капитал таркибига тўлиқ тўланган ва 
муомалага киритилган оддий акциялар, тақсимланмаган фойда ва 
девальвация захираси киритилган. 
«Тижорат 
банкларининг 
ликвидлилигини 
бошқаришга 
қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низом Марказий банк 
Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сонли қарорига асосан 
тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 2015 йил 13 августда 2709-сон 
билан давлат рўйхатига олинди. 
Мазкур низомда банк ликвидлигини бошқариш талаблари, 
ликвидликни бошқариш стратегияси, усуллари ва ликвидликни 
баҳолаш масалалари батафсил ёритиб берилган. Шунингдек, 
низомда банклар ўзларининг ликвидлик ҳолатларини ҳар чоракда 
камида бир марта стресс тестларидан ўтказишлари лозимлиги, 
стресс тестларининг якуний натижаси бўйича таваккалчиликни 
бошқариш стратегиясини тўғрилаб боришлари кераклиги ва стресс 
тестларининг натижаларидан келиб чиқиб кутилмаган стресс 
ҳолатларида қўшимча маблағлар билан таъминлаш режаларини 
ишлаб чиқишлари зарурлиги белгиланган. 
“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва 
активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар 
шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 
Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 
2015 йил 13 июндаги 14/3-сонли қарори билан тасдиқланган ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 14 июлда 
2696-сон билан давлат рўйхатига олинган. 
Мазкур низомда активларни таснифлаш тоифаларининг 
номлари жумладан, «яхши» кредитлар — «стандарт» кредитларга, 
«стандарт» кредитлар — «субстандарт» кредитларга, «субстандарт» 
кредитлар — «қониқарсиз» кредитларга ўзгартирилган. 
Банклар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан 
сўнг қолган фойда ҳисобидан ушбу низом кучга кирган санадан 
эътиборан ажратилиб, ҳисобот санасига «стандарт» сифатида 


85 
таснифланган кредитлар (активлар) қолдиғига 1 фоиз миқдорида 
захиралар ташкил қилиниши жорий қилинди. 
Мазкур захира банк капитали таркибида яратилади ва бу 
банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 
Юқорида келтирилган қоидаларнинг жорий қилиниши 
тижорат банклари томонидан муддати ўтган, суд жараёнидаги 
кредитларни ундириш ва банк балансига олинган мол-мулкларни 
сотиш бўйича чораларни янада кучайтиради ва банкларнинг 
молиявий барқарорлигини ошириш имкониятини яратади, 
пировардида, 
тижорат 
банкларининг 
омонатчилари 
ва 
кредиторлари 
манфаатларининг 
кучли 
ҳимоя 
қилиниши 
таъминланади. 
Шу билан бирга, ПҚ-2344-сонли қарор доирасида Марказий 
банкнинг 
«Тижорат 
банкларининг 
корпоратив 
бошқаруви 
тўғрисида»ги Низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритилди. 
Қайд этиш лозимки, Базель қўмитаси тижорат банкларини 
назорат қилишнинг самарали йўналишларини белгиловчи бошқа 
меъёрларни ҳам ишлаб чиқувчи халқаро ташкилот ҳисобланади. 
Хусусан, банк аудитини такомиллаштириш ва уни банк 
менежменти ҳамда назоратидаги ролини ошириш мақсадида 
халқаро амалиётни ўрганган ҳолда банклар учун тавсия аҳамиятига 
эга бўлган ҳужжатлар чоп этади. 
Жумладан, Базель қўмитаси томонидан 1998 йилдан буён банк 
ички аудити бўйича янги стандартлар жорий қилиниб, улар замон 
талабларига мос равишда янгиланиб келинмоқда. 
Хусусан, Базель қўмитасининг Аудит кичик гуруҳи томонидан 
1998 йил сентябрь ойида «Ички назорат тизимининг стандартлари», 
2001 йил август ойида «Банкларда ички аудит ва банк назорати 
органининг аудит билан алоқалари», 2011 йил декабрь ойида 
«Банкларда ички аудит хизмати» Консултатив ҳужжати чоп 
қилинган. 
Аудит кичик гуруҳи томонидан 2011 йил декабрь ойида 
«Банкларда ички аудит хизмати» Консултатив ҳужжати ҳамда унга 
Базель қўмитасига аъзо давлатлар Марказий банклари ва йирик 
банклари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида 
2012 йил июнь ойида «Банкларда ички аудит хизмати» деб 
номланган якуний ҳужжатни чоп этди. 


86 
Мазкур ҳужжат қуйидаги уч қисмга бўлинган 20 та 
принциплардан ташкил топган. Биринчи қисм - «Ички аудит 
хизматига тааллуқли назорат аломатлари», иккинчи қисм - «Банк 
назорат органи ва ички аудит хизмати ўртасидаги муносабатлар» 
ҳамда учинчи қисм - «Ички аудитнинг банк назорат органи 
томонидан баҳоланиши». Бундай талқин банк муассасаларида 
кучли ички аудит хизматини ташкил этишга хизмат қилади. 
Шунингдек, ҳужжат банк ички аудиторларини миллий ва халқаро 
профессионал стандартларга риоя қилиш ва улар ривожига ўз 
ҳиссасини қўшишни рағбатлантириб, пировардида, чуқур ўйланган 
ички аудит стандартларини ва тартибларини ишлаб чиқишга ёрдам 
беради. 
Марказий банк томонидан юқорида келтириб ўтилган меъёрий 
ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан республикамиз банк 
тизимида капитал монандлиги ва ликвидлик кўрсаткичлари ҳисоб-
китоби, уларга қўйилган минимал талаблар банк назорати бўйича 
Базель қўмитаси талабларига мувофиқлаштирилди. 
Шунингдек, банк корпоратив бошқарув тизимининг ҳам Ба-
зель қўмитаси талаблари асосида такомиллаштирилиши банк 
тизимида корпоратив бошқарув самарасининг ошишига хизмат 
қилади. 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish