Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet93/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Дислекция таснифи
Дислекцияни таснифлаш асосида турли мезонлар ётади: ўқиш бу­зилишининг пайдо бўлиши, ўқиш бузилишларининг ифодаланиш даражалари (Р. Беккер), ўқиш актида иштирок этувчи анализатор фаолиятининг бузилиши (О.А. Токарёва) у ёки бу психик функцияларнинг бузилиши (М.Е. Хвацев, Р.В. Левина ва бошқалар), ўқиш жараёни операцияларининг хисобга олиш (Р.И. Лалаева).
Ўқиш бузилишлари пайдо бўлишига кўра икки турга ажратилади: литерал — ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар ёки қобилиятсизликни намоён бўлиши, вербал - сўзларни ўқишдаги қийинчилиги биланнамоён бўлади.
Р. Беккер ўқиш бузилишларининг турлари жуда кўплигини қайд қилади ва уларни қуйидаги турларга гурухлаш мумкин деб ҳисоблайди: туғма сўз кўрлиги, дислекция, брадилекция, легасгения, ўқишнинг туғма заифлиги. Ушбу тасниф асосида дислекция патогенези ва унинг намоён бўлиши даражалари ётади.
О.А. Токарёва ўқиш бузилишлари таснифини бирламчи бузилган анализаторлар билан боғлаб кўрсатади (эшитиш, кўриш ёки ҳаракат) ва шунга асосланган ҳолда дислекциянинг қуйидаги шаклларини ажратади: акустик, оптик ва мотор.
Ўқиш жараёни операцияларининг бузилишининг хисобга олиб Р.И. Лалаева дислекцияни қуйидаги шаклларини ажратади: фонематик, семантик, аграматик, мнестик, оптик, тактик.
Фонематик дислекция — фонематик система функциясининг ривожланмаганлиги билан боғлиқдир.
Фонематик система функциясининг шаклланмаганлигини хисобга олиб, фонематик дислекцияни икки шаклга ажратиш мумкин.
Биринчи шакл — ўқишнинг бузилиши фонематик идрокни ривожланмаганлиги биланбоғлиқ. Бунда ҳарфларни ўзлаштиришда бир қатор қийинчиликлар пайдо бўлади. Шунингдек, акустик ва артикулятор жиҳатдан ўхшаш товушлар (б-п, д-т, с-ш, ж-ш) алмаштирилади.
Иккинчи шакл — ўқишнинг бузилиши фонематик анализ функ­циясининг ривожланмаганлигидан келиб чиқади.
Дислекциянинг бу шаклида ўқишда қуйидаги хатолар кузатилади: Ҳарфлаб ўқиш, сўзнинг товуш-бўғин тузилишининг бузилиши.
Семантик дислекция — техник жиҳатдан тўғри ўқилган сўз, гап, текст мазмунинингтушунишни бузилиши билан характерланади. Бунда бола ўқиган сўзига мос расмникўрсата олмайди. Ўқиганматн юзасидан берилган саволларгажавоб бера олмайди.
Аграматик дислекция — нутқнинг грамматик томони ҳамда морфологик ва синтактик умумлаштиришнинг ривожланмаганлигиоқибатидир.
Мнестик дислекция — ҳамма ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларда намоён бўлади. Мнестик дислекция товуш ва ҳарф ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ва нутқий хотиранинг бузилиши натижасида келиб чиқади.
Оптик дислекция — график жихатдан ўхшаш ҳарфларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар натижасида келиб чиқади.
Тактил дислекция — кўр болаларда кузатилади. Унинг асосида Брайл алифбосидаги ҳарфларни тактил қабул қилиш орқали ажратишдаги қийинчиликлар ётади.
М.В. Хвацев дислекцияни қуйидагича таснифлайди: фонематик, оптик, семантик ва мнестик. Унинг фикрича, болаларда кўпроқ фонематик ва оптик дислекция кузатилар экан.
Фонематик дислекцияда болалар 2—4 йил давомида ҳам тўғриўқишни ўргана олмайдилар. Улар айрим ҳарфларни жуда қийинчилик билан ўзлаштирадилар ва уларни бўғинларга, сўзларга қўшиб ўқий олмайдилар. Баъзи болалар ҳарфларни қийинчиликсиз ўзлаштирадилар, лекин бўғин ва сўзларни ўқиш жараёнида кўп хатоликларга йўл қўядилар. Буни муаллиф фонематик эшитувни яхши ривожланмаганлиги деб кўрсатади.
Болалар ўқиш жараёнида товушларни аниқ талаффуз қилмайдилар ва ўхшаш товушларни бир-биридан ажрата олмайдилар.
Оптик дислекция болалар ёзилиши жихатдан ўхшаш ҳарфларни алмаштирадилар. Болаларда кўрув анализ синтези ва фазовий тасаввурлар бузилган бўлади. Оптик дислекцияда болалар шакли ва ёзилиши билан ўхшаш ҳарфларни (т-п, ш-и, л-м, э-в) алмаштирадилар.
Ҳарф элементларини фазода жойлашувига кўра ўхшаш ҳарфлар алмаштирилади: э-з, б-д, т-ш.
Мнестик дислекция ҳарф ва товуш ўртасидаги боғланишни ривожланмаганлиги ёки бузилиши билан характерланади.
Семантик дислекция техник жихатдан тўғриўқилган матн маъноси тушунарсиз бўлиши билан характерланади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish