Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet76/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Биринчи давр (ҳаётининг 1 — 2 йили). Бу даврда нутқнинг дастлабки уриниши шаклланади ва нутқий ривожланиш бошланади, алоқага киришишга асос солинади ва унинг ҳаракатланувчи кучи билан мулоқотга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу ёшда пўстлок нутқ зоналарининг бирмунча жадал ривожланиши содир бўлади, хусусан Брока зонаси қўлланилади. Асосан, Марказий нерв системаси, умумий тонусни тартибга солиш, ахволни яхшилаш, жисмоний соеликни мустаҳкамлаш учун турли хил балнеологик муолажалар қўлланилади.
Психотерапия, брадилалия ёки тахилалияли кишилар шахсиятини қайта тарбиялашга, ўз шахсий нутқига ва микроижтимоий муҳитга қарашини ўзгартиришга, нутқнинг ижтимоий функциясини тарбиялашга қаратилган бўлади.
XXасрнинг 30-йилларидаёк, Ю.А. Флоренская З.С. Ходорова билан ҳамкорликда жамоали психологик усулни ишлаб чиққан. Бунда нутқнинг ижтимоий томонига, беморнинг уни ўраб турган муҳитида вазиятли муносабатига боғлиқ равишдаги нутқий компенсация шарт- шароитига катта эътибор қаратилган. Ўраб турувчи мухит тахилалияли беморга декомпенсацияловчи ёки компенсацияловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Методик жиҳатдан тўғриқўлланилиш уни заруриятга айлантиради ва коррекциянинг фаол воситасига айланади. Тушунтириш психотерапиясининг вазифаси — бемор шахсини ижтимоий қайта тарбиялашдир. Фаолликни рағбатлантириш мақсадида рационал психотерапия ва аутоген машқларни қўллаш мумкин. Рационал психотерапия гуруҳли ва индивидуал суҳбат шаклида олиб борилади. Болалик ёшида бевосита маъқуллаш, мақташ, болани қўллаб-қувватлаш, унинг ютуқларини тан олиш ва кўрсатиб ўтиш кўринишларидаги психотерапиядан фойдаланилади.
Жамоали психотерапевтик сеанслар вақтида дастлабки ютуқлар пайдо бўлгани ҳамон аутоген машқлар бошланади. Аутоген машқлар курсига қуйидагилар киради:

  • вазифалари ва ўзига хос томонларини беморларга таништириш;

  • ўз-ўзини бошқаришнинг асосий усулларини ўзлаштириш;

  • патологик зўриқишлар вужудга келувчи мушақларнинг локал релаксацияси кўникмаларини ўрганиб олиш;

  • ўз-ўзини ишонтиришнинг қисқача формуласини, мушак тонусини фаол тартибга солиш усулларини ва нутқ фаолияти жараёнида локал релаксация кўникмаларини эгаллаш. Кучайтирилган осойишталик тавсия қилинади. Машқлар тугаганидан сўнг ўқувчилар ёзма равишда ўтказилган аугоген машқлар хақида хисобот берадилар. Нутқий вазифалар жараёнида улар аста-секин, фикран гапиришдаи шивирлаш ва баланд нутқга, гурухли ишдан якка чиқишга нутқий материални боғлаб гапиришдан спонтан нутқга ва жамоат олдида гапиришга ўтадилар.

Брадилалияда жисмоний тарбия машғулотлари (гимнастика ва ритмикани қўшганда) нафас ва овоз машқлари билан биргаликда қўл- оёқ тана учун мустаҳкамловчи ҳаракатлар комплексини ўз ичига олади. Булар аввал ўрта, сўнг тезлашган темпда олиб борилади. Тахилалиядл гимнастик машқлар тормозловчи реакцияларни, чидамни, диққатни, уни бир жойга тўплашни, бир ҳаракатдан иккинчисига ўтишни, керакмас ҳаракатни тормозлаш ва кераклигини фаоллаштириши тарбиялашга ёрдам беради. Барча машқларни санаш, оҳангли мусиқаостида, бир текис, хотиржам, равон, секин темпда ўтказиш тавсия қилинади. У мустаҳкамловчи машқлар спорт ўйинлари билан алмашиб туради. Улар ҳаракатлар ритми ва темпини навбатма-навбат алмаштириш орқали ўтказилади.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish