Газ-чангли чиқиндилар
Калий корхоналарининг газ-чангли чиқиндилари қуритиш бўлимларининг таркибида зарарли компонентлардан КС1, водород хлорид чанги, флотореагентлар буғлари ҳамда аминлар буҳлари бор тутунлардан ташкил топган.
Тутинлардан КС1 ва NaC1 чангларини ҳўл тозалаш боқичида тутишда паст босимда ишлайдиган юқори самарали вентури скруббер аппарати ишлатилади. Унда юқори даражада минералаштирилган ишлаб чиқариш намокоблари ишлатилади.
Сруббер аппаратларининг фойдали иш кофициетнти (КПД) чанг тутишида 98% ни ташкил этса, НС1 бўйича 97% дир. Қолган чанг-газлар атмосферанинг ерга яқин қайт чегаранган рухсат мамларига этилган коэффицентга риоя қилган ҳолатда чиқарилади.
Хлорсиз калий ўғитлари олишда калий хлорни кислота билан қайта ишлаш жараёнида сульфат хлоридли калий маъданларини гидротерлик қайта ишлашда қўшимча маҳсулот сифатида ўзида НС1 сақлаган газлар, нитрат калий олишда эса С12 ҳосил бўлади.
Чиқинди газлар таркибидаги НС1 дан фойдаланишда мақсадга мувофиқ технологик тизим яратиш калий саноати учун муҳим аҳамият касб этади.
Ана шу чиқинди газлар таркибидаги 27,5% НС1 сақлаган техник хлорат килотаси олинади.
III боб бўйича хулоса
Калий гидроксидини саноатда олишнинг энг аҳамиятли усули KCl табиий тузларининг сувдаги эритмаларини электролиз қилиб олишдир. Ушбу жараён темир ёки симоб катодларидан ҳамда ионалмашиниш мембраналаридан фойдаланган ҳолда кетади. Симоб катоди билан борадиган жараён амальгамали усул деб номланади.
Ушбу усул хлордан халос қилинган ва жуда тоза бўлган концентрланган калий гидроксид эритмаси олиш имкониятини берди.
Калий гидроксид олишнинг диафрагмали усули эса нисбатан арзон бўлиб, лекин калий гидроксиди таркибида озроқ миқдорда хлор қолиши ҳисобига тоза ҳолдаги маҳсулот олиш имконияти йўқлиги аниқланди.
Бундан ташқариш мембранали электролиз усули ҳам нисбатан тоза ҳолдаги маҳсулот олиш имкониятини берди. Электрокимёвий ишлаб чиқариш қаторидаги энг енгил, қулай усуллардан бири бу симобли катод билан электролиз қилишдир. Ушбу усул билан олинган калий гидроксиди диафрагмали усул билан олинган калий гидроксидига нисбатан сезиларли даражада тоза ҳисобланади.
Мембранали усулнинг экологик хавфсизлик томони шундан иборатки, ювиш учун ишлатилган оқова сувлар тозаланиб яна қайтадан ишлаб чиқаришга қайтарилади, канализацияга ташлаб юборилмайди.
Ушбу усулдан фойдаланишда қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши аниқланди: Хлорнинг сиқилиши ва буғланишига барҳам берилади, водород технологик буғ сифатида ишлатилади, хлор ва унинг бирикмаларини атмосферага газсимон модда сифатида чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |