1.1-жадвал
Таркибий ўзгаришларнинг кўлам жиҳатидан тавсифланиши27
№
|
Кўламига қараб
|
Таркибий ўзгаришлар йўналишлари
|
1
|
Макродаражада
|
Жамият миқёсида ялпи талаб ва уни унсурларининг ўзгариши, ЯИМ таркибининг ўзгариши ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги нисбатларнинг ўзгариши
|
2
|
Мезодаражада
|
Ҳудуд миқёсида ЯҲМнинг ва уни унсурларининг ўзгариши, тармоқ миқёсида эса ЯҲМ таркибидаги тармоқлар улушининг ўзгариши
|
3
|
Микродаражада
|
Корхона ёки фирма миқёсида маҳсулот кўриниши ва турларининг, ҳамда корхона ялпи даромадида маҳсулот турлари улушининг ўзгариши
|
4
|
Нанодаражада
|
Индивид ва уй хўжалиги даражасида истеъмол ва даромадларнинг ўзгариши, шунингдек, алоҳида талабнинг ошиши, даромад таркибида жамғариш улушининг кўтарилиши, истеъмол тузилишининг таркибидаги ўзгаришлар
|
Умуман олганда, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларнинг асосини бизнинг фикримизча, улушларда ифодаланган тўплам ташкил этиб, ундаги улушларнинг замонда ўзгариши силжишларни келтириб чиқаради. Улушларнинг ўзгариши тизим унсурларининг нотекис динамикаси натижасида содир бўлади. Бунда мавжуд ва келажакдаги иқтисодий муносабатлар ва эҳтиёжлар назарда тутилади. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар тўғрисидаги назариялар ва қарашларни умумлаштирган ҳолда ушбу тадқиқотда асосий эътибор минтақа иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш манфаатлари, мақсад ва вазифаларини ўрганишга қаратилди.
Иқтисодий барқарорлик ва таркибий ўзгаришлар ижтимоий меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, янги тармоқларнинг ривожланиши, алоҳида турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мустақил тармоқларга айланишини, бир иқтисодий тизимдан иккинчи иқтисодий тизимга ўтиш даврида мавжуд иқтисодий муносабатларда ва шу билан бирга минтақа иқтисодиёти таркибий тузилмасида сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар билан боғлиқ тушунчалар иқтисодчилар томонидан чуқур ўрганилган бўлиб, жумладан австриялик олим Й.Шумпетер «Иқтисодий тизимни ҳаракатга келтирувчи асосий куч истеъмол таркибининг янгиланишидан, товар ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг янги усулларини қўллашдан, бозорлар фаолиятини яхшилашдан ва иқтисодиётни ташкил этишнинг замонавий шаклларини қўллашдан боғлиқ бўлади»,28 деб таъкидлайди.
Минтақалар иқтисодиётида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича илмий назарияларда олимлар кўпроқ минтақаларда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш масалаларига эътибор қаратганлар. Жумладан, И.Тюненнинг «қишлоқ хўжалик штандорти» назарияси, А.Вебернинг29 «саноат штандорт»лари назарияси, А.Лёшнинг30 «жойлаштириш» назарияси, Ф.Перрунинг31 «ўсиш қутблари ва ривожланиш маркази» назарияларини бу борадаги муҳим назариялар ҳисобланади. Шунингдек, В.Кристаллйернинг32 «марказий ўрин назарияси» асосида минтақаларнинг самарали тузилмалари, товар ва хизматлар ҳаракатининг оқилона йўналишлари, шаҳар ва аҳоли пунктлари бошқаруви маъмуриятининг қулай тузилмасини шакллантириш масалалари ёритиб берилади.
Юқорида келтирилган ретроспектив ёндашув вакиллари асарларини таҳлил қилганда, илгари олиб борилган ишларда тадқиқотчиларнинг эътиборлари минтақанинг ривожланиш омиллари ва шароитларини аниқлашга, унинг иқтисодий нисбатларини, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларини таҳлил қилишга қаратилган. Ушбу ёндошувнинг замонавий вакиллари, минтақавий даражада ижтимоий-иқтисодий тизимнинг шаклланиши ва ривожланишида жамиятнинг ўрни беқиёслигини таъкидлайдилар. Бинобарин, бундай тизимнинг самарадорлиги биринчи навбатда минтақадаги аҳолининг турмуш даражаси ва сифати каби кўрсаткичлар билан белгиланиши керак.
Минтақавий иқтисодиётда муҳим аҳамиятга эга бўлган «минтақавий иқтисодий тизим» атамаси, замонавий иқтисодий мактабларининг асосий йўналиши сифатида шаклланган таърифларнинг талқини кўпдир. Биз диссертация ишида айрим талқин ва фикрларни таҳлил қиламиз.
Минтақавий иқтисодий тизимда кўплаб изланишлар олиб борган олим А.Г.Гранберг бўлиб, у минтақани «иқтисодий макон» тоифаси билан белгилаб, уни иқтисодий ва ижтимоий унсурлар, шу жумладан корxона ва ташкилотлар, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси ва бошқалар билан ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қиладиган тизимга эга бўлган ҳудудий ташкилот сифатида кўриб чиқади.33
А.Н.Аюповнинг фикрига кўра, минтақавий иқтисодий тизим бу минтақалараро меҳнат тақсимоти ва интеграция асосида шаклланган миллий иқтисодий комплексдир. Ушбу тизим ўзининг тузилиши мураккаблиги жиҳатидан тубдан фарқ қилади ва оддий тузилмаларга бўлиниши мумкин.34
М.В.Зелинская минтақани тизимли ёндошув нуқтаи назаридан кўриб чиқади ва унга қуйидагича таъриф беради, минтақавий иқтисодий тизим иқтисодий тизимларнинг бирлашиши ва комбинацияси натижасида шаклланган мулкий муносабатларнинг уюшган тўплами бўлиб, унинг ишлаши ва ривожланиши учун бошқарув тизимини яратади ва шунинг учун яxлит субъектнинг мураккаб шакли ҳисобланади.35
А.И.Бородин, Н.Н.Киселеваларнинг таъкидлашича, минтақавий иқтисодий тизим ноёб ресурсларга асосланган ва ижтимоий-иқтисодий, экологик қуйи тизимларни жадал ривожлантиришга интилаётган миллий иқтисодий комплекснинг бир қисми ҳисобланади. Минтақавий иқтисодий тизимнинг асосий вазифалари табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва маҳаллий xусусиятларни ҳисобга олган ҳолда табиий муҳитни тиклаш ҳисобланади.36
Минтақа иқтисодиёти таркибининг шакллари кўплиги ва уларнинг турли мутаносибликлар кўринишида намоён бўлиши уларни гуруҳлашни талаб этади. Шу талабдан келиб чиқиб, минтақа иқтисодиёти таркибини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин (1.2-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |