Лекция кириш. Машғулот режаси



Download 0,62 Mb.
bet20/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#297842
TuriЛекция
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40
Bog'liq
2018 печатга Гемеханика узб

Назорат учун саволлар:



  1. Фильтрацион деформацияларнинг юзага келиш асосийсабабларини тавсифлаб беринг.

  2. Оқованингдеформацияланиш жараёнини ва қуюқоқова лар нинг моҳиятини тушунтириб беринг.

  3. Механикавий ва кимёвий суффозиянинг моҳияти нимадан иборат?

  4. Ҳовурак, ўтириш ва қияликлар эрозияси деформациясини тавсифлаб беринг.



Адабиётлар:

1. Астафьев Ю.П. Фойдали фазилмалар конларини очиқ усулда қазиганда тоғ жинслари массивининг ҳолатини бошқариш.- Киев-Донецк.: Олий мактаб, 1986. 21-б.


2.Арсентьев А.И. ва б. Бортлар турғунлиги ва карьерларнинг қуритилиши.- М.: Недра, 1982.- 165 с.
3.Баклашов И. В. ва б. Жинсли массивлардаги механикавий жараёнлар.- М.: Недра, 1986.
4.Турчанинов И.А. ва б. Тоғ жинслари механикаси асослари.- Л.: Недра,1989.

7 -ЛЕКЦИЯ
ТЕХНОГЕНМАССИВЛАР (АҒДАРМАЛАР)
ДЕФОРМАЦИЯЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


Машғулотнинг мақсади:Техноген массивлар деформацияларининг турлари билан танишиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш.


Машғулот режаси:

  1. Қопловчи жинслар ағдармаларининг кўчкилари ва уларни шакллантириш механизми

  2. Қум-лойли жинслар ағдармаларидаги қияликлар оқовасининг деформацияси

  3. Чўкиш, эрозиянинг деформациялари, уларнинг юзага келиш сабаблари.

Картерларда адармалар ҳосил бўлиши – очиқ усулда ишлов бериладиган фойдали қазилмалар конларини қазиш бўйича асосий технологик жараёнларидан биридир. Қоплама жинсларни ишончли ва бир маромда тўплашга умуман, кон ишларининг техник-иқтисодий кўрсатгичлари боғлиқ. Шу муносабат билан, ағдармаларга қуйидаги талаблар қўйилади: ағдарма ҳосил қилиш ишларини олиб бориш хавфсизлиги, минимал ажратилган майдонларда максимал қабул қилиш қобилияти, эгалланган ҳудудларнинг тезроқ рекултивация қилиниши. Улар фақат технологик усуллар билан бажарилиши мумкин эмас.


Тоғ жинсларининг техноген массивлари (қоплама жинслар ағдармалари) қуйилаги турдаги қиялик деформациялари хосдир: кўчкилар, ўтириш, рангсизланган сув ва тоғ жинслари консолидацияланмаган массасининг ўпиришлари.
Кўчкилар – барча типдаги ағдармалар деформацияларининг энг кўп тарқалган туридир. Сирпаниш юзасининг ағдарма асосига нисбатан ҳолатига қараб, улар ҳам этак усти, этак, этак ости турларга ажратилади (1-расм).
Этак усти кўчкилар мустаҳкам асосда жойлаштирлган қум-лойли жинслар ағдармаларида юзага келади. Бундай кўчкиларнинг сирпаниш текислиги қопловчи тоғ жинсларининг сочилма ёки ювилма массиви доираларида шакллантирилади. Ушбу кўчкилар бошланғич жинсларнинг физика-механикавий хусусиятларига ва ағдарма ҳосил қилиш қобилиятига боғлиқ бўлган, ағдарманинг маълум баландлигида бўлади.
Ушбу кўчкиларнинг шаклланиш механизми қуйидагича.
Аҳдармани шакллантиришдари бошланғич даврда, айниқса унчалик юқори бўлмаган баландликда (10м.гача), массив юмшоқ ҳолатга эга бўлади, чунки жинс бўлакларининг катта қисми, айниқса лойлари, ўз шаклини сақлаб қолади. Бундай ҳолларда ағдарма жинси уч фазали ҳолатда туради: жинс – ҳаво – сув. Ҳаво дастлабки жинс қумоқларида юмшоқ қатлам билан ҳосил бўлган микроғоваклрни, сув эса – ақланиб қолган жинслар бўлакларидаги табиий микроғовакларнитўлдиради. Ағдарма жинслар массивнинг бундай ҳолатида ағдармалар қиялик бурчаги 38 – 40 бўлганда турғун ҳисобланади. Ағдарма баландлиги ва туриш вақти катталашиб бориши билан, жинслар бўлакларининг деформацияланиши ва улар билан микроғовакларнинг тўлиб қолиши ҳисобига унинг массиви зичлашади. Ушбу жараён кейинчалик ағдарманинг баландлиги ортганда интеняификацияланади, ва жинсларнинг зичлашиши туфайли ҳосил бўлган анча юқори кучланишли соҳадан сувнинг пастдан юқорига ва юқоридан пастга сиқиб чиқарилиши ҳисобига маълум чуқурликда юқори кучланишли зона ҳосил қилиб, жинсларнинг бир бўлаги икки фазали ҳолатга (жинс-сув) ўтади.
Юқори намликдаги зонанинг ривожланиш чуқурлиги ағдаманинг баландлигига ва бошланғич жинснинг физика – механикавий хусусиятларига (намлиги, сиқишга пишиқлиги) боғлиқ. Бу ерда сирпаниш текислигининг катта қисми асос юзаси ёки унинг қатламларининг контактлари бўйлаб ўтади. Ушбу типдаги кўчкиларнинг асосий сабаблари – кўмир қатлами тупроғида заиф контактларни кесилиши, шунингдек ағдармаларнинг ноишчи бортда жойлаштрилиши (фаол босим призмасида қўшимча кучланиш ҳосил қилинади). Кўчки ҳолатларини фаоллаштириш қатламлар контактлари бўйлаб сувнинг фильтрацияланишага шароит яратади.
Этакли кўчкилар заиф асосдаги ҳар қандай жинслар ағдармалари учун хосдир. Намоён бўлиш хусусияти ва юзага келиш сабабларига кўра ушбу кўчкилар осма биқинли қатламсимон жинслар туртиб турадиган кўчкилар билан ўхшаш бўлади.
Умуман, кўчкилар, ағдармалар кўчкилари, карьерар бортлари кўчкилари каби қияликлар деформациялари ривожланишининг уч босқичи билан тавсифланади: беркинган (массивда микроҳаракатлар бошланишидан то кўчкининг кўриниб турадиган шаклланиш аломатлари пайдо бўлгангача), фаол (массивнинг кўриниб турадиган бузилиш аломатлари пайдо бўлишидан бошлаб то деформацияларнинг сўнишигача) ва сўниувчан (камайиб борувчи тезлик билан кўчкининг силжиш давридан бошлаб то тўлиқ мустаҳкамлангунигача).
Фаол босқич тагликусти ва таглик кўчкилар учун тоғ жинсларининг тез силжиш кўринишига эга, ҳамда ағдармада ва ағдармага чегарадош ҳудудларга турган одамлар ва ускуналар учун маълум хавф туғдиради. Гидроағдармаларнинг тиргакли призмалари кўчкилари ўта хавфли саналади, чунки улар кейинчалик тиндирилган сув ёриб киришига ва тоғ жинсларининг тўРежамаган массасига сабаб бўлиши мумкин.
Этакости кўчкилар секинроқ ривожланади ва камроқ хавф туғдиради, бироқ улар тоғ жинслари массивининг катта ҳажмларини эгаллаб олади, бу эса қайта эксковациялаш бўйича сезиларли ишларни талаб қилади.
Қияликларнинг оқовалари катта миқдордаги чангсимон заррачалардан иборат бўлган қум-лойли жинслар ағдармаларида тарқалган, улар қиялик бўйлаб пастга турли тезликдаги сувга тўйинган жинслар массаларининг силжиши билан тавсифланади. Силжиш тезлиги жинсларнинг консистенциясига ва қияликнинг нишаб бурчагига боғлиқ.
Оқиш деформациялари ағдармадан унинг қиялигига сув чиқиб турганда (масалан гидроағдарманинг ташқи қиялигига сув фильтрацияланганда ёки дрежанланмаган сув ташувчи горизонт ағдамасига карьернинннг ноишчи бортида мавжуд бўлганда) кузатилиши мумкин.
Ағдармалар ён бағридаги оқовалар ўхшаш карьерлар бортларининг деформацияларидан фарқли равишда катастрофик оқибатларга эга бўлиши мумкин. Айниқса, қуйидаги тарзда юзага келадиган чангсимон тупроқ ва қумлардан иборат бўлган эски ағдармаларнинг тўсатдан оқовалари хавфли саналади.
Ағдармага сувга тўйинтирилмаган чангсимон қумлар ва тупроқ тўкилганда, улар юмшоқ тузилишга эга бўлиб қолади ва табииқ қиялик бурчаги остида жойлашиб олади (34---36 ). Уларнинг секин-аста сув билан тўйиниши қияликнинг асосига кирадиган деперссион эгриликнинг шаклланишига олиб келади.
Ағдарманинг паски қисмида сачраш участкаларида кичикроқ оқовалар юзага келади. Узоқ муддатли ёғингарчиликлар натижасида ағдармаларда сув сатғи тез ошади ва фильтрацион деформациялар қияликнинг бутун баландлигини қамраб олади. Ағғдармада унинг баландлигининг 50%гача сув сатғи кўтарилганда юзага келадиган жинсларнинг ўртача намлиги оқувчанлик чегарасига етганда тўсатдан ялпи оқова учун шароитлар юзага келади. Ялпи массив ҳосил бўлиши учун портлашларнинг сейсмик таъсири вибрацияланганда тоғ жинсларининг сувга тўйинган ағдарма массаларининг тиксотроп суюқланиши ҳам шарт-шароит яратади.
Чўкиш– барча ағдармаларда кузатиладигандеформациялар тури. Улар ағдарманинг ўзи ҳам, унинг асоси ҳам яхлит юзали сирпаниш ҳосил қилмасдан жинсларни зичлаштириши натижасида ағдарма массиви вертикал туширилишидан иборат ва узоқ вақт давом этади.
Пишиқ қояли асосдаги аҳдармалар сезиларсиз даражада деформацияланади, уларнинг чўкиши тўРежааётган жинсларнинг физика-механикави хусусиятларига ва ағдарма ҳосил қилиш усулларига боғлиқ, шунинг учун қоя қопламаларининг ағдармалари қояли асосда деярли деформацияланмайди.
Катта қувватга эга бўлган заиф тупроқли жинслардан ҳосил қилинган асосларга жинслар тўРежаганда, чўкин деформациялари максимал бўлади. Бундай ҳолда, тоғ жинслари ағдарма асосида сиқиб чиқариб ташланади.
Маълум шароитларда ағдарма массивининг қиялик атрофи қисмидаги чўкишлар этак кўчкиларига ўтиб кетиши мукин ва ушбу турдаги деформациялар ўртасида кўпинча аниқ чегаралар ўрнатиш мумкин эмас.
Эрозия - ағдармалар қияликлари учун, улар янгиланмасдан турган ҳолатига хосдир. У ювилиб кетган қум-тупроқли материалдан ташқи қияликларини шакллантиришда гидроаҳдармалар учунгина маълум хавф туғдириши мумкин. гидроағдармалардан тоғ жинсларининг тўРежамаган массалари ва тиндирилган сувнинг ёриб чиқиши асосан ағдарма ҳосил қиладиган тароқли мослама орқали унинг пульпасининг қайта қуйилиши натижасида содир бўлади, ва бу катастрофик оқибатларга олиб келади. Бундай деформацияларга келтириладиган камгина мисоллар, бундай ҳолатлар фақат гидроағдарма ювилиш технологияси қўпол тарзда бузилганда содир бўлади.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish