Назорат учун саволлар:
1. Халқаро молия ҳуқуқи объекти объектлари тушунчаси ва
турларини ёритиб беринг.
2. Халқаро молия ташкилотлари халқаро молия ҳуқуқи
субъекти сифатида ўрнини очиб беринг.
3. Халқаро молия институтлари, кредит ташкилотлари ва
трансмиллий корпорациялар халқаро молия ҳуқуқи субъекти
сифатида роли қандай?
4. Халқаро молия ҳуқуқи субъектларига таъриф беринг.
5. Халқаро молия ҳуқуқи субъекти сифатида давлатнинг
ўзига хос хусусиятларини ёритинг.
27
2009 йил 12 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро молиявий институтлар,
хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб
қилиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 229-сонли қарори. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари
тўплами, 2009 йил, № 32-33, (362).
57
Казус
“Халқаро молия ва банк ҳуқуқи” фанидан семинар машғулотлари
вақтида талаба А.Қўзиев халқаро молия ҳуқуқи субъектлари тўғрисидаги
саволга жавоб бера туриб, давлатлараро даражадаги ташкилотлар қаторига
Париж кредиторлар клубини мисол қилиб келтириш мумкинлигини ва бу
ташкилот давлат қарзларини тартибга солиш ва реструктуризация қилиш
билан шуғулланишини таъкидлади.
1. Берилган саволга А.Қўзиевнинг жавоби тўғрими?
2. Париж кредиторлар клуби ва Лондон кредиторлар клуби ўртасидаги
фарқни тушунтириб беринг?
3. Европа марказий банклари тизими ўзида нималарни ифодалайди?
58
II ҚИСМ. ХАЛҚАРО МОЛИЯ ҲУҚУҚИНИНГ АСОСИЙ
ИНСТИТУТЛАРИ
I Боб. Халқаро валюта ҳуқуқи
1.1. Халқаро валюта тизимининг эволюцияси
Валютани тартибга солиш ҳар бир давлат валюта сиёсатининг
таркибий қисми бўлиб, иқтисодий самарадорлик ва молиявий
хавфсизликни
таъминлаш
мақсадида
мамлакатда
валюта
операцияларини амалга оширишнинг принциплари, усуллари ва
шаклларини қамраб олади.
Халқаро амалиётда валютани тартибга солиш икки йўналишда
таҳлил қилинади: тор маънода валютани тартибга солиш миллий
валютани
бошқа
мамлакат
валютасига
айирбошлашда
чеклашларнинг мавжудлиги билан аниқланса, кенг маънода
валютани тартибга солиш миллий валютани халқаро савдо ва
молияда иштирокини белгиловчи қоидалар асосида валютани
тартибга солиш тушунилади.
Бу борада С.Максутовнинг фикрича, валютани тартибга солиш
деганда миллий валюта иштирокида валюта алмаштириш ёки
халқаро операцияларни амалга ошириш тартибини белгиловчи
маълум чегаралар тизими тушунилади.
Мазкур тушунчага кенгроқ таъриф Г.Гафарова томонидан
берилган бўлиб, унинг фикрича, “валютани тартибга солиш давлат
органларининг валюта операцияларини амалга ошириш тартибини
тартибга солишга қаратилган фаолияти ҳисобланади”.
Мазкур
қарашга
қўшилиш
мумкин.
Ўз
навбатида
Г.Гафарованинг фикрича, валютани тартибга солишнинг мақсади
самарали валюта сиёсатини олиб бориш ҳисобланади. Бунда
валютани ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий вазифалари миллий
валютани муҳофаза қилиш, валюта муомаласини бошқариш,
валюта операцияларини назорат қилиш, миллий валюта курсига
таъсир кўрсатиш, мамлакатнинг ичида хорижий валютадан
фойдаланишни чеклаш, валюта операцияларини амалга ошириш
бўйича қоидаларни белгилаш ҳисобланади .
Юқорида қайд этилганлар асосида таъкидлаш мумкинки,
валютани тартибга солиш бу ваколатли давлат органларининг
валюта операцияларини амалга оширишнинг қонунда белгиланган
тартибини тартибга солишга қаратилган фаолияти ҳисобланади
59
Валюта муносабатларининг вужудга келиши узоқ тарихий
ўтмишга эга. Манбаларда мазкур муносабатларнинг Қадимги Рус
давлатида IX-X асрларда вужудга келганлиги ҳақида маълумотлар
бор.
Чет давлатлар билан савдо-сотиқ қилиш мақсадида рус
савдогарлари мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиб, Марказий
Европа, Византия, Скандинавия, Марказий Осиё, араб давлатлари
билан савдо алоқаларини олиб боришган. Ўша даврларда чегара
божлари ва бўйсундирилган халқлардан ундирилган пуллар
“валюта қимматликлари” бўлган.
907 йили рус князларидан Олег билан, 945 йили Игорь билан
Византия ўртасида имзоланган сулҳга кўра византияликлар
русларга хорижий пуллар билан товон тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатларда валюта муносабатларининг дастлабки
кўринишларини кўриш мумкин.
Тарихга назар солиб, халқаро валюта тизимининг яратилиши
бўйича бўлиб ўтган воқеаларни шартли равишда тўрт босқичга
ажратиш мумкин.
Биринчи босқич ўз ичига XIX асрда рўй берган саноат
тўнтаришидан биринчи жаҳон урушигача бўлган даврни қамраб
олади. 1867 йили Франция пойтахти Парижда дунё давлатлари
халқаро валюта тизими сифатида олтин стандартини жорий этиш
ҳақида келишиб олишган ва бу келишув биринчи жаҳон урушигача
амал қилган.
Бунда олтин стандарти қуйидаги принципларга эга бўлган:
1) миллий пул бирликларининг олтин асосида белгиланиши;
2) олтин томонидан халқаро пуллар вазифасининг, бундан
келиб чиқиб, умумий тўлов воситаси вазифасининг бажарилиши;
3) марказий банклар муомаласида бўлган банкнотларнинг
эркин тарзда олтинга алмаштирилиши;
4) давлатнинг миллий олтин заҳираси билан ички пулларнинг
мутаносиблигини сақлаб туриш;
5) тўлов балансларидаги дефицитларни олтин билан қоплаш .
Бу даврнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, олтин
стандартида эркин халқаро валюта айланмаси мажуд бўлган.
Хорижий валюта эгалари уларни эркин тарзда тасарруф этишлари,
яъни ўз хоҳишларига кўра банкка ёки ҳар қандай учинчи шахсга
сотишлари мумкин бўлган. Кўзланган мақсаддан қатъий назар
60
миллий валютанинг хорижийга ёки олтинга айланишига ҳеч қандай
чекловлар қўйилмаган .
Биринчи жаҳон уруши оқибатида давлатлар томонидан ўзаро
мажбуриятларнинг бажарилмаслиги, олтинни экспорт қилишга
тақиқ қўйилиши каби омиллар халқаро валюта бозорининг нормал
фаолияти бузилишига олиб келган. Натижада олтин муомаладан
олиб қўйилиб, олтин стандарти амал қилишни тугатган.
1919 йили давлатлар ўз миллий валюталари курсини барқарор
сақлаш бўйича чораларни кўрмай қўйишган ва оқибатда валюта
курсларининг назоратсиз ўзгариб туриши содир бўлган.
Мазкур ҳолатлар халқаро валюта тизими ривожланишининг
иккинчи босқичига ўтишга туртки бўлган. 1922 йили Италиянинг
Генуя шаҳридаги халқаро конференцияда давлатлар ўзларидаги
олтин заҳираларининг ташқи савдо ва бошқа операцияларни
тартибга солиш учун етарли эмаслигини эътироф этишиб, халқаро
пул айламасида олтиндан ташқари инглиз фунт стерлинги ва АҚШ
долларидан фойдаланишга келишиб олинган. Натижада маълум
давлатларнинг пуллари олтинга эмас, балки инглиз фунт стерлинги
ва АҚШ долларига алмаштириладиган тартиб ўрнатилган. Бу
даврда давлатлар валюталарининг курслари ўзгариб турган .
Бироқ бу тизим узоқ ҳукм сурмаган. 1929-1931 йиллардаги
иқтисодий таназзул оқибатида бу тизим ҳам амал қилишни
тўхтатган. Ҳолатни яхшилаш учун 1933 йили Лондонда бўлиб
ўтган 66 давлат иштирокидаги конференцияда олтин стандартига
қайтиш, божхона соҳасида, ташқи қарзларни узишда имтиёзлар
бериш, нархларни ошириш орқали валюталарнинг барқарорлигини
сақлаш масалалари муҳокама қилинган. Ушбу конференцияда
давлатлар якдил келишувга эришмаганлиги натижасида дунё
валюта тизими қуйидаги уч блокка бўлинган: стерлинг (Британия
империяси давлатлари, бир неча Ғарбий Европа давлатлари, Эрон,
Ироқ, Миср ва Япония); долларли (Канада, Ньюфаунленд ва Лотин
Америкаси давлатлари); олтин (Франция бошчилигида унга
Бельгия, Голландия, Швейцария, Италия ва Польша кирган).
Ўз навбатида, бу даврда валютали клирингнинг турли
шакллари ривожланган. Масалан, 1931 йили Венгрия ва Швейцария
ўртасида дастлабки клиринг келишуви имзоланган бўлиб,
1939 йилга келиб давлатлар ўртасидаги бундай келишувларнинг
сони 83 тага, ҳисоб-клиринг келишувлари 53 тага, ҳисоб-китоб
келишувлари 36 тага етган .
61
Халқаро валюта тизимида ўзгаришлар содир бўлишининг
3-босқичи
1944 йили АҚШнинг Бреттон-Вудс шаҳридаги
конференция билан боғлиқ бўлиб, халқаро пул айламасида икки
валютадан – АҚШ доллари ва инглиз фунт стерлингидан
фойдалаишга келишиб олинган.
Ўз навбатида ушбу конференцияда халқаро валюта тизимини
тартибга солиш мақсадида Халқаро валюта фонди ташкил этилган
бўлиб, дастлаб унга 44 давлат аъзо бўлган. Ушбу давлатлар
ўзларидаги мавжуд олтин заҳирасидан келиб чиқиб миллий
валюталарининг бошқа давлатлар валютасига нисбатан курсини
белгилаш мажбуриятини зиммасига олган. Бунда 10%га адашишга
рухсат этилган .
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг фунт-стерлинг олтинга
алмаштирилиши учун Буюк Британия етарли даражада олтин
заҳирасига эга бўлмаган. Шу боис АҚШ доллари бу борада
етакчиликни қўлга олган ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳисоб-
китобларда монопол тарзда қўлланила бошланган.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарбий Европа давлатлари
иқтисодининг тикланиши натижасида АҚШ долларининг жаҳон
бозоридаги мавқеи туша бошлаган ва 1971 йилга келиб 30-
йиллардан буён биринчи марта АҚШ доллари дефицитга учраган.
Бу эса халқаро савдога салбий таъсир кўрсатган. Мазкур ҳолат
Бреттон-Вудс келишувининг халқаро савдо талабларига жавоб
бермай қўйганини англатар эди. Бунинг оқибатида 1976 йили
Ямайка давлатида 20 давлат вакиллари мавжуд халқаро валюта
тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги келишувга эришишган ва бу
халқаро валюта тизими ривожланишининг 4-босқичини бошлаб
берган. Ямайка келишувида олтин стандарти, миллий валютанинг
олтинга боғлиқлиги бекор қилинган. Давлатларнинг марказий
банкларига олтинни оддий маҳсулот сифатида эркин бозор нархида
олиш-сотишга рухсат берилган. Ўз навбатида Халқаро валюта
фонди томонидан эмиссия қилинган “SDR” деб номланган халқаро
шартли пул бирликлари жорий қилиниб, улардан халқаро ҳисоб-
китоб ва заҳира воситалари сифатида фойдаланила бошланган.
Шунингдек, қуйидаги расмий валюта заҳиралари эълон қилинган:
АҚШ доллари, Германия Федератив Республикаси маркаси, инглиз
фунт стерлинги, Швейцария франки, Япония йенаси ва француз
франки. Шу билан бирга миллий валюталар курсининг эркин
62
ўзгариши, давлатларнинг ўз миллий валюталари курсини эркин
белгилаши жорий қилинган .
Шунингдек, Европа Ҳамжамияти давлатлари 1991 йили
Маастрихтда ягона Европа валютасига ўтиш ҳақида келишиб
олишган. Бу ҳақда 1992 йили шартнома имзоланиб, 1993 йил 1
ноябрдан кучга кирган. Унга кўра янги Европа валютасини амалга
киритиш уч босқични ўз ичига олиб, биринчи босқичда Европа
Ҳамжамияти
давлатлари
валюта
алмашинувининг
ягона
механизмига қўшилиши лозим бўлган. 1994 йили бошланган
иккинчи босқичда инфляция, фоиз ставкалари борасида барча
давлатлар сиёсатини яқинлаштириш чоралари кўрилган. Учинчи
босқичда эса давлатлар ягона валюта тизими – еврога ўтишган.
Мазкур пул бирлиги нақд пулсиз шаклда 1999 йилдан амалга
киритилган. Европа Марказий банки унинг эмитентига айланган.
Юқорида қайд этилганлар асосида таъкидлаш мумкинки,
қадимдан валюта муносабатлари давлатлар ўртасидаги иқтисодий
муносабатларга ўз таъсирини ўтказиб келган. Сўнгги 150 йил
давомида эса халқаро валюта тизимини яратиш бўйича кўплаб
ҳаракатлар олиб борилган бўлиб, уларда дунёнинг ривожланган
мамлакатлари ўз миллий валюталарининг дунё пул муомаласида
қўлланилишига ҳаракат қилишган. Ҳозирда эса аксарият давлатлар
ўз миллий валюталарининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида
ўзига валюта сиёсатини олиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |