Тоғ жинсларининг биринчи туриалоҳида заррачалар (доначалар) ўртасида қаттиқ кристаллизацион алоқали магматик, метаморфик ва чўкиндили жинсларни бирлаштиради. Ушбу боғлиқликнинг табиати кимёвий (ковалентли), бунинг натижасида эса жинслар сув таъсири остида кам ўзгарадиган юқори пишиқликка эга бўлади. Шартли равишда ушбу турга музлаб қоладиган тоғ жинсларини киритиш мумкин. Бундай жинсларнинг тузилмавий боғлиқлиги музнинг мавжудлиги билан белгиланади, улар массивларда қандайдир даражада тошлоқ жинслар каби туришларидан қатъий назар, пишиқлиги анча паст бўлади.
Биринчи турдаги тоғ жинсларидан иборат бўлган массив турғунлигининг ҳолати баҳоланганда, тузилишининг турли-туманлигиги, яъни сланецлигининг сустлашган пишиқлиги, дарзлар ва тектоник бузилишларининг мавжудлиги, муҳим аҳамиятга эга бўлмайди. Ушбу юзалар тоғ жинслари массивини алоҳида блокларга ажратади, унинг пишиқлигини ва турғунлигини сусайтиради. Массивнинг сув ташувчанлиги ҳам тоғ жинсларининг майдаланганлигига боғлиқ.
Иккинчи турдаги тоғ жинсларига5 % кам бўлмаган лойли заррачалардан таркиб топган юпқа дисперсли чўкинди ҳосилалар киради. Таркиби бўйича улар лойларга, қумоқ тупроққа, қумлоқ тупроққа, соғ тупроқсимон лойларга ва қумоқ тупроқларга бўлинади. Ушбу жинсларга, пишиқлигининг заррачалар ўртасидаги сув-коллоидли боғланиш тавсифини белгилаб берувчи сувнинг мавжудлигига боғлиқлиги хосдир. Қуруқ ҳолатда боғланма жинслар нисбатан юқори пишиқликка эга бўлади. Намлигининг ортиб бориши билан, пларнинг пишиқлиги пасаяди (сув миқдори кўп бўлганда улар уни умуман йўқотиб қўйишлари ва жорий ҳолатга ўтиб қолишлари мумкин).
Кўплаб юмшоқ боғлама жинслар намланганда бўртиб кетади, қуритилганда эса ҳажмини 25---30 % ўзгартириб, киришиб кетади. Бунда ошадиган бўртиш босимс
1.0---1.5 Мпа етиши мумкин, ва бу кўпинча карьер бортларидаги массивнинг деформацияланишларига олиб келади.
Боғланмас (алоҳида доначали, сочилувчан) турдаги тоғ жинслари чақиқ тоғ жинсларини: йирик блокли , қумли чўкинди жинсларни бирлаштиради. Ушбу жинслар агрегатларининг алоҳида минерал доначалари ўзаро ишқаланиш кучлари орқаи боғланади, ва натижада уларнинг деформацияланиш табиати сочилувчан жисмлар деформациясининг моделига мос келади.
Алоҳида доначали жинслар йирик ҳоваклар устунлик қилганда сезиларли пишиқликка эга бўлади, бу эс сув ўтказувчанигини ва сув узатилишини оширади. Массивларда жинсларнинг пишиқлиги ички ишқаланиш бурчаги (табииқ қиялик бурчаги), статик ва динамик кучланишлар остида паст зичланиши билан тавсифланади. ички боғланишлар (ишқаланиш кучларидан ташқари) ва сувли муҳитда майда заррачаларнинг юқори ҳаракатчанлиги бўлмаган тақдирдаМазкур жинслардан таркиб топганмассивлар, ҳар хио турдаги фильтрацион деформацияларга дучор бўлади, ҳамда оқма хусусиятларини намоён қилишга қодир бўлади.
Фойдали қазилмалар конлари, очик кон ишлари пайтида бир массив доирасида бўлиши мумкин бўлган турли муҳандис-геологик турдаги тоғ жинсларини бирлаштиришлари мумкин. Шунинг учун ишларни олиб бориш ва алоҳида усоатткалардаги конструктив элементлар параметрларининг маълум шароитларини белгиланган пайтда конларнинг муҳандис-техник хусусиятлари ўрганилганда, массив доирасида тоғ жинсларининг муҳандис-геологик комплексларини ажратиб олиш мақсадга мувофиқ саналади.
Г.Л.Фисенко жинслар комплексларининг уч гуруҳини кўриб чиқади:
Мустаҳкам қиялик (пишиқлиги намунада ):
- ўзгартирилган тошлоқ ва яримтошлоқ
Ҳар бир груҳ доирасида жинслар жойлашувининг мураккаблиги шароитлари бўйича ғовакли, ўртача мураккаб ва мураккаб шароитли уч кичик гуруҳларга бўлинади. Оддий шароитлар жинсларнинг горизонтал ва қиялама жойлашуви, уларнинг фациал ўзгарувчанлиги ва тектоник бузилганлигига боғлиқ. Ўртача муракабликдаги шароит учун тектоник бузилишлари ва дарзларининг тавсифимураккаб бўлган тоғ жинсларининг қиялама ва тик жойлашуви хосдир. Мураккаб шароитлар тоғ жинсларининг бурмаланиш жадаллигига, дарзсимонлиги ва тектоник бузилишига, кучли фациал ўзгарувчанлиги хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |