Эслатма. Ўнли ва натурал асосли логарифм тушунчалари киритилгандан сўнг e сони, lga ва lna ларни микрокалькуляторда дастур асосида ҳисоблаш бўйича ўқвчиларга маълумотлар бериш керак.
2. ЛОГАРИФМИК ФУКЦИЯЛАР МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
Логарифмик функция ҳақида ўқувчиларга маълумот беришдан аввал у = 2x ва y = ( )x кўрсаткичли тенгламаларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилган графиклари намойиш этилади ҳамда улар ёрдамида кўрсаткичли функциянинг хоссалари қайта эсга туширилади. у = 2x графигидан кўринадики, мазкур тенглик y нинг ҳар бир қийматига x нинг x =log2 y қийматини мос қўяади. Масалан.
у = 2x
|
1
|
2
|
4
|
x =log2 y
|
0
|
1
|
2
|
Жадвалдан кўринадики, у = 2x тенглик x ни y ўзгарувчи миқдорнинг бирор функцияси сифатида аниқлайди. Уни x =log2 y кўринишда белгилаймиз. Оxиргида x функция сифатида, y эса аргумент сифатида иштирок этмоқда.
Тескари функция тушунчасидан маълумки, агар бирор y = f (x) функция ораликда монотон бўлса, у ҳолда унга тескари бўлган функция аниқланган бўлиб, бунда бўлади.
Демак, у = 2x кўрсаткичли функция учун тескари функция аниқланган бўлиб, у y = log2 x функциядан иборат экан. Худи шунингдек, y = ( )x ни қараб чиқсак, мазкур функция учун y = log x фнукция тескари функция эканлигини кўриш мумкин. Чунки, у = 2x ва y = log2 x функцияларнинг графигини битта кордината текислигида графигини тасвирласак, мос равишда I ва I I I чоракларда ётади ва улар ўзаро симметрик бўлади. Худди шунингдек, y = ( )x ва учун y = log x функцияларнинг графиклари ҳам симметрик бўлади. Умуман, y = ax кўрсаткичли функция учун учун y = loga x (бунда, ва ) функция тескари функция бўлади.
Шундан сўнг логарифмик функциянинг хоссалари билан ўқувчиларни таништириш мақсадга мувофиқ.
Логарифмик функция қуйидаги хоссаларга эга.
10. y = loga x функцияси барча мусбат сонлар тўпламида аниқланган, яъни ёки бўлиб, унинг графиги Oy ўқидан ўнг томонда жойлашган бўлади.
20. Логарифмик функциянинг қийматлари соҳаси барча ҳақииқий сонлар тўпламидан иборат.
30. x = 1 да функция нол қийматга эга бўлади. Бундан кўринадики, барча y = loga x логарифик функцияларнинг графиги координаталар текислигининг (1;0) нуқтасидан ўтади.
40. Агар x = a бўлганда y=1 бўлса, у ҳолда ҳар бир y = loga x функциянинг графиги координата текислигининг ( a; 1 ) нуқтасидан ўтади.
50. y = loga x функция ораликда: 1) агар a > 1 бўлса, у ҳолда ўсувчи, чунки ; 2) агар 0 < a < 1 бўлса, у ҳолда функция камаювчи бўлади, яъни
60. Агар y = loga x функцияда a >1 бўлса, функция x>1 да мусбат қийматларни, 01 да эса манфий қийматлар қабул қилади. Шунингдек, агар 0 < a < 1 бўлса, 01 да y = loga x функция мусбат қийматларни, x>1 манфий қийматларни қабул қилади.
70. Логарифмик функция ўзининг аниқланиш соҳасида узлуксиз ва унинг графиги ҳам узлуксиз чизиқдан иборат бўлади.
Шундан сўнг қуйидаги мазмундаги мисолларни ўқувчилар билан биргаликда ечиш орқали олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсада мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |