Қўлёзма ҳуқуқида удк



Download 168,77 Kb.
bet15/18
Sana25.02.2022
Hajmi168,77 Kb.
#260862
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
2-боб бўйича хулоса.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий Фйпйп, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидойилик фазилатлари шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга оширилади. Бу Констепстия миллий давлатчилик ва жамият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маънавиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштириш биз ёш педагогларнинг асосий мақсадимиздир.
3. БОБ. МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ОИЛАДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДИ.

3.1. Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш усуллари.


Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мактабгача таълим муассасалари, оила ва жамоатчилик ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ҳамкорлик негизида МТМ, оила, маҳалла, мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришдаги фаолияти мазмунан такомиллашади; иш шакл ва методлари бойитилади; ўзаро тажриба алмашилади; иш фаолиятида танқидий ва тақлидий ёндошув пайдо бўлади; тарбиявий ишларда такрорлаш, қайтаришларга йўл қўйилмайди; тарбия жараёни сифат кўрсаткичлари ўсади; ўзаро ҳамкорликнинг яхлит механизми яратилади; мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини тарбиялашдаги давр талаби, таълим-тарбиявий ишларни илмий, амалий, юқори савияда ўтказиш имконияти вужудга келади.


Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ўзаро ҳамкорлик самарадорлиги ўзига хос хусусиятларга эга.Улар қуйидагилар:

  • Мактабгача таълим муассасаларида шаклланган билим, малака ва кўникмалар мустаҳкамланади, мазмунан бойитилади, такомиллаштирилади;

  • амалга ошириладиган таълим-тарбия ишларининг мазмуни, шакл ва методлари мавжуд ютуқлар эмас, балки камчиликлар, мактабгача ёшдаги болалар қизиқишлари, интилишлари асосида ташкил этилади;

  • фаолиятда изчиллик, доимийлик, жамоатчилик фикрига таянишнинг устунлиги;

  • тарбиявий иш натижаларини баҳолашда жамоатчилик мониторинги ўрнатилади.

Мавжуд муаммонинг амалиётдаги аҳволи ўрганилган ва таҳлил этилганда шу нарса маълум бўлдики, оила, маҳалла, МТМлар ҳамкорлигида олиб бориладиган тарбиявий тадбирлар самарадорлигига салбий ёндошув талаб этилади. Жумладан, улар
- мактабгача ёшдаги болаларнинг маънавий-ахлоқий, тиббий-ижтимоий жиҳатдан мактаб ҳаётига тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги билимларини оширишга қаратилган таълим-тарбия ишлари самарадорлигининг пастлиги;
- оила ва МТТларда мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган буклетлар, рисолалар ва эслатмалар ва методик материалларнинг этарли даражада эмаслиги;
- ота-она оиладаги фарзандининг турмуш тарзини, истеъдодини, қизиқиш ва қобилиятларини билиши ва рўёбга чиқаришга этарлича эътибор бермаётганлиги;
- мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини асрлар давомида шаклланган миллий анъаналар, умуминсоний қадриятларга этарлича эътибор бермаслик;
- ота-оналар, тарбиячилар тиббий саводхонлигининг талаб даражаида эмаслиги;
- тарбиячилар соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида олиб бориладиган тарбиявий иш шакл ва методларидан бехабарлик;
- мазкур муаммо бўйича педагогика, психология, фанларидан илмий тадқиқот ишларининг камлиги ва бошқалар.
Мазкур камчиликларни олдини олишда оила, маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ҳамкорлигида олиб бориладиган таълим-тарбиявий ишлар режали, соғлом турмуш тарзининг маълум бир қиррасига йўналтирилган, талаб ва эҳтиёж асосида ташкил этилган, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мазмунан шакллантирилган, тарбия объектининг ёш ва индивидуал психологик хусусиятларини оилаларнинг санитария ва гигиеник ҳолати муаммоларини инобатга олган ҳолда анъанавий ва ноанъанавий шаклларда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш ҳам педагогик талаб ҳисобланади.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида махсус занжир шаклланган бўлиб, улар ўртасидаги бирор бўғинда узилиш бўлса, таълим-тарбиявий ишда узлуксизликни таъминлашда кутилган натижага эришиш мумкин эмас.
Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш негизида оила, маҳалла, МТМлар ўзаро ҳамкорлигисиз кўзланган натижага эришиши мумкин эмас. Бевосита мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари билан шуғулланувчи субъектлар уларга тарбиявий тадбирларни ташкил этиш, бошқариш, раҳбарлик қилиш, натижасини баҳолаш, мониторинг қилишда яқиндан ёрдам беради.
Мазкур занжир мазмуни ва унинг самарадорлиги тарбиявий тадбир учун танланадиган мавзу, илмий-методик манбаларга боғлиқ. Улар: инсон маънавий ва жисмоний саломатлиги, соғлом турмуш тарзига оид илмий-методик, оммабоп адабиётлар; қадимги ва Ўрта аср мутафаккирлари мероси, диний манбалар; интернет материаллари; илғор иш тажрибалар, фан ютуқлари намуналари; кўргазмали воситалар (плакатлар, буклетлар, тарқатма материаллар) бўлиши мумкин.
Ҳамкорлик занжири асосида ўтказиладиган тарбиявий тадбирларнинг муваффақияти ташкилотчи-тарбиячиларнинг тайёргарлик даражаси, дунёқараши, давр талабига мослиги, ҳозиржавоблиги, билим савияси, тажрибаси, ўз устида ишлаши, масъулият ва имконият даражаси, ижодкорлиги, ишга муносабати, натижани олдиндан кўра билиши, фидойилиги, янгиликларга муносабатига боғлиқ.
Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда:

  • мактабгача ёшдаги болаларнинг қизиқишлари, интилишларини қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамаот ташкилотлари ролини кучайтириш;

  • оила, маҳалла, МТТлар ҳамкорлигида мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш, уларнинг назоратини кучайтириш;

- оила аъзоларининг саломатлигини сақлаш, мактабгача ёшдаги боалларнинг жисмоний жиҳатдан соғлом ўсишини таъминлаш;
- оилада фарзандларни ҳар томонлама руҳий, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тўғри тарбиялаш;
- фарзандларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини таъминлаш;
- фарзандларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, оила анъаналари ва урф-одатларига садоқат руҳида тарбиялаш;
- оила аъзоларининг ўзаро муомала маданиятини, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги соғлом маънавий муҳитни таркиб топтириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- фарзандларга соғлом турмуш тарзи ҳақида доимий маълумот бериб бориш;
- оилалар сулоласининг давомийлигини сақлаш ва бойитиб бориш;
- оиланинг иқтисодий жаҳатдан тўла таъминланишига эришиш каби масалаларни ёшлар онгига сингдириш юзасидан тарбиявий тадбирларни амалга ошириш тақозо этилади.
Шунингдек, ҳамкорлик мазмуни самарадорлигини таъминлашда:
- мактабгача таълим муассалалари, оилалар, маҳаллаларда кундалик режимга риоя этиш, соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини, жисмоний тарбия ва спортнинг инсон ҳаётидаги ўрнини экологияни шахс саломатлигига таъсирини ёшлар ўртасида никоҳнинг муқаддаслигини кенг тарғиб қилиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, таълим муассасаларида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича махсус курсларнинг ўқитилишига нисбатан талабни кучайтириш зарур.
Юқорида таъкидлаб ўтилган ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, мактабгача ёшдаги болалар билан олиб бориладиган соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасидаги тадқиқотларнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш ва доимий мониторингини олиб бориш жамият тараққиётини таъминлашда уларнинг тутган ўрнини белгилаб бериш имконини беради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган тадбирлар, оилавий спортчилар анъаналаридан фойдаланиш; жамият аъзоларида, биринчи навбатда келажак авлод орасида ҳаёт моҳиятини англаш, умр қадриятини эъзозлаш, ҳаётий фаолиятни оқилона ташкил этиш маданиятини шакллантириш; ислом фалсафасидаги орасталик ва озодалик тамойилларини омма орасида тарғиб қилиш орқали эр, сув, ҳаво қадриятлари борасида ижтимоий фикрни шакллантириш; оиладаги маънавий-психологик муҳитнинг саломатликка таъсири масалаларини илмий-оммабоп адабиётларда кенг тарғиб этиш орқали нохуш ҳолатларни бартараф этишга кенг жамоатчиликни жалб этиш, бу борада ота-оналарнинг шахсий маънавий жавобгарлигини оширишга эришиш; оилаларда репродуктив маданият ва ҳуқуққа оид элементар тасаввур ва билимларнигина эътироф этган ҳолда бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини услубий жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оилаларнинг тўлиқ, нотўлиқ ёки қайта тузилганлиги, нуклеар ёки кўп бўғинли оила эканлиги, фарзандлар сони, эр-хотиннинг ижтимоий келиб чиқиши ва маълумот савияси, оиланинг ёш оила ёки кўп йиллик тажрибага эгалиги ҳамда моддий таъминланганлик даражаси, шунингдек, оилада ота ёки онанинг этакчи бўлиши муҳим рол ўйнайди.
Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда мактабгача таълим муассасаси, оила ва маҳалладаги маънавий муҳит педагогик омил ҳисобланади.
Тажриба-синов ишлари жараёнида Бухоро шаҳрининг махалласидаги энг илғор намунали оилаларда мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ёш ота-оналарни жалб қилдик. Бунда бир нечта ўқув машғулотлари ташкил этилди, жумладан 5 та йўналиш оила демографияси, оила ҳуқуқи, оила психологияси, оила маънавияти, оила тиббиётида олиб борилган ўқув машғулотларда оила ва унинг турлари, демографик тараққиёти, оиланинг ижтимоий, иқтисодий вазифалари, никоҳнинг жамият мавжудлиги ва давомийлигининг асоси эканлиги, оилада соғлом фарзанднинг туғилиши, парвариши, ёшлар физиологияси ва гигиенаси, ёшлар маънавий ва жисмоний камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг роли, оилада овқатланиш, кийиниш маданиятига риоя этиш қоидалари, ота-оналар оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оила тежамкорлиги, оилавий тадбиркорлик, оила гигиенаси ва саломатлиги, оилавий урф-одатлар ва расм-русумлар, оила маънавиятини юксалтиришда ота-оналарнинг роли, оилада ёшларнинг зарарли одатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, фарзандларга касб-ҳунар ўргатиш, оилавий низолар, уларнинг сабаблари, оиладаги асабий ҳолатлар, оиладаги руҳий тангликни олдини олиш муаммолари юзасидан маълумотлар берилди.
Ота-оналарни жалб этишдан кўзланган мақсад улар онгига соғлом турмуш тарзи фалсафасини сингдириш, уларда соғлом турмуш тарзинини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу ишга нафақат олимлар ва зиёлиларни балки маҳаллаларда обрў топган, тажрибали отахон ва онахонларни, педагог ва мураббийларни жалб этишга эришилди.
Тажриба-синов ишлари жараёнида аксарият 26-35 ёшдагилар бўлиб, улар қатнашганларнинг 51,2 фоизини ташкил этди. Тингловчиларнинг 70 фоизини аёллар ташкил этган бўлса, 20 фоизини эркаклардан иборат эди.
Тажриба-синов ишлари натижалари шундан далолат берадики, мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оила, маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ҳамкорлигидаги қатор устувор масалаларга асосий эътиборни қаратмоқ лозимлиги ўз исботини топди:
- соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оила, маҳалла ва жамоатчиликнинг ҳамкорлигини таъминлаш;
- мактабгача ёшдаги болалар бўш вақтини тўғри ташкил этиши, назорат қилиши ва мазмунли ташкил этиши, уларнинг пассив бўш вақти эмас, балки фаол бўш вақтини уюштиришга эришиш лозим;
- жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш;
- экологик тарбия, экологик маданиятни мактабгача ёшдаги болалар онгига сингдириш;
Шундай қилиб, бизнинг назаримизда мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришда қуйидаги ҳолатда самара беради: оилада бола тарбияси ва уларнинг руҳий ҳолати, шу даврда болалар билан мулоқот қилиш маданиятини ўзлаштиришга эришиш; мактабгача ёшдаги болалар кун тартибини тўғри йўлга қўйиш; болаларнинг саломатлигига асосий эътиборни қаратиш, камида бир йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш, шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга ўргатиш; ота-оналарнинг ўзаро ва фарзандлар билан, фарзандлар ўртасидаги соғлом мулоқотни тарбиялаш, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат, мулоқот маданиятига эришиш; фарзандларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини назоратдан четда қолдирмаслик, лоқайдликка йўл қуймаслик. Турли зарарли одатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш; фарзадларнинг дам олишини, бўш вақтини тўғри ва унумли ташкил этишга эришиш. Дам олиш кунлари ва бўш вақтдан фаол фойдаланишни йўлга қўйиш, оила тарбиясида этакчи ўринда туради.
Ҳадислар ва халк педагогикасида соғлом турмуш тарзини талқин қилинишини ўрганиш; педагог ва мактабгача ёшдаги болалар ўртасида педагогик мулоқот маданиятини таркиб топтириш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш; соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадада турли йўналишлардаги тўгаракларни ташкил қилиш. Тўгаракларда экологик маданият, мулоқот маданияти, жисмоний маданият, педагогик маданият кабилар негизида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга эришиш; мактабгача таълим муассасаларида дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг самарали шакл, усул ва воситаларидан фойдаланиш; миллий истиклол ғояси асосида мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор бериш; тарбияланувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш асосида мактабга тайёрлаш механизмини яратиш таълим-тарбия жараёнида соғлом турмуш тарзини шаклалантиришга бағишланган илмий методик, оммабоп адабиётлар, буклетлар, эслатмалар, рисолалардан самарали фойдаланиш соғлом турмуш тарзини шакллантириш мазмунини самарадорлигини таъминлайди.
Маҳаллалар ва турар жойларда эса, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ва жамоатчилик ҳамкорлиги режасини ишлаб чиқиш; ҳамкорликда ташкил этилаётган ишлардан ҳеч бир оиланинг четда қолмаслигига асосий эътиборни қаратиш; маҳаллаларда ота-оналарнинг тиббий, ҳуқуқкий маданиятини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, семинарлар, семинар-тренинглар ташкил қилиш; спорт ва соғломлаштириш ишларини йўлга қўйиш, маҳаллаларда маҳалла ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун спорт майдончалари, спорт тўгаракларини ташкил этиш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига эътибор бериш; турли зарарли иллатлар билан шуғулланадиган ёшларни аниқлаш, уларга тушунтириш ишларини олиб бориш, психологик ёрдамни ташкил қилиш; соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдириш; маҳалла аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларига маҳалланинг обрўли, кекса, тажрибали отахон ва онахонларини жалб қилиш ва репродуктив ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, ёш оналар ўртасида турли тадбирлар ташкил этиш. Мазкур масалалар оила, маҳалла, мактабгача таълим муассасалари ҳамкорлигида ташкил этилгандагина самарадорлиги таъминланади.

Download 168,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish