Асосий технологик босқич – электролиз, асосий қурилма – электролизер, парчаловчи ва симоб насосидан ташкил топган электролит ваннасидан иборат.
Ушбу усулнинг моҳияти шундан иборатки, электролитик ваннада симоб насосининг 15 см/с таъсирида симоб ҳаракатга келиб, ёпиқ ҳолдаги даврий эгиладиган электролизёр ва парчалагичлар орқали ўтказилади. Электролизёрнинг катоди симоб оқими ҳисобланади. Платина метали оксидлари қатламлари билан ишлов берилган титан анодлари туширилган электролизёрда симоб билан бир қаторда узлуксиз равишда қайноқ KCl оқими ҳам ўтади (ҳарорат 60-800С). Натижада анодда газсимон хлор ажралади. Ундан эса кимё саноатида турли хил мақсадлар учун фойдаланиш мумкин. Симоб катодида водород катионлари билан биргаликда калий ионлари К+ ҳам тўпланиб бориб, амальгама KHgx (0,2% гача) ҳосил бўлишига олиб келади.
Амальгамали симоб электролизёрнинг навбатдаги эгилишида парчаловига тушиб, у ерда қайноқ сув ва катализатор сифатида иштирок этаётган графит ёрдамида қуйидагича реакцияга киришади:
2KHgx +2H2O = 2KOH + H2 +2xHg
Халос бўлган симоб яна электролизёрга қайтади. Водород эса тозалашга юборилади. Электролизёрдан чиққан KCl эритмаси унинг таркибидаги эриган хлордан халос қилиниб, бошқа конструкцион материаллар ва аралашмалардан тозаланади, тўйинтирилади ҳамда анодлардан ювиб олинади. Шундан сўнг у электролизга қайтарилади.
Ушбу усул хлордан халос қилинган ва жуда тоза бўлган концентрланган калий гидроксид эритмаси олиш имкониятини беради.
Калий гидроксид олишнинг диафрагмали усули нисбатан арзон бўлиб, лекин калий гидроксиди таркибида озроқ миқдорда хлор бўлади.
Диафрагмали усул билан ишлайдиган электролизёрда қаттиқ ҳолдаги асбест ёки полимер аноди қўлланилади. Катод ва анод оралиғи ғоваксимон тўсиқ – диафрагма билан ажратилган бўлади. Бундан конструкцияли қурилма ишқорларни газсимон хлор билан реакция кетишига барҳам бериб, калий гипохлоридлари ҳосил бўлишини олдини олади ва бизга керакли бўлган калий гидроксиди олиш имконини беради:
2KOH + Cl2 = KClO + KCl + H2O
Темир катодида водород ионлари Н+ тўпланиб, сув молекуласи таркибида 2H+ + 2e- = H2 кўринишида бўлади. Катодда KCl нинг нейтрал эритмасида қуйидаги ярим реакция кетади: 2H2O + 2e- = H2 + 2OH-
Ўз навбатида ОН- ионлари эритма таркибида қолади. Натижада калий гидроксидининг 12% ли эритмаси олинади, маҳсулотни қуритиш давомида кристалл ҳолатдаги ортиқча KCl ажратиб олинади. Шундай бўлсада ушбу усул билан етарли даражада тоза ҳолдаги KOH олиб бўлмайди, лекин техник KOH олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |