Қўлёзма ҳуқуқида (575. 16)


-расм. Таркибий ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишга таъсири20



Download 0,55 Mb.
bet8/29
Sana18.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#819423
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
1-расм. Таркибий ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишга таъсири20
Ишлаб чиқариш жараёнининг қисқариши турли сабаблар натижасида юзага келади, жаҳон иқтисодиёти тажрибасида турли табиий офатлар, урушлар, сиёсий нобарқарорликлар, мамлакатнинг бир иқтисодий тизимдан иккинчи тизимга ўтиш шароитида иқтисодий инқирозлар даври кузатилади. Таркибий ўзгаришларнинг ишлаб чиқариш жараёниқисқариши натижасида юз бериши мамлакат иқтисодиётининг пасайишга олиб келади.
Ишлаб чиқаришнинг ананавий туридан фойдаланиб таркибий ўзгаришга эришиш ишлаб чиқариш жараёнига қўшимча бирлик ресурсларни жалб этиш натижасида амалга оширилади. Бунда капитал қайтими камайиб, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги пасаяди, натижада иқтисодий турғунлик(стагнация) кузатилади.
Таркибий силжишга ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш орқали эришиш, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнга инновация, янги турдаги бошқарув усулларини қўллаш орқали рўй беради. Натижада мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишга эришади.
Минтақалар иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси унинг табиий ресурс салоҳияти, меҳнат ресурсларининг сони ва сифати (малака даражаси), ишлаб чиқаришнинг техник-технологик модернизациялашганлик даражаси, иқтисодиёт таркибий тузилишини такомиллашганлиги ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ. 
Иқтисодиётнинг таркибий тузилиши – иқтисодиётнинг турли қисм ва бўлаклари ўртасидаги пропорциялар ва ўзаро нисбатлар. Мураккаб тизим сифатида иқтисодиётнинг барча элементлари орасидаги шаклланган ва ўзгариб борадиган пропорциялар ва ўзаро нисбатлар таркибий ўзгаришларни тавсифлайди. Миллий хўжаликнинг мақбул таркиби, алоҳида турдаги ишлаб чиқаришларнинг ривожланганлиги ва баланслашганлиги, уларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳар қандай давлат ривожланишининг пировард мақсади – аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.
Минтақалар хўжалигининг турли бўлак ёки қисмларга қандай белгилар асосида ажратилишига кўра иқтисодиёт таркибий тузилишининг турлари ўзаро фарқланади. Минтақа иқтисодиёти таркибий тузилиши шаклланишида унинг табиий ресурс салоҳияти, географик жойлашуви, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлик даражаси каби омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлсада, уни ўзгартириш ва такомиллаштиришда давлатнинг таркибий сиёсати ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Таркибий ўзгаришлар сиёсати - давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида таркибий ўзгаришлар сиёсати:
минтақалар иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялашув даражасини кўтариш, ишлаб чиқарилаётган товарлар ва хизматлар турларини кенгайтириш, ЯҲМ, экспорт каби кўрсаткичларда алоҳида тармоқ маҳсулоти ёки маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш;
ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам таъсирчан бўлган тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги улушининг юқори бўлишини таъминлаш;
тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек экспорт қилувчи корхона ва тармоқларнинг хом ашё ва бутловчи қисмлар билан таъминланишида маҳаллий корхоналар улушининг устунлигига эришиш;
юқори технологиялар ва замонавий техника билан билан қуролланган, арзон ва сифатли, ташқи бозорда бемалол рақобатга кириша оладиган саноат тармоқларининг ишлаб чиқариши кўрсаткичларидаги улушини ошириш;
конъюнктура ўзгаришларига тез мосшлашувчан, капитал сиғими паст бўлган соҳа ва тармоқларнинг ялпи иқтисодий кўрсаткичлардаги салмоғини оширишга эришиш йўналишларида олиб борилмоқда.
Минтақа иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, чуқур қайта ишланган, тайёр, қўшилган қиймат ҳиссаси юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқларни жадал ривожлантириш ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳамда мамлакат экспортидаги улушини кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга.
1.2 Минтақа иқтисодиёти таркибий ўзгаришининг моҳияти ва хусусиятлари
Бозор муносабатларини янада такомиллаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришларни амалга оширишни талаб этади. Бундай ўзгаришлар қаторида таркибий ўзгаришлар муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, у иқтисодиётда трансформацион жараёнларни келтириб чиқаради, бунинг натижасида иқтисодиёт таркиби сифат жиҳатидан яхшиланиб, миқдор жиҳатдан ўсиб боради.
Жадал суръатларда ўсаётган ижтимоий эҳтиёжларни қондириш ва ўзгариб бораётган бозор конъюнктурасига мос келувчи ишлаб чиқаришни шакллантириш ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш йўлида иқтисодиёт таркибида оқилона ва самарали ўзгаришларни вужудга келтириш – Ўзбекистон Республикаси ва минтақалари иқтисодиётининг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги
ПҚ-4702-сонли «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Қарорида ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш назарда тутилган.
Кўпгина ривожланган давлатлар амалиётида барқарор иқтисодий ўсиш билан миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва унда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда туртки бўладиган соҳаларни аниқлаш муаммосини фақатгина макро ва микро даражадагина эмас, балки минтақа даражасидан ўрганиш мақсадга мувофиқдир. У билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, уларни илмий-услубий асослашни ва чуқур таҳлил қилишни талаб қилади. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларнинг илмий-назарий асосларни ўрганишда мамлакат, минтақалар ва тармоқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга аниқлик киритиш керак.
Одатда, ўзгаришлар маълум бир тизим доирасида амалга оширилади. «Тизим (юн. systeme - қисмлардан иборат бутун) - ўзаро муносабат ва алоқада бўлган, муайян яхлитликни ҳосил қилувчи кўп қисмлар (унсурлар) мажмуи» ҳисобланади21. Муайян тизим ўз тузилма ёки таркибига эга бўлиб, ундаги силжишлар, тузилмавий ёки таркибий силжишларни келтириб чиқаради. Ўз навбатида миллий иқтисодиётдаги тузилмавий силжишларни таҳлил қилиш ва баҳолашдан олдин «тузилма», «таркиб», «тузилмавий силжиш» ва «таркибий ўзгариш» тушунчаларининг моҳиятини аниқлаштириш лозим.
Илмий адабиёт ва манбаларда «тузилма» атамасига нисбатан турли хил ёндашувлар мавжуд бўлиб, масалан, фалсафа луғатида тузилмага «тузилма (лот. structura - тузилма, тузилиш жойлашиш, тартиб) - тизим унсурлари орасидаги барқарор ўзаро алоқалар бирлиги сифатида намоён бўлувчи, тизим ташкил этилишининг ички шакли ва тузилишидир» деб таъриф берилади22. Шунингдек, «тузилма» тизимнинг ички тузилишини тавсифлайди ҳамда уни ташкил этувчи унсурларнинг жойлашиш шакли ва хусусиятларини ўзида акс эттиради.
Россиялик олим В.И.Свидерский, «тузилма – бу қонун, унсурлар ўртасидаги муносабатлар тизими»23 - деб ҳисобласа, О.Красильников «иқтисодиёт тузилмаси - аниқ иқтисодий бутунликни ташкил қилувчи қисмлар, унсурлар муносабатлари тўпламининг тузилишидир»,24 деб, ҳисоблайди.
В.Г.Афанасьевнинг фикрига кўра: «Таркиб - тизим ташкил этилишида муҳим ўрин тутади: унсурларни ўзгартирган ҳолда боғлайди; қандайдир умумийликни, бутунликни таъминлаб, уларнинг ҳеч бирига хос бўлмаган янги сифатларнинг ҳосил бўлишини юзага келтиради».25
Иқтисодиёт тузилмасининг табиати барқарор эмас. Уни ташкил этувчи унсурларнинг макон ва замондаги таркиби узлуксиз ўзгариб боради, бунинг натижасида тизим хусусиятларини янги сифат даражасига олиб келувчи силжишлар ҳосил бўлади. Л.С.Казинецнинг фикрича, тўплам алоҳида унсурларини ифодаловчи улушларнинг вақт мобайнида ўзгариши, тузилманинг ўзгаришини, яъни тузилмавий силжишларни билдиради.26 Бундан кўринадики, «тузилма» - улушларда ифодаланган статистик тўплам бўлиб, ундаги улушларнинг замонда ўзгариши силжишларни келтириб чиқаради ҳамда улушларнинг ўзгариши тизим унсурларининг нотекис динамикаси натижасида содир бўлади.
Юқоридаги фикрни умумлаштирилган ҳолда “таркиб” тушунчасини қуйидагича изоҳлаймиз, таркиб – бу миллий иқтисодиётнинг ички тузилиши, иқтисодий бутунлик ва мазкур бутунликни ташкил қилувчи ижтимоий, ҳудудий, тармоқ тўпламларнинг ўзаро нисбати ва ўзаро алоқасидир. Хулоса қилиш мумкинки, минтақа иқтисодиёти таркибини ташкил этувчи унсурларнинг макон ва замондаги тартиби узлуксиз ўзгариб боради, бунинг натижасида тизим хусусиятларини янги сифат даражасига олиб келувчи ўзгаришлар юзага келади.
Таркибий ўзгаришлар мураккаб ва доимий узлуксиз жараён ҳисобланиб, унинг моҳияти энг аввало, сифат ўзгаришларини тавсифлашда намоён бўлади. Бундай ўзгаришлар кузатув объектининг нафақат миқдорий хусусиятлари ўзгаришини, балки сифат ўзгаришини ҳам таъминлайди. Таркибий ўзгаришлар иқтисодий тизимнинг турли даражаларида: масалан, индивид ёки уй хўжалиги даражасида – нанодаражада, корхона ёки фирма даражасида – микродаражада, тармоқ ёки ҳудуд даражасида – мезодаражада, миллий ёки жаҳон иқтисодиёти даражасида – макродаражада намоён бўлади ва қуйидагича таснифланади (1.1-жадвал).

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish