Қўлёзма ҳуқуқида удк


Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш иш тизими



Download 168,77 Kb.
bet16/18
Sana25.02.2022
Hajmi168,77 Kb.
#260862
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
3.2 Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш иш тизими.

Таълим тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим жиҳатларидан бири - бу мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларнинг профессионаллик даражасини ошириш ва замонавий талабларга жавоб бера оладиган, соғлом турмуш тарзига эга тарбиячиларни тайёрлашдан иборат. Тарбиячининг соғлом турмуш тарзига эга бўлиши унинг ҳаётий принстипи ҳисобланмоғи лозим.


Зеро, мактабгача ёшдаги болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларини ҳал этишга имкон берувчи самарали педагогик технологияларни ишлаб чиқиш, оилада мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнига ушбу муаммонинг дидактик ва илмий-методик асосларини яратиш бугунги кунда долзарб педагогик муаммо ҳисобланади.
Оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнига тарбиячининг ўзи тайёр бўлиши талаб этилади. Тадқиқотларимиз давомида аниқланишича, тарбиячиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг профессионал жиҳатлари, саломатликни асрашга доир таълим технологияларини эгаллаш даражаси ҳозирга қадар этарлича ишлаб чиқилмаган.
Оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш таълим жараёнининг асосий ва ягона мақсади сифатида эмас, балки таълимнинг бош мақсадига эришишнинг асосий шарти сифатида намоён бўлади. Шунинг учун таълим ва тарбиянинг характери, тарбиячининг билим савияси, таълим дастурларининг мундарижаси, таълим жараёнини амалга ошириш шароитлари – соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилади. Бунда:
- ўз касбий фаолиятида барқарор дунёқарашнинг шаклланиши, ўқув-тарбия жараёнини фақат ўқитиш боланинг саломатлигига зарар этказмаслик ҳисобига олиб борилишига ишонч мавжуд бўлганида (билимларга асосланган ҳолда) қуришга интилиш ва лаёқатни назарда тутади;
- мактабгача таълим муассасаси муҳитининг таълим жараёни субъектлари саломатлигига таъсир этувчи ноқулай омиллари ҳақида хабардорлик;
- ўзи билан ўқув жараёнида барча ишлатиладиган усуллар, услублар, технологиялар мажмуини ифодалайдиган, нафақат тарбияланувчилар саломатлигини таълим муҳитининг ноқулай омиллари таъсиридан асровчи, балки тарбияланувчиларни тарбиялашга ёрдам берадиган ўқитишнинг саломатликни асровчи технологияларини эгаллаш;
- ўз меҳнат фаолиятининг потенстиал салбий хусусиятларини ва саломатлик учун касбий хавф омилларини, шунингдек, ушбу таъсирларни олдини олиш усулларини билиш;
- ўзининг психологик савияси даражасини доимий равишда ошириб бориш зарурлигини ҳис этиш, бу нафақат тарбиячи шахсини шакллантиради, балки тарбияланувчиларга дидактик таъсирларни максимал даражада истисно этиш ва ўз касбий фаолиятида психологик-педагогик технологиялардан савияли фойдаланиш имконини беради.
Соғлом турмуш тарзи шаклланган педагог-тарбиячи, ўз касбий фаолиятида мактабгача ёшдаги болаларга билим бериш жараёнини ташкил қилишда боланинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ишончини назарда тутувчи қатъий ахлоқий қарашларга эга бўлади.
Оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун нафақат тарбиячининг ўзи соғлом турмуш тарзига эга бўлиши керак, балки, педагогик жамоада ҳам соғлом маънавий муҳит яратилиши лозим. Тарбиячи ўзининг касбий ва ижтимоий фаолиятига кўра нафақат махсус билимларни берувчи, балки ахлоқий меъёрларни ифода этувчи, ахлоқда, соғлом турмуш тарзида ва саломатликка адекват муносабатда намуна сифатида намоён бўлмоғи керак. Бугунги кунда тарбиячи олдига нафақат педагог-тарбиячи бўлиш, балки соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиш вазифаси қўйилмоқда, балки тарбиячи ўз мутахассислигидан қатъий назар, мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзига бўлган қатъий мотивастияни ва соғлом турмуш маданиятини тарбиялаши керак. Бу эса ўз навбатида мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларидан тарбияланувчилар саломатлигини сақлаш, уларда соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга оид билимларга эга бўлишни талаб этади.
Тарбиячининг соғлом турмуш тарзи – бу шахсда маънавий-ахлоқий, инсонпарварлик, педагогик, коммуникатив, интеллектуал, психологик маданиятнинг шаклланиши ва такомиллашуви натижасидир. Тарбиячининг соғлом турмуш тарзи – бу шахсий саломатлик соҳасидаги ижтимоий-прогрессив, мақсадга йўналтирилган фаолият бўлиб, у фалсафий-дунёқараш (соғлом турмуш тарзи умумий маданиятнинг таркибий қисми сифатида қараладиган) ва норматив-хулқ-атвор (соғлом турмуш тарзини профессионал педагогик фаолият тавсифи) сифатида намоён бўлади. Тарбиячиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг шарти бу ўқимишлилик, касбий фаолият ва ҳаётий тажрибанинг бирлигидир. Бунинг учун аввало тарбиячидан қуйидагилар талаб этилади:

  • тарбиячининг соғлом тафаккурга эга бўлиши;

  • оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалга оширилаётган давлат сиёсатини тушуниши ва тарғиб қилиши;

  • соғлом турмуш тарзига оид чуқур илмий-назарий билимлар билан қуролланган бўлиши;

  • соғлом турмуш тарзининг тарихий, тадрижий эволюстиясини билиши;

- миллий қадриятлар, анъаналар ва урф-одатларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятини тўла англаб этиши;

  • халқ педагогикаси ва Шарқ мутафаккирлари меросида илгари сурилган соғлом турмуш тарзи ҳақида ғояларни ажрата билиши;

  • ҳар бир тарбиячида соғлом турмуш тарзининг шаклланган бўлиши ва кундалик ҳаётда унга амал қилиши;

  • гуруҳдан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда шахсий ўрнак бўлиши;

  • оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилувчи маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш малакасининг мавжудлиги ва бошқалар.

Тарбиячининг саломатлиги ва соғлом турмуш тарзини, соғлом ахлоқи ва атрофдагилар билан соғлом муносабатларининг ўзиёқ тарбияланувчилар ҳаётини ўзгартирувчи, ўсиб келаётган авлодни ҳаётга тўғри йўналтирувчи муҳим омил саналади.
Тарбиячиларнинг соғлом турмуш тарзи тўғрисида чуқур билимга эга бўлмаган ва кундалик ҳаётда унга тўла амал қилмаган ҳолларда уларнинг саломатлигига зарар келтирувчи қуйидаги ҳолатлар юзага келади:

  • аксарият ҳолларда мактабгача таълим муассасаслари тарбиячиларида ортиқча жиззакилик, тез-тез бош оғриқларининг бўлиши, иш қобилияти ва кайфиятнинг пасайиши;

  • доимий стресс ҳолатини бошдан кечириш; тарбиячиларда невроз касаллигининг келиб чиқиши;

  • нутқ аппаратининг ортиқча зўриқиши натижасида дисфония ва афониянинг пайдо бўлиши;

  • гиподинамия, ортиқча зўриқиш, нутқий ва психик зўриқишлар, нафас олиш ва юрак-томир тизимида патологик ўзгаришларнинг пайдо бўлиши, остеохондроз;

  • моддалар алмашинувининг бузилиши, овқат ҳазм қилиш тизимининг ишдан чиқиши; юқори нафас йўлларининг касалликлари; кўриш патологияси; аёлларда турли гинекологик ўзгаришларнинг пайдо бўлиши кабилар.

