Ўлмасой опамнинг азиз хотирасига бағишлайман



Download 393,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana17.04.2022
Hajmi393,59 Kb.
#559113
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Isajon Sulton Onaizor-конвертирован

Эна
 


Эна – қўллари ғадир-будир, ёноқ суяклари туртиб чиқиб турадиган 
илдам кампир эди.
Энаникида ҳам табиат жўшиб ётар, бир қарич бўш ер йўқ, аммо 
ҳавлининг тупроғи нимагадир шўрлашган, ёзда оппоқ оқариб 
ётарди. Эна доим бир хилда тўқ яшил тусли енги узун кўйлак 
кийиб,тоғанинг яхтагини ёпиниб олар, қизиғи шундаки, саватми-
дастурхонми, бошига шундоқ қўйиб олиб кетаверарди. Шу нарсани 
кейинроқ онасида ҳам кўрди: кузда бепоён далаларга чиқиб, 
узундан-узоқ тутқаторлар тагида ўсган ўтларни ўришди, бир ғарам 
бўлгач, она маҳкам бойлади-да, бир зўриқиб бошига кўтариб, 
илдам кетаверди. Раъно ҳам озгина ўт ғарамини шундай қилиб 
кўрган эди, оғирлигидан йиқилиб тушгудай бўлди. Буни кўриб она 
кулди, ҳали ўрганмагансан-да, деди.
Буваси, яъни онаизорнинг отаси анча йил бурун ўтиб кетган, ҳозир 
тоғалари билан эди. Учта ўғил бирин-кетин етилиб келмоқда, 
қандай қилиб уйлаб-жойлаб оларканман, дея койинар эди эна. Гоҳо 
онаси Раънони энага ёрдамга жўнатар ҳам эди.
Энаникидаги ишлар ҳам ўз уйидаги каби эди. Томорқани сувда 
оқиб кетган уруғлар туфайли ўт босар, уларни юлиб тозалашар, 
хазонларни тўплаб, супуриб-сидиришар, уй “кўтаришар”, идиш-
товоқларни саранжомлашар, фарқи шундаки, у хонадонда сигир-
бузоқ ҳам бор эди. У – қўшиқни яхши кўрадиган ола сигир эди, бир 
нимани хиргойи қилиб турмаса, туёғи билан пақирни даранглатиб 
тепиб ағдарар, кўпириб турган оппоқ сутнинг бир қисми ерга 
тўкилар, шунда эна жони ачиб, сигирни уришиб-койирди.
— Ҳаҳ ўл, – дерди. – Сутингни қизғаняпсанми? Ана, бузоғинг эмиб 
олди-ку, энди мени болаларимгаям бергин-да?
* * *
“Қиз тушмагур, кўйлагинг дарров калта бўпқопти, ўсаверасанми?” 
дея ҳазиломуз койийдиган бўлди уни онаси.


Гапирадиган қушлару дарахтлар Раънони аллақачон қизиқтирмай 
қўйган, энди у ҳодисалар ўзининг тасаввури туфайли шундай 
туюлганини биларди. Беҳи ҳам гапирмас, аммо у билан 
суҳбатлашганлари Раънонинг эсида эди албатта. Шохчасига чиқиб 
олиб, шириндан-ширин меваларини егани учун ўзича миннатдор 
ҳам бўлган эди. Пахта беҳи деб атарди уни Раъно, чунки 
мевасининг сирти текис йилтироқ бу нав сувли ва жуда мазали 
бўлиб, нарироқдагиси тош беҳи, қизиғи шундаки, у Раъноларнинг 
беҳиси эмас, қўшниники бўлиб, болалар шохларига чиқиб 
меваларини ейишса ҳам у лом-мим демас,жилмайибгина қўяр эди. 
“Мевали дарахтнинг қўшни томонга эгилган шохи – қўшниники”, 
дер эдилар.
Болалигида Раънони қўрқитган нарсалар ҳам узоқлашган, 
жўнлашган, жингул шохларидаги ажиначалар аллақачон ўзлари 
чиқиб келган хаёлий маконларга жўнаб кетишган, бир маҳаллар 
қўрққанларини эсласа, уялар ҳам эди. Ажабки, у хаёлий махлуқлар 
бирон марта ҳам зарар етказмабди, яъни у, ўзи ўйлаб чиқарган 
нарсаларидан ўзи қўрқибди, холос. Қилич кўтарган қора киши, 
ўрама тўфонлар, ажинанинг уйи ва шунга ўхшаш болалик 
тасаввури ҳосилаларининг бари сезилар-сезилмас оддийлашиб, 
жўнлашиб,олислашиб… борар эди…
* * *


Бир куни она, холасининг касал бўлиб қолганини айтиб, “кўргани 
бориб келамиз”, деди.
Она тандирда нон ёпиб, сомса пиширди. Сомсага оқ пиёздан 
тўғрайсан, бироқ гўштини ўзинг чоп, деди. Учбурчак қилиб сомса 
ясашди. Сомсалар қип-қизариб пишди. Еб кўрса, жуда ширин 
чиқибди, яна егиси келдию аммо ўзини тийди.
“Ўзингни тиясан-да, болам, – деди она. – Жуда кўп нарсалардан 
тийилмасанг бўлмайди. Жон қизим, масалан, меҳмонга борсанг, 
егинг келган нарсалардан ҳам тийиласан. Чунки у одам бисотида 
борини олдингга қўйган бўлади”.
Кейин она қозон осди, тагига олов ёқиб, тухум аралаш гўшт 
қовурди.
“У ернинг овқати овқатми, уйникига нима етсин”, деди.
Таомни чинни косага солиб, гулли янги дастурхонга яхшилаб 
ўрашди. Сўнгра она-бола йўл ёқалаб касалхонага жўнашди.
Хола кўзлари киртайиб, озғин қуруқшоқ бармоқлари билан кўрпани 
чангаллаб ётган экан. Уларни кўриб хурсанд бўлди, “Мени кўргани 
жияним кепти” деб суюниб, Раънонинг бетларидан чўлп-чўлп ўпди. 
Ҳол-аҳвол сўрашишгач:
– Нима дард келақолди сенга? – дея сўради она.
– Билмасам, ичагим буралиб оғрийверди, ўтиб кетар десам, ўтмади. 
Дўхтирга келсам, ётқизиб қўйди, – деди хола.
– Қанақа дорилар ичяпсан?
– Қайдам, сўрабманми? – дея кулимсиради хола. – Ишқилиб, бир 
нималар беряпти. Ичяпман, хийла тузукман, шекилли.
– Ранг-рўйинг бинойидай, – деди она. – Сира касалга ўхшамайсан.
Раъно анграйиб қараб турарди. Ахир, холанинг ранг-рўйи сираям 
бинойидай эмас-ку? Авваллари унинг уйига бир-икки борган эди. 
Уй битмаган, аммо янги, кўчаси тошлоқ, томорқаси ҳам 
сариштамас, маккалар пишиб-сарғайиб кетган, ўриб олишга одам 
йўқдай, ариқ бўйидаги ялпизлар ҳам ўсиб, уруғ солиб юборишган 
экан. Бу хотин ўшандаям соғ эмас эди.
– Энди хафа бўлмайсан, қизим, чой қўйиб, дастурхон ёзай десам, 
аҳвол бу, – деди хола Раънога, ўнғайсизланиб, хижолат тортиб.
Уйга қайтаётганларида Раъно онасидан сўради:
– Холам бинойидай эмас-ку, нимага унақа дедингиз?


