Жылайды қалмақ баласы (Ҳ,11).
Биреўдиң тойын бузарсаң, деп,
Жибермейди бизлерди (Ҳ,16).
Бу мисоллардаги кесимнинг ўрин алмашиши матн таъсирчанлигини оширган, уни қабул қилишда руҳий кўтаринкилик юзага келади.
Достонда мисралар бошида баъзи тил элементларининг такрор қўлланиши таъкид, кучайтириш, диққатни жалб қилиш, жозибадор тўлқинланиш каби ҳиссиётларни қўзғатади:
Кимниң тойын бузасаң,
Кимниң ойнын бузасаң (Ҳ,6).
Бу мисолда кимниң тойын, кимниң ойнын сўз бирикмалари такрорланиб қўлланган:
Дәртли менен дәртлессең,
Дәртиң қалмай тѳгилер (Ҳ,10).
Ушбу мисраларда эса сатр бошида бир сўз такрор қўлланган. Бундай анафорик қўлланиш сўз, сўз бирикмаси ва гап шаклларида ҳам бўлиши мумкин. Бу бир томондан достон ижрочиларига матнни ёдда сақлаш қулайлигини туғдирса, иккинчидан, матннинг образлилиги, эмоционал- экспрессивлигини оширади.
Бу анафоранинг тескариси бўлиб, шеър мисралари охирида тил элементларининг такрорланиб келиш ҳодисасидир. Достондан бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин:
Ғарры достым аман ба?
Ғарры жеңгем аман ба? (Ҳ,52).
Ағам жоқ деп жүр едиң,
Иним жоқ деп жүр едиң (Ҳ,52).
Бу мисоллардаги аман ба?», жоқ деп жүр едиң сўз бирикмаларининг такрорланиб келиши эпифорага мисолдир. У стилистик фигура сифатида нутқнинг ифодалилигини, бадиийлигини таъминлайди.
Достонда тингловчи диққатини жалб қилиш, унга руҳий таъсир қилиш учун риторик сўроқлардан фойдаланилган:
Шеккен жәбри жапаңды,
Жарасқан заўқы сапаңды,
Кѳре қойсаң Жәдигер,
Танырма едиң атаңды?! (Ҳ,73).
Бундай риторик сўроқ гаплар жавоб талаб қилмайдиган гаплар бўлиб, мазкур мисолларда фақат сўроқ маъноси ифодаланиб қолмасдан, баён қилинаётган воқеа, ҳодисага тингловчининг диққатини қаратиш, айниқса, қаҳрамонларнинг ўша пайтдаги руҳий ҳолатини айнан тасвирлаш учун риторик сўроқлардан фойдаланилган.
Нутқ жараёнида бирор сўз ёки сўз бирикмаларининг ортиқча қўлланиши ёки тил бирликлари исрофгарчилигига йўл қўйилиши плеоназмдир. Бундай тасвирларда бир сўзнинг ўзи ҳам етарли бўлади, аммо таъсирчанликни ошириш мақсадида ортиқча бўлса ҳам унинг синонимидан фойдаланилади:
Мен саған айтайын арзы, ҳалымды (Ҳ,7)
Ақылын, ҳуўшын алдырып (Ҳ,49)
Бу мисолдаги арзы, ҳал, ақыл, ҳуўш синоним сўзлари биргаликда қўлланган, уларнинг бири ортиқча бўлсада, маънони умумлаштириб, матннинг таъсирчанлигини оширади.
Достонда антоним сўзлар антитеза (қарама-қарши) қўйиш санъати сифатида кенг қўлланган:
Ѳзиңди мәрт мени нәмәрт дейсеңбе? (Ҳ,24)
Ақшам-күндиз Тайшаханда қыялың (Ҳ,20).
Келтирилган мисоллардаги мәрт-нәмәрт, ақшам-күндиз антонимлари фикр қарама-қаршилигини таъминлашда қарама-қарши қўйиш санъатидан фойдаланилган.
Х У Л О С А
«Алпомиш» достони тилини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
«Алпомиш» достонининг қорақалпоқча версиясида баён қилинган воқеа-ҳодисалар ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди - Қўнғирот, Устюрт атрофларига тўғри келади. Бу ҳудудда Жийдали Бойсун топонимининг ҳануз сақланганлиги, «Алпомиш» достони Қўнғирот
қабилаларининг қаҳрамонлигини куйлайдиган достон эканлиги, Қўнғирот
шаҳрининг ўн асрлик куҳна тарихга эга эканлиги, қўнғиротлилар сулоласининг кейинги уч юз йил давомида Хива хонлигининг ижтимоий- сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаганлиги мазкур фикримизни илғори суришга асос бўлди.
Қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналарини, жумладан, катта эпик асарлар ҳисобланган достонлар тилини атрофлича ўрганиш қорақалпоқ адабий тилининг пайдо бўлиш ва шаклланиш босқичларини янада чуқурроқ аниқлаш, унинг тараққиёт йўналишларини кўзатиш, турли лисоний ҳодисалар қонуниятларини англаш имконини беради.
«Алпомиш» достони лексик таркибини туркий тиллар тараққиёти босқичлари билан боғлиқ ўрганиш асосида унинг тилида турли даврларга оид сўзлар учраши аниқланди. Достон лексикасидаги асл туркий сўзларни қадимги ёзма ёдгорликлар, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғат ит-турк» асари, мавзувий гуруҳларга ажратиб қиёсий ўрганиш қорақалпоқ тили лексик таркибининг илдизларини қадимги туркий даврлардан топиш мумкин эканлигини кўрсатади. Ўрта асрларга келиб, тилимиз лексик таркиби шаклланганлигини Маҳмуд Қошғарий асаридаги ва тилимиздаги сўзларнинг бир маънода қўлланиши билан исботлаш мумкин.
Достон тилида асл туркий сўзлар билан бир қаторда хитой тилидан ўзлашган сўзлар ҳам учрайди. Шунингдек, қадимги эрон тилларидан озиқ- овқат, деҳқончилик, савдо-сотиқ ишлари билан боғлиқ, шунингдек, форс- тожик адабий тилида яратилган асарларнинг бу ҳудудда кенг тарқалиши натижасида ҳам кўпгина сўзлар кириб келган. Достон лексик таркибида ишлатилган хитой, араб-форс тилларидан ўзлашган сўзлар таҳлил қилиниб, уларнинг баъзи семантик ўзгаришларга учраганлиги ҳам аниқланди.
. Достон тилида қўлланилган кўп маъноли сўзлар, сўз маъноларининг метафорик, метонимик, синекдоха усулларда кўчма маъноларда қўлланиши, синонимлар, антонимлар, омонимлар, эскирган ва тарихий сўзлар, фразеологизмларнинг қўлланиш хусусиятлари, табу ва эвфемизмлар достон матнлари асосида таҳлил қилинди ва функционал хусусиятларига тавсиф берилди.
Достон тилидаги оғзаки сўзлашув тили бирликлари - эркалаш, ҳурмат, ҳушмуомалаликни билдирувчи сўзлар, қўпол ва маданиятсизликни ифодаловчи сўзлар - сўкиш, қарғаш кабилар, китобий тилга хос сўзлар, диалектизм, касб-ҳунар лексикаси кенг тарзда таҳлил қилинди. Уларнинг достон тилига хос бўлган хусусиятлари ажратиб кўрсатилди.
Стилистик формулалар фақат халқ оғзаки ижоди асарларига хос бўлган турғун сўз бирикмалари ва шеър мисралари бўлиб, улар достонларда тайёр ҳолда мавжуд бўлади. Достонни ижро қилувчи бахшилар бу формулаларни керакли ўринларда қўллаб, матннинг эмоционал- экспрессивлигини ошириш, эстетик таъсирини кучайтириш мақсадида фойдаланадилар. Достон тилидаги стилистик фигуралар - инверсия, анафора, эпифора, риторик сўроқ, плеоназм, антитезалар ҳам лисоний тадқиқ қилинди.
Халқ оғзаки ижоди намуналари бир неча асрлардан буён жиров- бахшилар ижросида аждодлардан-авлодларга ўтиб келаётган халқимизнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Фольклор асарлари тили истеъдодли жиров ва бахшилар ижросида такомиллашиб, бадиийлик даражаси ошиб, адабий тилимиз пайдо бўлишига замин ҳозирлаган тилдир. Халқ оғзаки ижоди намуналари тили, бир томондан, қорақалпоқ оғзаки сўзлашув тилидан фарқли хусусиятларга эга бўлса, иккинчидан, у ҳозирги ёзма адабий тилимиздан ўзида асрлар тамғасини сақлаб келаётган тил сифатида ажралиб туради.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанында сѳзлик қурамның айырым мәселелери. //Әмиўдәрья. -Нукус, 2008. -№1. -Б. 126-128.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанында топонимлердиң қолланылыўы. //ѲзР ИА ҚБ Хабаршысы. - Нукус, 2008. -№2. -Б. 123-125.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанында омонимлердиң қолланылыўы. // Национальный фольклор народов Центральной Азии и проблемы духовного обновления общества: Материалы международной научно-практической конференции. - Нукус, 2008. -Б. 152-153.
Абдиев А. «Алпамыс» дастанындағы турмыстық лексика. // Қазақ тілі мен әдебиеті. 2008, №7. -Б. 102-105.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанында гѳнерген сѳзлердиң
қолланылыўы. // Қарақалпақ мәмлекетлик университети Хабаршысы. - Нукус, 2009. №1. -Б. 116-118.
Абдиев А. Дәстанлық шығармаларда синонимлердиң қолланылыўы. // Әмиўдәрья. -Нѳкис, 2009. -№2. -Б. 108-109.
Абдиев А. «Алпомиш» достонидаги хитойча ўзлашмалар. // Ўзбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2009. №5. -Б. 87-88.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанының тилин изертлеў зәрүрлиги. //
Тезисы Республиканской научно-практической конференции «Наука Каракалпакстана: вчера, сегодня, завтра», посвященной 50-летию
Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан. - Нукус, 2009. -Б. 92-93.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанында диалектизмлердиң қолланылыўы.
// Тезисы Республиканской научно-практической конференции «Наука Каракалпакстана: вчера, сегодня, завтра», посвященной 50-летию
Каракалпакского отделения Академии наук Республики Узбекистан. - Нукус, 2009. - Б. 91-92.
Абдиев А. «Алпамыс» дәстанының тилинде стилистикалық
фигуралардың жумсалыўы. // Қарақалпақ мәмлекетлик университети
Хабаршысы. - Нѳкис, 2009. №3-4. -Б. 116-118.
Китайское заимствование в эпосе «Алпамыс». // Алтаистика және түркология. 2010. №1-2. - Б. 120-124.
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Абдиев Азамат Турғанбаевичнинг 10.02.02 - Туркий тиллар (қорақалпоқ тили) ихтисослиги бўйича “Алпомиш” достони тилининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари (Ҳўкиз жиров варианти асосида)” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Do'stlaringiz bilan baham: |