Лекция Лейкоцитлар патологияси



Download 1,85 Mb.
bet9/11
Sana25.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#274527
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Патология 5 лекция Патологии лейкоцитов

Ўткир миелобласт лейкози
Ўткир лимфобласт лейкози
Ушбу лейкоз, ёш болалар лейкози деб номланади. Лейкоз, лимфобластлардан ривожланади, ўсма ҳужайраларни шаклланиши кескин бузилади. Периферик қонда лимфобластлар кўпайиб кетади, лекин ушбу лейкоз ҳужайралар сифат жиҳатдан ўзгарган, яъни анаплазия холатини кузатиш мумкин. Ушбу лейкозда XXI, XXII ва XII-XV жуфт хромосомаларда ирсий дефектлар кузатилади.
Сурункали лейкозлар
Сурункали лейкозлар қон ҳосил қилувчи IV-синф ҳужайралардан ривожланади ва сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, сурункали монолейкоз, сурункали эритромиелозлар тафовутланади, улар лейкемик ва сублейкемик куринишда кечади.
Сурункали миелолейкоз
Ушбу лейкозни келиб чиқишида миелобластлар муҳим роль ўйнайди, маълумки, лейкоз сурункали ҳарактерга эга бўлганлиги учун миелобластлар шаклланиши давом этади. Периферик қонда миелобластлар билан бир қаторда промиелоцитлар, ёш ва таёқча ядроли нейтрофиллар ҳам учрайди.
Ушбу лейкоз учун ҳарактерлиси, қонда эозинофил ва базофиллар сони кескин ортиб кетади (эозинофил-базофил ассоцация).
Сурункали миелолейкоз билан оғриган беморлар суяк кўмиги ва қони текширилганда, нейтрофил хромосомасида аномалия аниқланган, ХХI жуфт хромосомани бир елкаси узунроқ бўлган, бундай аномал хромосома жуфтлигини, Филадельфия жуфтлиги деб аташган. Сурункали миелолейкозни наслдан-наслга ўтиши кузатилмаган. Ушбу касаллик қон ҳосил қилувчи аъзоларни мутаген омиллар таъсирида, мутацияга учрашидан келиб чиқади.
Маълумки, ХХI жуфт хромосомада, гранулопоэзни назорат қилувчи генетик материал мавжуд. Агар, ушбу генетик материал фаолият кўрсатмаса, нормал қон ҳосил бўлиши бузилади, натижада мутацияга учраган ҳужайралар тез кўпаяди ва шаклланиш хусусияти ҳам пасаяди, оқибатда касаллик келиб чиқади.
Сурункали миелолейкоз
Сурункали лимфолейкоз
Ушбу лейкозни келиб чиқишида лимфобластлар аҳамиятга эга. Лейкоз ҳужайраларни 80-90% ни лимфоцитлар ташкил қилади, лимфоцитлардан ташқари, пролимфоцит ва жуда оз миқдорда лимфобластлар бўлиши мумкин. Периферик қонда ушбу касалликка характерли бўлган, Гумпрехт сояларни ҳам учратиш мумкин, шунингдек, лимфоцитларда иммуноглобулинлар синтези бузилишидан, иммунологик етишмовчилик келиб чиқади.
Лейкозларда юзага чиқадиган клиник синдромлар
Кўплаб клиник синдромларни учта гурухга бўлиш мумкин.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish