Наққошлик санъати.
“Агар кимки расмдаги ҳар бир чизиққа жон бағишлай олар экан, у санъат калитини эгаллаган бўлади”.
Шарққа машҳур буюк наққош Маоний
Ўрта Осиё наққошлик санъати қадимдан дунёга машҳур. Ўтмишда ота-боболаримиз қурган муҳташам бинолар ҳозирги кунда мафтункор жилвасини йўқотмаган. Юксак дид билан ишланган нақшлар бизни ҳайратга солиб келмоқда.
Нақш-арабча тасвир, гул деган маънони англатади.
Қоғозга нақш солишни ўрганиш учун даставвал тўғри, эгри тик, айлана чизиқларни чамалаб бўлишдан бошланади.
Ўзбек халқи ўзининг қадимий ва бой маданияти билан бутун дунёга машҳурдир. Ўзбекистоннинг қадимий ёдгорликлари ва тупроқ ости қисми улкан тарихий музейдир. Самарқанд, Буҳоро, Хива, Тошкент, Термиз ва бошқа шаҳарлардаги ҳар бир арҳитектура ёдгорлиги бир буюк асар, нодир қўлёзмалар, халқ амалий санъати намуналари бир вақтда ўзбек халқининг маданяти нақадар юксак бўлганлигидан далолат беради. Ота-боболаримиз қурган бинолар, меъморчилик безаклари, уларнинг ранг-бранглиги, геометрик ва ўсимликсимон нақшлар уларнинг компазитсион тасвири завқ олишга, тарбияланишга, улар орқали ўз орзу умидларни, муҳаббатларни халққа изҳор этишга чорлайди.
Ўзбек халқ амалий безак санаъти азалдан кишилар турмушини безаш воситаси бўлиб келган.Қадимда уйлар, масжидлар, мадрасалар анашу санъат тури ёрдамида безатилган ва махсус бўёқларда сополларга, кошинларга, рангин ипаклар ёрдамида кашталарга битилган. Бу безакларнинг намуналари ҳозирга қадар сақланиб қолган. Бизга замондош бўлган халқ усталари ва чеварлар бу анъаналарни давом эттирмоқдалар. Безаклар вауларни яратишнинг ўзига хос тизими мавжуд. Бу образли тизим ўзида кўпгина маъно ва мазмунларни акс эттиради. Масалан каштачиликнинг сўзана, палак, дорпеч, кашта ва жойнамоз каби турлари мавжуд. Уларнинг ўзига хос мақсади ва вазифалари бор. Кашталар, одатда катта ўлчамларда тикилган ва хоналарни безашда қўлланилган. Кашталардаги нақш композициялари оқ ёки рангли матога ипаклар билан тикилади. Кашталарнинг нақш элементларида ҳайвон ва ўсимлик дунёсининг рамзий шакл ва маънолари стилизатсиялаштирилган ҳолда қўлланилади.
Ўзбекистон амалий безак санъатида соддалаштириш ва бадиийлаштириш ҳисобига турли табиий шаклларнинг нақш элементлари сифатида қўлланишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Масалан, нақшда пахта элементлрининг қўлланилиши мазкур экиннинг миллий ифтихор тариқасида тараннум этилишини англатади. Шу боис ҳам ўзбек чинни буюмларининг энг қадрлиси айнан пахта гулли чойнак-пиёла , коса- товоқлардан иборатдир. Нақш элементларида анор, олма, буғдой узум ва унинг япроғи, жонли мавжудот тасвирлари – қўчқорнинг шохи, хўрознинг тожи ва бошқа тасвирлар ҳам бадиийлаштирилган ҳолда амалий безак санъатида қўлланилади.
Масалан, анор-тўқчилик ва тўкин сочинлик рамзи. Аноргул-кулолчилик, мисгарлик, каштачилик, тўқимачилик, наққошликда кўп ишлатилади.
Бодом-бахт-иқбол рамзи. Зирк гули- япроқли гул, осойишталик ва умрбоқийлик рамзи сифатида , кабутар- тинчлик ва осойишталик, ойгул- бахт-иқбол рамзи
Нақш намуналарида қўлланиладиган турли геометриc шаклларнинг ҳам рамзий маънолари бор. Тўртбурчак-ишонч маъносини англатади. Бир-бирига қалаштириб тикилган , тўқилган ва чизилганлиги ғиштдан қурилган иморатнинг мустаҳкамлиги, унда инсонларнинг ҳотиржам яшаши маъносини англатади. Шунинг учун нақшда гуллар, йўллар- ислимий элементлар , гириҳда қўлланиладиган геометрик шакллар бир-бири билан қалаштириб аралаштириб, ўралтириб тасвирланади. Боиси, инсонлар ҳаёти бир-бири билан боғлиқ: бир сайёра, бир мамлакат, бир мактаб, бир синф, бир ташкилот, бир оилада яшайди, меҳнат қилади, ўқийди.
У ста Ширин Муродов 1879-йилда Буҳоро шаҳрида ганч ўймакори устаси оиласида туғилган Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий аъзоси (1943), Давлат мукофотининг лаурети(1948),бир қанча орден ва медаллар билан тақдирланган. Бухоро, самарқанддаги қадимий меъморий обидаларни таъмирлашда, Бухородаги Ситораимоҳи-Хоса, Тошкентдаги Муқумий номидаги мусиқали драма театри, Навоий номидаги Давлат опера ва балет академик Катта театри биносининг қурилишида иштирок этган. 1957-йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.
Халқ амалий безак санъатида қўлланиладиган ранглар ҳам ўзига хос маъно-мазмун касб этади. Қора –мотам, сариқ-айрилиқ, оқ-мусаффолик, зангори-олий эътиқод, кўк-мовий осмон, қизил-ғалаба, яшил-она табиатни ифода этади. Амалий безак санъатида қўлланиладиган рамзий шакллар ва уларнинг маъноси инсонлар ҳаёти каби тарихий ва ранг-баранг, инсонлар ҳаёти билан ҳамнафас.
Do'stlaringiz bilan baham: |