Агар маълумотларга назар ташласак, тарбиячи мактабгача таълим муассасасида доимий стресс ҳолатини бошдан кечиради, тарбиячиларда ҳавотирланиш, қисқа муддатли ўта даражада ҳавотирланиш қайд этилган, тарбиячиларнинг 70% га яқини невроздан изтироб чекадилар, нутқ аппаратининг ортиқча зўриқиши натижасида дисфония ва афония каби касб касалликлари келиб чиқади.
Бу ҳолатларнинг барчаси тарбиячиларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига айтарли риоя этмасликлари ва саломатликларини этарли даражада назорат қилмасликлари натижасида келиб чиқади ва улар дориларга ружу қўядилар.
Мамлакатимизда таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши ва улар меҳнатининг қадрланиши педагог ходимларда соғлом турмуш тарзининг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) мактабгача таълим ташкилот,ларида таълим юкламасининг камайтирилганлиги.
2) иш ҳақини ўз вақтида тўланиши ҳамда тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида мудира фондларининг ташкил этилганлиги;
3) касаба уюшмалари томонидан тарбиячиларнинг ижтимоий ҳимояланиши;
4) тарбиячиларнинг шахсий саломатликлари ҳақида ғамхўрлик қилиш учун барча имкониятларининг яратилганлиги, дам олиш учун йўлланмаларнинг берилиши;
5) 48 кунлик (иш куни) меҳнат таътилининг берилиши;
6) мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларнинг болаларга таълим-тарбия беришлари учун барча шарт-шароитларнинг яратилганлиги, яъни мактабгача таълим муассасаларининг дастурлар, ўқув-кўргазмали қуроллар, ўқитишнинг техник воситалари, энг замонавий компютер ҳамда ахборот технологиялари билан юқори даражада таъминланганлиги ва натижада мактабгача ёшдаги болаларни таълим олишга бўлган мотивастиянинг кучлилиги;
7) тарбиячиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг такомиллаштирилганлиги;
8) педагогик жамоада соғлом маънавий муҳитнинг мавжудлиги;
9) энг муҳими тарбиячилар меҳнатининг ҳукуматимиз томонидан рағбатлантирилиши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши кабилардир.
Мактабгача таълим ташкилотидаги педагогларнинг барчаси тарбиячилар саломатлигини сақлаш, улар соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун баҳамжиҳат масъулиятли ва уларнинг керакли касбий тайёргарлик олишлари заруратини идрок этганларидагина ушбу технологияларни амалга ошириш самарали натижаларни беради. Бунинг учун:

  • тарбиячиларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақида чуқур илмий-назарий билимлар билан қуроллантириш мақсадида педагог ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масканлари тингловчилари учун “Соғлом турмуш тарзи” махсус курсининг киритилиши;

  • махсус курс дастури бўйича методик материаллар, услубий қўлланмалар чоп этилиши;

  • тарбиячиларнинг замонавий педагогик технологияларнинг сир-асрорларидан воқиф бўлиши ва мактабгача ёшдаг болаларда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда уларга амал қилиши;

  • Тарбиячи тарбияланувчиларни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялашда ўз имкониятлари ва педагогика фанининг илғор тажрибаларидан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия бериши;

  • соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этилиши, мутахассислар билан учрашувлар уюштирилиши мақсадга мувофиқ.

Педагог-тарбиячи таълим жараёнида нафақат ўз билимларини беради, балки, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар ҳақида ҳам маълумот беради. Тарбиячи ўз тарбияланувчиларини соғлом турмуш тарзининг шаклланишига самарали таъсир кўрсатади, чунки у ўз фаолияти туфайли нафақат махсус билимларни берувчи, балки ахлоқда ва саломатликка адекват муносабатда ҳам намунадир. Аммо бу нарса фақат соғлом турмуш тарзи шаклланган бўлганидагина мумкин бўлади.
Маънавий муҳит шахснинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижтимоий тизимидир. У кишидан маълум бир мақсад асосида интиладиган, ҳаракат қиладиган ва ўзининг барча куч-ғайратини ижтимоий фаолиятга, меҳнатга сарф қиладиган бўлишини талаб қилади. Жамоани тушуниш, уни ҳис этиш ҳамда шахсни шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш, инсон фикрини ҳурматлаш, жамоанинг муносиб аъзоси бўлишга интилиш ҳар бир шахс учун муҳимдир. Соғлом маънавий муҳитга эга бўлган жамоани шакллантириш узоқ вақтни талаб этадиган мураккаб жараёндир. Шахснинг шаклланишида, унда соғлом турмуш тарзининг таркиб топишида оила муҳити билан бир қаторда маҳалла ва жамоатчилик муҳити, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардаги маънавий муҳит алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, соғлом маънавий муҳит бор жойдагина ёшларда соғлом турмуш тарзи шаклланади, шунингдек, ёшлар тарбияланаётган жамоа соғлом маънавий муҳитга эга бўлган тақдирдагина у шахсни шакллантиришда қудратли восита бўла олади.
Жамоадаги муҳит деганда жамоанинг шундай ҳиссий-руҳий кайфиятини тушуниш керакки, унда жамоа аъзоларининг қадриятлари, маънавий нормалари ва манфаатлари билан белгиланадиган ҳиссий даражадаги шахсий ва амалий ўзаро муносабатлари акс этади.
Жамоадаги маънавий муҳитнинг соғлом бўлиши учун қуйидагиларга амал қилиш талаб этилади:

  • жамоа аъзоларининг ўзаро муносабатлардан, меҳнат жараёнидан, раҳбарликдан қаноатланганлиги;

  • жамоада соғлом кайфиятнинг устунлиги, раҳбарлар ва улар қўл остидагиларнинг бир-бирини ўзаро тушуниши ва обрўлилиги;

  • жамоани бошқариш ва ўзини-ўзи бошқаришда жамоа аъзоларининг иштирок этиш даражаси;

  • жамоа аъзоларининг уюшқоқлиги, онгли интизом, ишнинг унумдорлиги;

  • шахснинг жамоада ҳимояланганлиги унинг ички ҳотиржамлигини таъминланиши кабилар.

Жамоада соғлом маънавий муҳит яратиш учун жамоа аъзоларидан соғлом турмуш тарзига эга бўлиш талаб этилади ва жамоа аъзоларининг ўзаро муомаласи, бир-бирига бўлган ижобий муносабатлари, ўзаро ҳурмат, соғлом рақобат, уюшқоқлик, онгли интизом ёшлар тарбиясида намуна вазифасини ўтайди. Соғлом маъанвий муҳит таркиб топган жамоада ёш авлод ҳеч қачон ўзини йўқотмойди, аксинча ундай жамоада олий даражадаги шуурга ва мукаммалликка эришади.
Соғлом маънавий муҳитга эга бўлган жамоалар асосан таълим муассасаларида шакллантирилади. Шу боис, ёш авлодни соғлом турмуш тарзи руҳида тарбиялаш, уларда жамиятнинг энг масъул бўғини ҳисобланади. Таълим муассасаларида юксак ахлоқий фазилатлар, соғлом турмуш тарзи ҳақида назарий маълумотлар берибгина қолмасдан, уларнинг феъл-атворида юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялашга, соғлом турмуш тарзини таркиб топтиришга эришиш лозим. Бунинг учун таълим муассасаларида:

  • оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг аниқ мақсад ва йўналишини белгилаб олиш;

  • тарбиянинг самарали усул ва воситаларидан фойдаланиш;

  • оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш самарадорликка эришиш имконини беради.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тарбиянинг ишонтириш, уқтириш, тақлид қилиш, эргаштириш каби усуллари бир-бири билан узвий боғлиқ ва чатишиб кетган, лекин ишонтириш этакчи ўринни эгаллайди. Олдимизда турган асосий вазифа таълим муассасаларида соғлом маънавий муҳитни таркиб топтириш замирида педагог-тарбиячиларни оилада мактабгача ёшдаги болаларни соғлом турмуш тарзини шакллантириш жараёнига тайёрлашдан иборатдир.

Download 168,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish