project.gov.uz
08.05.2020
14
ишлатилади. Улар минимал ташқи таъсир ҳудудларидаги жамоат жойлари ва ҳордиқ чиқариш
объектларида қўлланилади.
Зинапоялар, тутиб турувчи деворлар, тўсиқлар, бино ва иншоотларнинг таянч (цокол)лари, кичик
меъморчилик шаклларига қурилган ёритгичлар жамоат жойларида пиёдалар ҳудудларини ёритиш
учун ишлатилади.
75. Меъморий ёритиш тунги шаҳарда бадиий ифодали визуал муҳитни шакллантириш,
архитектура, тарих ва маданият, муҳандислик ва монументал санъат ёдгорликлари, кичик
меъморчилик шаклларига, доминант ва диққатга сазовор объектлар, ландшафт композицияларини
қоронғиликда аниқлаш ва мажозий талқин этиш ҳамда нурли ансамблларни яратишда
қўлланилади. Одатда улар объектларни ёритишнинг стационар ёки вақтинчалик қурилмалари,
асосан, фасад юзаларини ташқи ёритиш орқали амалга оширилади.
Меъморий ёритишнинг вақтинчалик қурилмаларига нурли чамбарлар, тўрлар, контурли
тортмалар, ёруғлик-графика элементлари, панно ва қиздирувчи лампалардан ясалган ҳажмли
композициялар, разрядли, нур-диодли, ёруғлик кўрсатгичлари, ёруғлик проекциялари, лазерли
нақшлар ва бошқалар киради.
76. Меъморий ёритишда бино, иншоотлар фасадларига, яшил майдонларга йўналтирилган
прожекторларни ўрнатиш, иллюминация, ёритиладиган ахборот ва элементлари кўча
ёритгичларининг таянчларига маҳкамланишида функционал ёритиш мосламалари қўлланилиши
мумкин.
77. Ёруғлик ахбороти, шу жумладан ёритиладиган реклама, одатда, пиёдалар ва транспорт
воситалари ҳайдовчиларини шаҳарда йўналтиришга ёрдам бериши ва ёруғлик композицион
масалаларни ҳал этишда қўлланилади. Ҳисобланган масофадан қабул қила олишнинг аниқлиги ва
ёруғлик ансамблининг, мавжуд йўл ҳаракати аҳолининг яшаш шароити қулайлигини бузмайдиган
бундай маълумотларнинг жойлашиши, ўлчамларини, шаклларини ва ёруғрангли параметрларини
ҳисобга олинади.
78. Функционал ёритиш ва меъморий ёритиш стационар қурилмаларида энергия тежайдиган
ёруғлик манбалари, қуёш батареялари, самарали ёритиш мосламалари ва тизимлари, дизайн ва
фойдаланиш тавсифи бўйича сифатли маҳсулотлар ва материалларни ишлатиш ҳамда амалдаги
миллий стандарт талабларига жавоб берадиган устунлар, кронштейнлар, ҳимоя панжаралари,
экранлар ва конструктив элементлардан фойдаланиш керак.
79. Функционал ёритиш қурилмаларидаги ёруғлик манбаларини йўналишини яхшилаш, қулай
визуал шароитларни, шунингдек, зарурият бўлганда ёруғ рангли ҳудудлашни шакллантириш
талабларни ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
80. Меъморий ёритиш ва ёруғлик ахбороти қурилмаларида ёруғлик ва ранг мослашуви
шароитларининг шаклланишини ва барча гуруҳдаги ёруғлик мосламаларининг, айниқса аҳоли
пунктида ёки ёруғлик ансамблида жойлашган хроматик нурнинг комбинацияланган таъсири
натижасида яратилган визуал эффектни ҳисобга олган ҳолда оқ ёки рангли ёруғлик манбалари
ишлатилади.
81. Транспорт ва пиёдалар ҳудудларининг функционал ёритиш қурилмаларида тўғридан-тўғри,
тарқоқ ёки акс эттирилган ёруғликнинг пастки ярим шарига йўналтирилган ёритиш
мосламаларидан фойдаланиш керак. Чекланмаган ёруғлик тақсимоти бўлган ёритгичларни
(масалан, шаффоф ёки нур сочиб турадиган материалдан ясалган шарлар) газонда, фасадларда
(масалан, плафонлар) ва устунларда қўллашга рухсат берилади. Ушбу ускуналар
кўкаламзолаштирилган ҳудудлар ёки бинолар, иншоотларнинг ёритилган фасадлар фонида, ҳудуд
Do'stlaringiz bilan baham: |