project.gov.uz 08.05.2020 41 керак.
Кўришда нуқсони бўлган шахсларнинг ҳудудда яхши мўлжал олишлари учун корхона ҳудудининг
аниқ тартибини таъминлаш лозим. Ҳудуд бўйлаб ҳаракатнинг асосий усуллари тўртбурчак
схемалар бўйича ишлаб чиқилади.
250. Жамоат транспорти тўхташ жойлари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий
автотранспорт тўхташ жойлари корхонада назорат пунктидан 50 м дан ошмаслиги керак.
Уларнинг юзаси транспорт воситаларининг пастки қисми даражасига мос келадиган платформа
билан жиҳозланиши керак. Платформани соябон ёки павильон, тутқичлар ва қия йўлак билан
жиҳозлаш керак.
251. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари тўхташ жойлари
белгилар билан ажратилади. Ногиронлик аравачалари ёки таёқчалар билан ҳаракат қилиш учун
фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун автомашина жойлари
назорат пунктига яқинроқ бўлиб, махсус белги билан белгиланади.
Бир нечта ишлаб чиқариш биноларидан қурилган корхона ҳудудида ногиронлиги бўлган
шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун автотураргоҳ алоҳида бинолар яқинида
жойлаштирилади.
252. Жамоат транспорти бекатлари ва пиёдалар ўтиш жойларидан корхонанинг назорат-ўтказиш
пунктигача бўлган пиёдалар йўллари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатини
таъминлайдиган тутқичлар билан жиҳозланади. Тутқичларнинг жойлашуви бошқа шахсларнинг
завод ҳудудида ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Корхонага киришнинг меъморий
дизайни ҳам кўришда нуқсони бор шахсларни йўналтиришга ёрдам бериши лозим.
253. Корхона ҳудудида ногиронлиги бўлган шахслар учун белгиланган йўллар асосий юк
оқимлари билан кесишиши ва бирлашиши мумкин эмас.
Ички йўллар билан кесишадиган жойларга туташган пиёдалар йўллари ва йўлка қисмлари
йўлнинг бошқа қисмларидан фарқ қиладиган тўқимали қоплама юзасига эга бўлиши керак.
254. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг пиёдалар йўлакларида ҳаракатланганда тўсиқ бўладиган
дарахтлар, ёруғлик устунлари ва бошқа нарсаларни махсус ҳимоя воситалари билан чегаралаб
қўйилади.
Кўриш қобилияти паст бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳудуд бўйлаб ҳаракатланадиган
асосий йўллари махсус йўналтирувчи тутқичлар билан, йўлларнинг узунлиги 100 м дан ортиқ
бўлган жойларда эса қисқа муддатли дам олиш учун майдонча билан жиҳозланиши лозим.
255. Ёруғлик мосламалари йўлнинг бир томонига ўрнатилади. Корхона ҳудудидаги ҳаракатланиш
йўлларига камида 20 Лк ва 40 Лк - газ зарядлантирувчи ёруғлик лампалари ўрнатилади.
256. Корхона ҳудуди ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий реабилитация қилиш бўйича
мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, ҳар бир алоҳида ҳолатда ишлаб чиқилган маълумот
ва кўрсатмалар тизими билан таъминланади.
Яхши ўқиладиган ва қабул қилинадиган маълумотлар ногиронни йўналтириш ва уни хавф-
хатарнинг мавжуд бўлиши мумкинлиги, жумладан меъморий ва қурилиш тўсиқлари ҳақида
огоҳлантириш учун зарурдир. Уларда ишлаб чиқариш объектлари ва биноларининг жойлашуви,
ижтимоий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маъмурий-офисларнинг жойлашуви
тўғрисида маълумот бўлиши керак.
Корхона ҳудудида алоҳида овозли чироқларни ўрнатиш ёки бутун ҳудудни радиолаштириш