– Ҳа, анча путурдан кетиб қопсан, дейми? – деди она.
– Гапингизга ишониб қолса-чи? – деди Раъно, чопқиллаб борар 
экан.
– Одамнинг кўнглини шу икки оғиз ширин гап билан оласан-да, 
болам. Ҳамма ҳам шу икки оғиз сўзга зор. Айтган гапинг учун 
биров сендан бир нима сўрармиди, бор-йўғи, оғзингни бир четидан 
чиқадиган нафас, холос.
“Одамнинг кўнглини олиш учун ёлғон гапирса ҳам 
бўлаверармикин?”, деб ўйлади Раъно.
Энди у одамларнинг тутумларига диққат қила бошлаган эди. 
Бировнинг уйига борилса, дарвозадан ўтилади, аммо ичкарига 
кирилмайди. Дарвозахонадан туриб овоз бериб чақирилади. 
Келгувчи эркак бўлса, унга эркак киши пешвоз чиқади, уйда эркак 
йўқ бўлса, майда ўғил болалар чиқиши мумкин. Майда болалар ҳам 
йўқ бўлгандагина аёл чиқа олади, шундаям юзининг бир четини 
тўсиб туриб гапиради.
Келганлару кетганларнинг бари билан ширин муомала қилинади. 
Касал киши эркак бўлса “сира касалга ўхшамайсиз” деб, хотин 
киши бўлса “бир чиройли юрипсиз-ку” дея, касали оғирроқ бўлса 
“тезда тузалиб кетасиз, фалончи ҳам шунақа ётган эди, бир неча 
кунда оёққа туриб кетиб, ҳозир туппа-тузук юрибди” деб мисол ҳам 
келтириб қўйилади, хулласки, бир илож қилиб муҳтож одамнинг 
кўнглини кўтариш керак бўлади.
Одамнинг кўнглини синдириш гуноҳи азим, болам. Ҳатто 
шунчаларки, айтайлик, ким биландир гаплашиб турибсан, бошқа 
биров чақириб қолди дейлик. Биринчи кишига кескин қилиб “Сиз 
кутиб туринг, мен ҳозир…” демайсан, балки “Ҳозир-а…” дея, 
овозингни оҳанги билан ҳам ноқулай вазиятга тушганингнию 
шундан ўнғайсизланганингни ҳам билдириб қўясан.
“Баъзан “Ҳа” деган гапнинг маъноси “Йўқ” бўлади, баъзан эса 
“Йўқ” деганининг маъноси “Ҳа” ҳам бўлиши мумкин”, деди 
онаизор ва мисол келтирди. Эркакларнинг “Ҳа” дейиши билан 
хотинларнинг “Ҳа”си ўртасида анчагина фарқ бор. Эркак кишига 
ҳеч қачон “Ҳа” демайсан. Кун келиб оила қурарсан, қандайдир иш 
буюрса, индамай бажараверасан, нимадир сўрашса жавоб берасан, 
бўлмаса йўқ. Бирор жойга чақиришса, “Қани, кўрармиз” дейсан, 


йўқса сени меҳмонга чақирганлар “Ўл-а, кўзи учиб турган экан, 
дарров рози бўлди”, дейишлари мумкин. Билиб қўй, ҳамма 
сўзларнинг маънолари аслидагидай бўлавермайди. Айтдим-ку, 
одамнинг кўнглини синдириш гуноҳи азим деб. Масалан, кимдир 
қарз сўраб келди дейлик, ўшанда ҳам узил-кесил “йўқ” демайсан. 
“Бировда бироз пулим борийди, ўша қайтариб бериб қолса, майли”, 
дегандай жавоб қилинади, шу билан қарз берилишини ўша 
кимгадир боғлиқ қилиб қўйилади. Қолаверса, уйда пулинг йўқ 
бўлсаям бордай, зориққанимиз йўқ дегандай тасаввур ҳосил 
бўлсин. Билиб қўй, уйд
аги гапни кўчага чиқармайсан. Зориқиб ўлаёзган бўлсанг ҳам, 
ўзингни тўқ кўрсатасан. Янги оҳорли кийимларингни кўчага 
киясан, меҳмонхона билан уй ташқарисини чиройли қилиб бўяйсан. 
Энг қимматли, оҳорли дастурхонингни меҳмонга ишлатасан. 
Ўзингни қорнинг бир бурда нонга ҳам тўяди, токи келган киши 
хурсанд бўлиб кетақолсин. Ҳамма шунақа қилади, сен ҳам шундан 
ўтиб қайга борардинг?”
– Нега энг ширин нарсаларни ўзимиз емаймиз?
– Чунки меҳмон ҳаммасидан улуғ, болам. Меҳмон сенда йўқ 
нарсани сенга бериб кетади.
– Нима у?
– Меҳмон дуо қилади. Дуо кўзга кўринмас шаклда кўк тоқига 
кўтарилади. Фаришталар ҳам дуо қиладилар. Ўша ерда катта бир 
хазина ҳосил бўлади. Бир куни ўша ерга борганингда хазинангни 
кўрасан. Ширин таомингни бир ўзинг пишириб есанг маза қиласан, 
аммо қанчадир вақт ўтиб, яна қорнинг очқайди. Меҳмонга 
берганинг ўзингники, еганинг ерники, болам.
Раъно бу гапга чиппа-чин ишонди, боз устига, она айтдими, демак, 
албатта риоя қилиш керак. Керакмасдай ёки ҳатто зарарлидай 
туюлаётган қанча нарсалар бор, уларни Раъно фақат она айтгани 
учунгина бажарарди-ку? Масалан, ҳар куни тонг саҳарда туриб, 
кўча супуришни кимга кераги бор? Кўча чиннидай қилиб 
супурилиши, кейин сув ҳам сепилиши керак, токи саҳарлаб кўчадан 
ўтган кишилар дуо қилиб алқаб кетсинлар. Супуриндини тандирга 
ташлаш керак, хас-чўплар шунда ёниб кулга айланади. У кулни 
олиб идиш-товоқ ювишга ишлатса ҳам бўлаверади.


Томорқа ишлари ҳам бирдай давом этарди. Яна дала тозалаш, 
ғириллаб эсган шабадалар, чайқалган тераклар, қуруқшаган поялар.
– Макка пояси ширин бўларкан, шимийсанми? – деди Хоси.
– Йўғ-э, пўсти тилингни қирқиб юборади-ку?
– Эҳтиёт бўлиб шимасан, – деди Хоси.
Шундай қилдилар. Ҳақиқатан ҳам поя ичидаги сув мазали экан.
– Лекин жўхори поясининг суви ундан ҳам ширинроқ, – деди 
Раъно.
– Жуда қизиқ қизлармиз-да, – деб кулди Хоси. – Тентираб юриб-
юриб, бир нималарни топиб еганимизга ҳайронман.
Пўкаклар ҳам ширин бўларкан. Теградаги дарахтларнинг танасида 
сирач каби ғалати елимсимон ғуддалар бўлар эди. Шуларни ҳам 
мазасини тотиб кўришди. Ўрикнинг елими ширин экан, буни билиб 
қолган она “Лекин шафтолининг елимини еб бўлмайди, жинни 
бўлиб қоласан”, дея уришди. Беҳиникини ҳам еб бўлмайди. “Аммо 
беҳи донаси ўтлар орасига тушиб чирийди, ҳолва каби жигарранг 
тус олади, ўшани яласанг жуда мазали бўлади”, деди Хоси.
Булутлар ўз-ўзидан сурилиб келар, майда ёмғир томчилари 
теваракни шитирларга тўлдириб юборар, булутларнинг пайдо 
бўлишларига ва ўтиб қайга кетишларига ҳам қизиқар эди-да.
Дунё қайдан бошланиб, қайда тугашини билгиси келарди.
– Ҳўв тоғларнинг ортида ҳам одамлар бормикин?
– У ёқда одамлар яшамайди, – дерди Хоси. – У ёқда девлар, 
аждарлар яшайди. Одамлар фақат биз томонда, холос.
– Яшаса ҳам бошқача одамлар бўлса керак, қоп-қора, юзи кўк, – 
деди Раъно.– Йўқ, у ёқларда лўлилар яшайди. Лўлилар келганида 
уйга кириб яшириниб олиш керак, бўлмаса опкетиб қолишади.
– Э, бизга нима, – деди Хоси.
– Телевизор кўрдингми? – деб сўради у.
– Отам рухсат бермайди, – деб жавоб қилди Раъно. – Атай бузиб 
қўйган. Лекин аввал бир-икки кўрганман. Ғалати кишиларни 
кўрсатади-ку? Кулишади, беўхшов гаплар гапиришади… ўзимизни 
одамларга сира ўхшашмайди.

Download 393,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish