Лекция кириш. Машғулот режаси


Деформацияларнинг таснифланиши



Download 0,62 Mb.
bet12/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#297842
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
2018 печатга Гемеханика узб

1. Деформацияларнинг таснифланиши
Тоғ жинслари массивларининг деформацияси, табиий ва техноген омиллар таъсири остида кон лаҳимлари контури шаклининг ўзгаришига олиб келадиган мураккаб муҳандис-техник ҳодисаларни намоён этади. Деформацияларнинг намоён бўлиш шакллари ва кескинлиги тоғ жинслари массивининг геологик ва гидрогеологик тузилишига, шунингдек унга техноген таъсир кўрсатиш турига боғлиқ.
Тоғ жинслари массивлари деформациялари қуйидаги асосий турларга ажратилади: сочилмалар, қуламалар, кўчкилар, ҳамда механикавий ва кимёвий суффозияларни ўз ичига олувчи фильтрацион деформациялар гуруҳи, оқовалар, фильтрацион тешиклар, чўкишлар ва эрозия.
Деформацияларнинг юқорида қайд этиб ўтилган турлари ўртасида ҳар доим ҳам аниқ чегара ўтказиб бўлмайди. Масалан, сочилмалар ва қуламалар тоғ жинслари кўчувчан массаларининг нисбий катталиги билан, қуламалар ва кўчкилар эса – сирпаниш юзаси қиялигига боғлиқ бўлган кўчиш тезлиги билан фарқ қилади. Карьерларда кўчкиларга айланувчи қуламалар, ва аксинча – қуламаларга айланувчи кўчкилар пайдо бўлиши кузатилади. Кўчкилар ва оқовалар ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас. Лойли жинсларнинг намлиги ортганда, кўчклар оқоваларга айланиши мумкин. Чўкишни кўчкидан ҳар доим ҳам ажратиб бўлмайди, чунки вақт ўтиши билан чўкин натижасида сирпаниш текислиги пайдо бўлиши ва жараён кўчки ёки қулама билан якунланиши мумкин.
2. Тўкилмалар ва ўпирилмалар
Тўкилмалар— бу қияликларда ва уларнинг асослари олдида тоғ жинсларининнннг бузилишлари маҳсулотлари тўРежаадиган жой. Улар карьерларда қияликлар деформацияларининг энг кўп тарқалган туридир ва тоғ жинсларининг барча типлари: қиялик, боғланмас алоҳида доначали ва юмшоқ боғланувчан типлари учун хосдир. Бузилма маҳсулотлар, қўшилувчан тўкилмалар тоғ жинсларини шамоллатиш учун синиқ материал билан намоён этилган. Алоҳида бўлакларнинг ўлчамлари ва шакллари турлича бўлиши мумкин, чунки улар жинснинг типига, унинг таркибига, намлигига ва дарзланишига боғлиқ.
Чўзилиш шакли бўйича тўкилмалар контрфорсли ва осилма турларга ажратилади. Контрфорс тўкилмалар қиялик асосида ҳосил бўлади, юкори даражадаги турғунлиги билан ажралиб туради, чунки поғонанинг горизонтал юзасида овуч қисмига эга бўлади.Осилма тўкилмалар эса қияликда, букилган профилли усоатткалар зонасида ҳосил бўлади, улар асоси майдонининг қиялиги натижасида, уларнинг турғунлиги пастроқ. Иккала ҳолатда ҳам тўкилмалар умумий турғанлигининг бузилиши уларнинг массивнинг бузилмаган жиснлари текислиги бўйича силжиши билан боғланган ва кўплаб омилларга боғлиқ. Ушбу омилларнинг асосийлари: тўкилмадаги материалнинг тахланиш зичлиги, сейсмик кучларнинг, вақтинчалик юзаки сув оқимларининг таъсири ва ҳ.к..
Тўкилмаларнинг ўзининг турғунлиги, уланма бўлмаганда (ср^О, с = 0) ички ишқаланиш кучлари билан аниқланади. Тўкилмаларнинг юзаси, одатда ясси бўлади ва ички ишқаланиш бурчагига тенг қилиб қабул қилинадиган табиий қиялик бурчагига мос келади, яъни тўкилмалар чегаравий мувозанат ҳолатида бўлади, турғунлик даражаси эса заҳира коэффициенти бўйича аниқланиши мумкин п = =1% фД§ а,бунда а — тўкилма қиялигининг бурчаги, ф — унинг синиқ материалининг ички ишқаланиш бурчаги.
Турли типдаги жинслардан иборат бўлган қияликларда тўкилмаларнинг юзага келиш сабаблари ва ривожлинишининг кескинлиги бир хил эмас ва бир қатор хусусиятлар билан тавсифланади.
Тўкилмалар кўпроқ суст қум-лойли жинсларда ҳосил бўлади. Ушбу жинслар кескин тарзда ҳароратлар тебранишлари, музлаш ва эриш цикллари, шамол ва сув эрозияси, намланиш ва қуриб қолиш, портлашлар ва ишлаб турган жиҳозлар вибрациясининг сейсмик таъсири остида кескин емирилади. Кўрсатиб ўтилган жинслар учун, мустаҳкамлигининг пасайиши билан минералогик таркибининг ўзгаришидан иборат бўлган агрессив ер ости ва ер юзаси сувлари ва газларининг таъсири остида кимёвий шамоллатиш аҳамиятга эга. Қияликнинг устки қисмида жинсларнинг шамоллатиш тезлиги одатда юқори бўлади, чунки шамоллатиш агентларининг фаолияти учун қулай шароитлар кўпроқ икки яланғочланган текисликлар бўйича пайдо қилинади: қиялик томондан ва горизонтал берма томонидан. Шу сабабли қиялик баландлик бўйича нотекис тўкилади, ва орқага дастлабки профилга нисбатан нопараллел тарзда қайтади, ва бу унинг устки қисмида бўртиб турадиган поғона профилининг пайдо бўлишига олиб келади. Суст қум-лойли жинсларда қияликларнинг узоқ муддат (25 йил) туриши, унинг бурчагининг дастлабки катталигига қарамай, уларнинг тўкилма табиий қиялиги бурчаги остида ётишига олиб келади.
Жинсларнинг тўкилиши, қиялик устки поғонаининг емиирилиши ҳисобига ҳам, юқорида турган қиялик жинсларининг тўкилишидан тўкилманинг тўРежаиши натижасида ҳам бермалар кенглигининг камайишига олиб келади. Якуний натижада, карьер бортининг умумий бурчаги тўкилмалар синиқ материали табиий қиялиги бурчаги катта бўлса, унда барча бермалар тўкилган бўлади, карьернинг борти эса бир қиялик билан намоён бўлади.
Қиялик жинсларида тўкилмаларнинг ҳосил бўлиш жадаллиги суст қум-лойлиларга қараганда анча паст. Сўнггисида тўкилмалар ҳосил бўлиш тезлиги асосан дарзлилик даражасига боғлиқ ва карьернинг чегаравий контурида тиргаклар нишаблаш усули билан аниқланади. Замонавий нишаблаш усуллари қияликлар юзасини дарзларсиз олиш имконини беради, бу эса тўкилмалар ҳосил бўлишини минимумга олиб келади.
Дон хромит кон бошқармаси карьерларида тўкилмалар тадқиқотлари бўйича қизиқарли маълумотлар профил линиялари бўйича ? УоС0ТоУПДХ- 500 тўкилмаларнинг ривожланишини кузатган И. И. Попов ва Р. П Окатов томонидан олинган.
Уларнинг табиий қиялик бурчаги I™ ' атрофида ўзгарган. 10 м баландликдаги алоҳида қияликлар 8 Ш қўйилган, эни З..Д5 м эҳтиёткорлик бермалари эса тўкилмалар билан ёпилиб қолган. Баъзи усоатткаларда икки – тўрт поғонага умумий қияликлар ҳосил бўлган. Узоқ хизмат кўрсатиш муддатига эга бўлган, суст шамоллатилган қиялик жинслари (серпентинитлар ва серпентинитланган дунитлар билан)устки поғоналар, кам ўзгартирилган дунитлардан иборат бўлган пастки поғоналарга қараганда тўкилишга кўпроқ мойилроқ бўлади.
И. И. Попов ваР.П.Окатовнинг тадқиқотлари асосида хавфсизлик бермаларининг ишлаб кетишининг ва қияликлар туриш вақтидан тўкилмалар ҳосил бўлиш жараёнида уларнинг тўкилишининг боғлиқлиги белгиланган. Ушбу боғлиқлик поғоналардаги берма хавфсизлиги катталигини аниқлаш учун асос сифатида хизмат қилади (2.1-расм). Кон ишларини лойиҳалаштириш ва кондан фойдаланиш жараёнида мазкур омилнинг охиригача ҳисобга олинмаслиги сезаларли зарарга ва ҳатто корхонанинг вақтинча тўхтаб қолишига олиб келади, чунки айнан шу нарса Дон кон бошқрмаси карьерларидан бирида содир бўлиб ўтган.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish