Кимёвий суффозия (карст) тоғ жинсларининг ер ости ва ер усти сувлари билан, карьернинг бортли зонасида воронкалар ҳосил қилиб эриши ва ишқорланиши билан боғланган. Ушбу жараёнлар ўз таркибида кўпроқ ёки к амроқ эрийдиган минералларга эга бўлган тоғ жинслари учвун хосдир.
Карьерлар бортларининг турғунлигига тоғ жинсларида галоид минераллар (галит, сильвин, карнолит ва б.) мавжуд бўлганда кимёвий суффозия сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Тузли карст деб номланадиган мазкур ҳодиса туз конлари қазилмалари карьерларига хосдир.
Кимёвий суффозия сульфат ва карбонат жинсларда (сульфатли ва карбонатли карст) секинроқ ривожланади. Бундай шароитларда массивларнинг турғунлиги карьер томонидан очиладиган қадимги карстлиларининг мавжудлиги би лан белгиланади.
Чўкиш – тоғ жинсларининг уларни намлантирганда қўшимча кучланишларсиз камайиши. Конларга очиқ усулда ишлов берилганда, у карьер бортолди зонасида воронкасимон пасайишларнинг хосил бўлишига, баъзи ҳолларда эса кўчкиларга ёки устки поғоналарнинг бузилишларига олиб келиши мумкин.
Чўкиш хусусиятларига “мустаҳкамлаш уоанмасига” эга бўлган сариқ тупроқ ёки сариқ тупроқли суглинкалар эга бўлади. Улапр ивитилганда цементловчви бирикмаларнинг ишқорланиши содир бўлади вабусиқилгандамустаҳкамлигининг кескин пасайишига олиб келади.
Тоғ жинсларининг чўкиш хусусиятларини намоён этиш шароитлари карьерларда уларни техник сув қияликлари асосида ивитилганда ёки уни қияликка яқин жойлашган ер усти сув ҳавзалари ва сув оқимлари инфильтрация қилинганда юзага келади.
Қияликлар эрозияси. Юзаки эрозияга асосан қум-лойли тоғ жинсларидан иборат бўлган қияликлар дучор бўлади. У вақтинчалик вақтинчалик сув оқимлари (жала) таъсири остида содир бўлади. Ноқулай шароитларда ўпқонлар бир неча метр чуқурлика етиши мумкин, пастқви поғоналарда эса ишчи майдонларни лойқалантирувчи ва фойдали қазилмани сувсизлантирувчи чиқариш конуслари ҳосил бўлади.
Эрозион ҳолатлар баъзи кўчкиларнинг интенсификацияланишига ёрдам беради. Поғоналарнинг циклик кўчкиларида қиялик бўйлаб оқиб кетадиган вақтинчалик сув оқимлари кўчувчан массаларни ювиб ва кетади бузиб кетади, ҳамдакўчкининг янги циклиучунқулай шароиларяратади.
Карьтерларни эрозиядан ҳимоя қилиш тадбирлари асосан сел сувларининг тўРежаишини ташкил этишга олиб келинади.