Мавзу бўйича асосий тушунча ва иборалар
Тупроқ, механик таркиб, механик элементлар, заррача, физикавий хоссалар, зичлик, физик-механик таркиб,физик етилганлик, солиштима оғирлик, ҳажм оғирлик, умумий ғоваклик.
6-Мавзу;Тупроқнинг физикавий хоссалари
Режа;
Тупро.нинг умумий физикавий хоссалари
Тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги
Тупроқнинг зичлиги.
Тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги (солиштирма массаси) - маълум ҳажмдаги тупроқ қаттиқ қисмининг 4 0С да, шунча ҳажмдаги сувга бўлган нисбати ҳисобланади ва г\см3 билан ифодаланади. Қаттиқ фазасининг зичлиги тупроқ таркибидаги органик моддалар миқдорига ва минерал қисми компонентлари (таркибий қисмлари) нинг нисбатига боғлиқ. Тупроқ қаттиқ фазасидаги органик моддалар (ўсимликларнинг қолдиқлари, торф, гумус) нинг қаттиқ фазаси зичлиги 0,2-0,5 дан 1,0-1,4 г\см3 гача, минерал бирикмалардан иборат қисмида эса 2,1-2,5 дан 4,0-5,18 г/см3 гача ўзгаради. Бу кўрсаткич тупроқдаги бирламчи ва иккиламчи минералларнинг таркиби ва солиштирма массасига боғлик. Масалан, доломитнинг солиштирма массаси 2,8-2,99, лимонитники 3,50-4,0, гематитда 4,9-5,3, монтмориллонитники 2,0-2,20 г/см3 ни ташкил этади. Кўпчилик тупроқларнинг минералли горизонтларида қаттиқ фазасининг зичлиги 2,4-2,65 г/см3 оралиғида бўлиб, торфли қатламларда 1,4-1,8 г/см3 ни ташкил этади. (23-жадвал). Тупроқнинг солиштирма массасига доир маълумотлар тупроқ қатламлари тузилишини ўрганишда ва тупроқнинг умумий ғоваклигини ҳисоблаб чиқаришда фойдаланилади. Табиий ҳолати сақланган ҳолда олинган, маълум ҳажмдаги тупроқ массасига унинг зичлиги ѐки ҳажмий массаси дейилади. Бу кўрсаткич ҳам қуруқ тупроққа нисбатан г/см3 билан ифодаланади. Зичлик тупроқнинг минералогик ва механик таркибига, структура ҳолатига ва органик моддалар миқдорига боғлиқ. Бундан ташқари, зичликка тупроқга ишлов бериш жараѐни ва қишлоқ хўжалик техникасининг таъсири ҳам катта. Ер бевосита ишлангандан кейин, у энг ғовак ҳолда бўлиб, кейинчалик аста-секин зичлашиб боради ва маълум вақтдан кейин (келгуси ҳайдовга қадарли) зичлиги кам ўзгарадиган ҳолатга келади. Аммо маълум чуқурликка қадар ишлов бериладиган майдонларда, ҳайдалма остки қатламнинг йилдан-йилга зичлашиб бориши кузатилади(бунда "Плуг товон" қатлами юзага келади). Чириндига бой, структурали ва етилган ҳолда ишлов берилган ерларда зичлик кам бўлади. Зичлик тупроқнинг сув-ҳаво хоссалари ва ундаги биологик жараѐнларнинг боришида ҳамда ўсимликлар учун зарур озиқ моддаларнинг тўпланишида муҳим роль ўйнайди. Зичланган ерларда сувнинг шимилиши камаяди, ҳаво алмашинуви ва ўсимликлар илдизларининг эркин ривожланиши учун ноқулай шароит юзага келади.Бўз тупроқларнинг ҳайдалма қатлами учун ғўза ўстирилаѐтган шароитда энг мақбул зичлик 1,2-1,3 г/см3 ва жуда кўпи билан 1,35 г/см3 бўлиши керак. Агар тупроқнинг зичлиги энг мақбул чегарадан юқори бўлса, юзага келадиган салбий шароитлар натижасида пахтанинг ҳосилдорлиги кескин камаяди. Бунда тупроқнинг турли даражадаги зичлиги, аввало, ғўзанинг илдиз ривожига таъсир этади(12- расм).
Тажрибалардан маълумки, тупроқ зичлиги 1,4-1,5 г/см3 бўлганда, илдизлар қаттиқ қатламни ўта олмай, фақат устки қатламда ѐнига қайрилиб ўсади. Зичланиш нормал (1,2 г/см3 ) бўлганда илдизлар тўғри ва чуқур кириб бориб ѐн илдизлар атрофга яхши таралади.
Натижада пахта ҳосили зичлик 1,4-1,5 г/см3 бўлган шароитда нормал зичликка (1,2 г/см3 ) нисбатан 30-34 фоиз кам бўлган (А.Зокиров, С.Сулайманов).
1. Тупроқнинг зичлиги ва қаттиқ қисмининг зичлиги ва уларнинг агрономик аҳамиятини таърифланг.
2. Тупроқнинг зичлиги нималарга боғлиқ?
1. Тупроқнинг зичлигидан қатъий назар, унинг турли заррачалари орасида ва структура агрегатлари ичида ҳамма вақт маълум миқдорда бўшлиқлар ковакликлар мавжуд. Бу бўшлиқларда сув ва ҳаво бўлиб, ўсимликларнинг илдизлари, турли микроорганизмлар, тупроқ жониворлари (чувалчанглар, ҳашаротлар ва бошқалар) тарқалган. Тупроқнинг қаттиқ қисми заррачалари орасидаги барча бўшлиқларнинг йиғиндисига у м у м и й к о в а к л и к дейилади.
Коваклик (К) тупроқнинг умумий ҳажмига нисбатан фоиз билан ифодаланиб, тупроқ зичлиги (d) ҳамда қаттиқ фазаси зичлигига (d1) кўра қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқарилади:
Кумумий=1-
Коваклик тупро.нинг механик таркибига, структурасига, тупроқ жониворларининг фаолиятига ва органик моддалар миқдорига, ҳайдаладиган ерларда эса, ерни ишлаш .амда тупро.ни маданийлаштириш усулларига бо.ли..Тупроқдаги бўшлиқларнинг алоҳида механик заррачалар ва структура агрегатларнинг орали.ида ва агрегатлар ичида тар.алишига кўра умумий .оваклик, к а п и л л я р ва н о к а п и л л я р ковакликларга бўлинади. Шунингдек барча бўшли.лар сув ва .аво билан эгаллаганлиги сабабли, эркин бириккан сув ва муста.кам бириккан сув билан эгалланган .оваклик .амда .аво билан эгалланган (аэрация) бўшли.ларга ажратилади.Капилляр ва нокапилляр ковакликлар структура бўлакларининг ўлчамига бо.ли. бўлиб, уларнинг процент нисбати турлича Бу маълумотлардан кўриниб турибдики, 0,5-5 мм ўлчамли макроагрегатлар бўлган тупроқларда нокапилляр ковакликлар умумий ғовакликка нисбатан 49-63 фоиз ва < 0,5 мм бўлган агрегатларда эса у 8 фоизгача пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |