Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet68/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Экспрессив нутқ бузилиши.
Қўпол эфферент мотор афазияда, бош мия, қон айланишининг бузилишидан сўнг илк босқичда шахсий нутқ бутунлай бўлмаслиги мумкин.
Афазиянинг бу шаклида артикуляцион аппарат апракцияси алоҳида товушларни такрорлашда эмас, балки товуш ёки бўғин серияларини такрорлаш қобилиятини йўқотишда ўз аксини кўрсатади. Бемор уларни кўп маротаба такрорлайди, товуш ёки бўғинларнинг икки сериясини такрорлаш илтимос қилинса, товуш талаффузи актида ҳеч қийналмай аввалги товуш ёки бўғин қаторидаги товушларни персервациялайди. Бу эфферент мотор афазиянинг энг мураккаб вариантидир. Бунда номлаш функцияси бутунлай йўқолади, биринчи бўғин айтиб юборилганда эса, ё уни автоматизацияланиб тугаши, ё айнан шундай бўғиндан бошланувчи бошқа сўзга ўтиб кетиш ҳолати юзага келади. Масалан, предметли расмларни номлаётган беморга "қо" бўғинини айтиб юборсангиз, "қовун" сўзи ўрнига "қовоқ", "қоғоз", "қошиқ" ва ҳ.к.ларни талаффуз қилади.
Алоҳида сўзлар артикуляциясининг инертлиги оқибатида, бўғинни олдиндаги сўзга ўтказишга асосланувчи контаминация ҳолати кузатилиши мумкин: "қошпоқ" (қошиқ, қалпоқ).
Эфферент мотор афазиянинг бошқа вариантида, нутқ ва мулоқотнинг спонтан тикланишида кўпинча яққол ифодаланган экспрессив аграмматизм шаклланади: беморлар феълларни ташлаб ўтадилар, қўшимчаларни, кўмакчиларни, от флексийларини қийинчилик билан қўллайдилар — "телеграф услуби" каби ном олган аграмматизм намоён бўлади. Бу ички нутқнинг предикатив функция­си бузилиши оқибатида юзага келади. Бирмунча ҳолатларда феъллар гап охирига ўтиб қоладилар. Масалан, "Кўлдаги воқеа" сюжетли расмлар серияси бўйича хикояда қуйидагича матн баён қилинган: "Бу бола....бола ва мана кўл ва кема ва бола, қандай эди сувга йиқилиш ва кеманиу ерга чақириш узоқва бола ўқувчи ботинкасини ечиши керак.... чақиради халигидек ёрдам беринглар... ”
Эффект мотор афазиянинг учинчи вариантида унчалик қўполаграмматизмлар кузатилмайди, лекин сўзларни танлашда ҳаддан ташқари инертлик намоён бўлади, баён қилиш жараёнида узоқ паузалар, персервациялар, вербал парафазиялар кузатилади, сўзлар чўзиб талаффуз қилинади.
Нутқий жараёнлар кечишининг инертлиги келтириб чиқарган узоқ паузалар, ташқи кўринишидан семантик афазия учун характерли бўлган амнестик қийинчиликларни эслатади, бироқ уларнинг негизида лексик воситаларни танлашнинг инертлиги ётади. Сўзларни танлаш бошқарувининг бузилиши вербал парафазияларга олиб келади.
Ва ниҳоят, эфферент мотор афазиянинг шундай вариантлари ҳам учраб турадики, бунда бир бўғинни бошқаси билан оҳангдор, равон қисмида алмаштириш билангина нутқ бузилиши юзага келади. Бундай беморлар нутқи фамматик жиҳатдан тўғри тузилади, аммо нутқнинг ритмик оҳанг томонининг бузилиши туфайли нафақат урғули бўғинларни ажратиш бузилади, балки психологик предикатнинг оханги, ифодалилиги ҳам бузилади, яъни мантиқий ypғyнима устига тушса, у ҳам бузилади. Афферент мотор афазиядан фарқли равишда, эфферент мотор афазияда бўғинларнинг товуш тузилиши соддалашмайди, бузилмайди, бироқўзининг охангдорлигини йўқотади, чўзилувчан, монотон бўлиб қолади.
Эфферент мотор афазияли беморларнинг оғзаки нутқи учун литерал парафазиялар характерли эмас, аммо улар ёзма нутқда кўплаб учрайди.

Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish