I Боб бўйича хулосалар
Тадқиқотнинг I боби Виржиния Вулф эксперементал романининг бадиий структурасига бағишланган бўлиб, унинг ижоди модернистик адабиёт оқимида яратилганлигини қайд қилиш, ҳамда ХХ аср адабий жараёнида
инглиз адибасининг тутган ўрнини аниқлаш, Харольд Блумнинг атамаси билан айтганда, унинг романларини Ғарб қонун қоидаларига хослигини таъкидлашга интилганлиги кузатилгани, шу билан бирга ушбу оқимда яратган экспериментал романлари турлари ўрганилди.
2. Жаҳон адабиётшунослигида Виржиния Вулф ижодига биринчилардан тўкис изоҳ беришга уринаётган танқидчи Жозефин Обрайен Шефер ҳисобланади. Тадқиқотчи бундай реалликни учта асосий элемент билан изоҳлайди: табиий феномен, ижтимоий ҳаёт ва персонажларнинг ички дунёси, тадқиқотчи, Н.Такурни асосан романларидаги рамзлар ҳамда мавзулар жалб этгани кузатилди.
3. Виржиния Вулф ижодини тадқиқ қилишда 1940-1950йилларда нашр қилинган Ж.Беннет, Р.Л.Чемберс, Д.Дэйчез, Б.Блэкстоун ҳамда Д.Хэфлиларнинг муҳим ишлари, Уолтер Алленнинг “Анъана ва орзу” (Москва,1970) ва Арнольд Кеттлнинг “Инглиз романи тарихига кириш” (Москва, 1966) номли рус тилига таржима қилинган китобларида Виржиния Вулфга бағишланган махсус боблари мавжудлиги ўрганилди.
4. Виржиния Вулф ижодининг, поэтикасининг “ноанъанавийлиги”га, “асарларидаги шаклан янгиликларнинг манбасини тадқиқотчилар кўпинча тўғридан тўғри адабий амалиёт билан алоқадор бўлмаган қандайдир “ташқи” ҳолатлардан топишга ҳаракат қиладилар, асарлари поэтикасининг ички қонуниятларини изоҳлаш учун ташқи омилларни жалб этади. Виржиния Вулф руҳиятининг, ўзгалар билан мулоқот доирасининг ўзига хослиги, унинг турли хил фалсафий ҳамда эстетик назариялардан хабардорлиги, замонавий жамиятга бўлган муносабати, асарларида аёллар масаласига эътибор қаратилганлигида кўринади.
5. 1920-1930 йиллар бошида Виржиния Вулф ижоди модернистик оқимга тааллуқли, “ташқи”дан “ички”га ўтилган барча хусусиятлар у ёки бу даражада инглиз адибасининг барча экспериментал романларида учрайди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Вулф ўзининг романнавислигидан ташқари модернизм назариётчиси ҳам ҳисобланади.
6. Виржиния Вулфнинг фикрига кўра, ёзувчини эзиб ётган, қочиш учун барча йўлларни тўсиб турган романнинг анъанавий бўлган услубининг ўзи “моддий”ликка эътибор қаратишга имкон яратади. Виржиния Вулф романнавис учун қандайдир “идеал услуб”ни таърифлашга уринади. Бу “идеал услуб” тафаккурга синггувчи “ўша сон-саноқсиз таассуротлар”ни қайд этишдан иборатлигини кўриш мумкин.
7. Айнан Виржиния Вулфнинг – анъанавий услубда “Саёҳат”, “Кун ва тун”, янги, романчилик жанрга яъни экспериментал насрга ўтганлигидан далолат берувчи “Жейкоб хонаси”, “Маёқ сари” каби асарлари чоп этилган.
8. Шундай қилиб, чуқур психологик жараёнларни, турмуш лаҳзаларининг ютуқ-муваффақиятларини тасвирлашни ўз олдига мақсад қилган, Виржиния Вулф замонавий роман учун янги шакл, янгича услуб яратиш зарур деган фикрга келганлиги ва экспериментал роман жанрда асарлар ёзгани ўрганилди.
9. Виржиния Вулф асосий эътиборни инсон “ички дунёси”га, унинг психологиясини тасвирлашга қаратиш баробарида у матннинг тарихий воқелик билан қатъий алоқаси доирасидан дахлсизлигига интилади.
10. Адиба ўз романларида тарихий вақт категориясини иккинчи даражага, маргинал элемент даражасига тушириб, бунинг ўрнига вақт, замон тушунчасини рамзий ва психологик жараён сифатида қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |