Билим ва қобилиятлар даражасидаги лидерлик - Конкрет вазиятларда конкрет кўникмаларни шакллантиришга ёрдам бериш билан чегараланмасдан, умумий билиш қобилиятларини ривожлантиради.
- Лидер “ҳаётий эксперт” сифатида одамларга уларда мавжуд кўникмаларни янги вазиятларда қўллашларини ва фойдали тафаккур ва хулқ-атвор стратегияларини шакллантиришларини тавсия этади.
- Бундай лидер муаммо қандай бўлмасин, унга ечим топа олади, вазиятдан чиқиш йўлини айта олади.
- Мазкур лидерлик даражасида “билимдонлик лидерлиги” якунланиб, “харизма лидерлиги” бошланади.
- Инсонларни “ҳис эта олган” лидер жамоадаги муомалани яхшилашга ёрдам бериши, юқори малакали мутахассис ёш ходимларга норасмий устоз ролини бажариши мумкин ва ҳ.
Ишонч-эътиқодлар ва қадриятлар даражасидаги лидерлик - Одамларда муваффақиятли хулқ-атворни шакллантиришга ёрдам берувчи эътиқодлар ва қадриятларни ривожлантиради.
- Бундай лидер одамларга ички зиддиятларни бартараф этишга, ўз кучи ва имкониятларига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
- Мазкур лидерлик даражасида лидер одамларга нафақат муаммонинг ечимини топишга, балки шу билан бирга муаммонинг ҳал этиш мумкинлигига ишонч уйғотишга ҳам ёрдам беради
- У билан мулоқотда бўлган кишиларда вазиятга, унинг аҳамиятини баҳолашга, “муаммолилигига”, “тўсиқлигига” муносабат ўзгаради.
Ишонч-эътиқодлар ва қадриятлар даражасидаги лидерлик - Нарса ва ҳодисаларга оптимистик қараш, ўз кучига ишонч, ҳазил-мутойибага мойиллик ортади.
- Мазкур лидерлик даражасида лидер муаммони ҳал этишдан кўра кўпроқ кишига уни ҳал этишга нисбатан илҳом бахш этади
- Руҳан тушкунликка тушган ҳамкасбини қўллаб-қувватлайди, бир қарашда ҳал этиб бўлмайдиган масалани ҳал этишга киришади.
- Муаммоларга лиқ тўла муҳитга кўтаринкилик, шижоатлилик руҳини сингдириб, бошқаларни ўз ортидан эргаштиради, уларда ўзига ишонч ва муваффақиятлилик ҳиссини вужудга келтиради.
Шахс идентиклиги даражасидаги лидерлик - Шахснинг идентиклигини (яхлитлигини) ва ички имкониятларини кашф этиш ва тан олишга қаратилган.
- Лидер гуруҳ аъзолари орасида етук шахсларнинг ривожланишига шароит яратади ва турли вербал ва новербал воситалар ёрдамида уларни қўллаб-қувватлайди (“имкониятларингизни кўриб турибман”, “сизни қадрлашади”, ”сиз ўзгачасиз”, “сизни тан олишади” ва ҳ.)
- Ўзга инсон шахсини қабул қилиб, уни маънавий қўллаб-қувватлаш орқали бундай лидер инсонларнинг қадр-қиммати ва аҳамиятини орттиради, уларга хато қилиш ва уни тузатиш имконини беради, ўзига ишончини орттиради, ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга имкон беради, олға ҳаракат қилиб, муаммоларни ҳал этишларига кўмаклашади.
- Бундай лидернинг ёнида бекор вақт ўтказиш имконсиз, аксинча, “теша тегмаган” ғояларни илгари суриб, энг ноанъанавий ечимлар топиш истаги пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |