Лекция кириш. Машғулот режаси



Download 0,62 Mb.
bet2/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#297842
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
2018 печатга Гемеханика узб

Назорат учунсаволлар:


1. Фаннинг асосий мақсадлари ва вазифаларини айтиб беринг.
2. «Геомеханика» фани бошқа фанлар билан боғлиқми?


Адабиётлар:

1.Ржевский В.В., Новик Г.Я. Тоғ жинслари физикасининг асослари. - М.: Недра, 1984. 56-б.


2.Астафьев Ю.П. Фойдали фазилмалар конларини очиқ усулда қазиганда тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқариш.- Киев-Донецк.: Олий мактаб, 1986.36-б.

2-ЛЕКЦИЯ


ТОҒ ЖИНСЛАРИ МАССИВЛАРИ
ВА ТОҒ ЖИНСЛАРИ МАССИВЛАРИНИНГ
ТУРҒУНЛИГИНИ БЕЛГИЛАБ БЕРУВЧИ ТАБИИЙ ОМИЛЛАР


Машғулотнинг мақсади: Тоғ жинсларимассивидаги ҳаракатини белгилаб берувчи тоғ жинсларининг массиви, массив турғунлигининг табиий омиллари ва жинслар хусусиятларини ўрганиш ҳақида умумий тушунчалар.


МАШҒУЛОТ РЕЖАСИ:

1. Тоғ жинслари массиви ва карьерлари бортлари ва қияликларининг турғунлигини белгилаб берувчи омиллар ҳақида тушунча.


2. Тоғ жинсларининг массивидаги ҳаракатини белгилаб берувчи физикавий ва физика-кимёвий хусусиятлар.
3. Тоғ жинсларининг геологик ва физика-механикавий хусусиятлари - массив турғунлигини белгилаб берувчилар сифатида.

Муҳандислик геологиясида тоғ жинслари массивлари деб, ер қобиғининг геологик, гидрогеологик ва муҳандислик-геологик қонуниятлар билан тавсифланадиган, инсоннинг муҳандислик таъсирига дучор бўладиган қисмига айтилади.


Ер қобиғининг геологик қонуниятларини - геологик жинсларнинг шаклини ва фазовий жойлашувини, тоғ жинсларининг моддий таркибини ва тузилишини, уларнинг гравитацион тектоник майдонлар билан шаклланган табиий кучланган ҳолати белгилаб беради.
Очиқ усулда кон ишлари шароитларига нисбатан қўлланиладиган тоғ жинслари массив деганда эса, фойдали қазилмани фазиб олиш жараёни туфайли юзага келадиган барча муҳандислик-геологик ҳодисалар маҳаллийлаштириладиган, карьер, техноген уюмлар ва чегараланган зоналарни жойлаштирган ер қобиғининг бир қисми назарда тутилади.
Муҳандислик-геологик ҳодисалар – бу бортлар ва қазилмалар қияликларининг турли хил деформациялари (ўпирилишлар, кўчкилар, оқовалар, чўкишлар ва бошқалар).
Фойдали қазилмалар қазиб олинганда тоғ жинслари массивинингҳаракати, хусусан унинг турғунлиги табиий ва техноген каби икки гуруҳда бирлашиши мумкин бўлган кўп сонли омилларнинг қўшма ҳаракатига боғлиқ.
Омилларнинг табиий гуруҳи учта кичик гуруҳларга ажратилади:
1. Муҳандис-геологик – уларга тоғ массивининг кучланган ҳолати, тоғ жинсларининг табиий турлари ва хусусиятлари киради.
2.Гидрогеологик – гидростатик тортиш, гидродинамик босим, ғовакли босим, суффозия, эриш ва карст.
3.Физика-географик – об-ҳаво ёғингарчиликлари, ҳаво ва жинснинг ҳарорати, шунингдек жойнинг рельефи.
Юқорида қайд этиб ўтилган омилларнинг ҳар бири, қўшилувчан тоғ жинсларининг ички алоқалари табиатига қараб, қай даражададир массивнинг турғунлик шароитларини белгилаб беради. Ушбу аломатига қараб, тоғ жинслари учта асосий муҳандис-геологик турларга ажратилади:

  1. Қаттиқ боғламали (тошлоқ ва ярим тошлоқ) тоғ жинслари;

  2. Юмшоқ боғламали тоғ жинслари;

  3. Боғланмас (алоҳида доначали, сочилувчан) тоғ жинслар.


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish